Home / МАҚОЛАЛАР (page 3)

МАҚОЛАЛАР

У АРШ УЗРА “МУСТАВИЙ” БЎЛМИШ РАҲМОНДИР

Аҳли сунна вал жамоа уламолари, улуғ тилшуносларнинг айримлари, масалан, Субкий, Ибн Ҳожиб ва бошқалар “(У) Арш узра “муставий” бўлмиш Раҳмондир” (Тоҳо сураси, 5-ояти)даги “истава” лафзи “Аршни эгаллади ва уни ўз ўрнида сақлади” маъносида келган, дейди. Аллоҳ таоло Ўзининг қудрати билан махлуқотларининг энг каттаси бўлмиш Аршни пастга тушиб кетиб, Ерни босиб …

Батафсил

ТОБЕИНЛАРДАН КЕЙИНГИ ДАВР МУҲАДДИСЛАРИНИНГ МАСЛАКЛАРИ

Шуъба ибн Ҳажжож розияллоҳу анҳу Болалигидан бошлаб Басрада яшаган. У Анас ибн Сирийн, Ҳакам ибн Утайба, Амр ибн Динор, Айюб Сахтиёний розияллоҳу анҳум каби шахслардан[1], шунингдек, тобеинлардан бўлган 400 га яқин кишидан ҳадис тинглаган[2]. Басрада рижол танқиди фаолиятларини бошлаган илк шахсдир[3]. Илм билан шуғуллангани боис ишлай олмаган ва фақирона ҳаёт …

Батафсил

АҚИДА ИЛМИНИНГ ТАДВИН ҚИЛИНИШИГА ТАЪСИР КЎРСАТГАН ОМИЛЛАР

Ислом динининг илк даврида бошқа ислом илмлари каби ақида илми ва унга доир масалалар тизимли тартибда, алоҳида китоб ёки рисола шаклида жамланмаган эди. Чунки саҳобаларнинг бирор ақидавий ёки фиқҳий масала борасида саволи бўлса, бевосита Пайғамбар (а.с.)дан сўраб, жавоб олар эди. Ўша даврда Пайғамбар (а.с.) саҳобаларни Қуръон оятларидан бошқа нарсаларни ёзиб …

Батафсил

ДИНДА ЧУҚУР КЕТИШНИНГ ЖАМИЯТ ХАВФСИЗЛИГИ ВА БАРҚАРОРЛИГИГА САЛБИЙ ТАЪСИРИ (2-қисм)

Ғулув – динда чуқур кетиш, амалларни бажариш­да ҳаддидан ошиш, асл эътиқодий манбаларни нотўғри талқин этишга олиб келувчи омиллардан бири бўлиб, унинг оқибатида ақидапарастлик пайдо бўлади. Шунингдек, Аллоҳ таолонинг барча исм-сифатларининг азалий ва абадий деб эътиқод қилмаслик, бандаларнинг амалларини тақдир қилиниб, банданинг ўз амали учун мукофотланиши ёки жазоланиши каби ақидавий масалалардаги …

Батафсил

ТОБЕИН МУҲАДДИСЛАРНИНГ МАСЛАКЛАРИ 8-ҚИСМ

Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ибн Абу Лайло розияллоҳу анҳу 74/693 йилда туғилган[1]. Шаъбий, Ато ибн Абу Рабоҳ, Нофеъ розияллоҳу анҳум каби уламолардан ҳадис ривоят қилган[2]. Юсуф ибн Умар Сақафий (р.а.) томонидан Куфа қозилигига тайин этилган ва унга ойига юз дирҳам маош белгиланган[3]. 148/765 йили 74 ёшида вафот этган[4].   Ибн Журайж …

Батафсил

БУЮК МУҲАДДИС ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ОИЛАСИ БЎЛГАНМИ?

Дунёда буюк зотлар, мутафаккир ва алломалар ҳаёти, илмий мероси ва оилавий муҳитини билишга қизиқиш катта. Бир олим ёки мутафаккирнинг етишиб чиқишида қанча инсоннинг хизмати бор. Барча улуғ инсонларнинг вояга етишида аввало, оиладаги илм-маърифатга эътибор, закий устозлар, садоқатли шериклар, олижаноб ва саховатли кишиларнинг улкан хизмати бор. Имом Бухорийни ҳам худди мана …

Батафсил

ДИНДА ЧУҚУР КЕТИШНИНГ ЖАМИЯТ ХАВФСИЗЛИГИ ВА БАРҚАРОРЛИГИГА САЛБИЙ ТАЪСИРИ

Динингизни Аллоҳ учун холис қилинг, шунда амалларнинг ози ҳам жаннатга киришингизга кифоя қилади(Имом Ҳоким ривояти)[1]. Аллоҳ таоло бандаларига кучи етмайдиган нарсани буюриб, уларни қийнаб қўйишни асло хоҳламайди. Банданинг ўзи ҳам кучи етмайдиган нарсага ўзини мажбурлаши шариатимиз мезонларига зиддир. Аллоҳ таоло бандаларига тоқати етадиган амалларни буюрган. Аллоҳ таоло буюрган ҳамма нарса …

Батафсил

ТОБЕИН МУҲАДДИСЛАРНИНГ МАСЛАКЛАРИ 7-ҚИСМ

Сулаймон ибн Тарҳон Таймий розияллоҳу анҳу 97 ёшида вафот этгани ривоят қилинганига кўра, эҳтимол 46/666 йилда туғилган[1]. Сиқа (ишончли) ровий бўлган Сулаймон, саҳобалардан Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ҳадис ривоят қилган[2]. Имом Бухорийнинг таъкидлашича, 200 га яқин ҳадис нақл қилган[3]. Басра масжидида қирқ йил давомида имомлик қилган[4]. 143/761 йилда вафот …

Батафсил

ФАРҒОНА ВОДИЙСИНИНГ ИСЛОМГАЧА БЎЛГАН ДАВРИДА ЎЛКАДАГИ ДИНИЙ-ИЖТИМОИЙ ҲАЁТНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Фарғона водийси – шимол тарафдан Тяншан, жанубдан Ҳисор-Олтой тоғ тизмалари билан ўралган. Узунлиги шарқ – ғарб йўналишида 170 километрни ташкил қилади. Водий шарқда даралар ва сўқмоқлар орқали Шарқий Туркистон ва Хитой билан, ғарбда Ўратепа ва Ховос йўли орқали Жиззах чўли ва Зарафшон водийси билан боғланган. Шу билан бирга, Фарғона водийси …

Батафсил

ФАҲШ ИШНИ ТАРК ҚИЛГАН КИШИНИНГ ФАЗИЛАТИ

Ҳозирги кунда дунёдаги кўплаб мамлакатлар қатори, мусулмон ўлкаларида ҳам фаҳш ишлар кучайиб, кенг ёйилиб бормоқда. Унинг олдини олиш эса долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Ислом дини бундай шайтоний иллатлардан қаттиқ қайтаради. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: ﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَتَّبِعُوا خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ وَمَنْ يَتَّبِعْ خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ فَإِنَّهُ يَأْمُرُ بِالْفَحْشَاءِ …

Батафсил