Home / МАҚОЛАЛАР (page 157)

МАҚОЛАЛАР

Мустақиллигимиз биз учун…

Дунёда икки юздан ортиқ давлат, минглаб халқ ва элатлар мавжуд. Улар орасида Ўзбекистон дея аталмиш гўзал ва бетакрор мамлакатнинг ўз ўрни ва нуфузи, ўзига хос тараққиёт йўли борлиги қалбимизга ифтихор бағишлайди. Мустақиллигимиз биз учун Она каби мўътабар, нондай азиз ва қадрлидир.

Батафсил

АРАФА КУНИ ДУО ҚИЛИШ ФАЗИЛАТИ

Амр ибн Шуайб отасидан, отаси бобосидан ривоят қилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай деганлар: “Дуонинг энг яхшиси Арафа куни дуосидир. Мен ва мендан олдинги пайғамбарлар айтган (зикр)нинг энг яхшиси “Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳув лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр”дир” (Термизий, Байҳақий …

Батафсил

ҲОЖИДАН БОШҚАЛАРГА АРАФА КУНИ РЎЗАСИ

1326. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:‎ ‎«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: ‎ ‎«Аллоҳдан умид қиламанки, Арафа кунининг рўзаси ундан ‎олдинги йилни ва ундан кейинги йилни каффорат қилур», дедилар». ‎ Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.‎

Батафсил

МАККА БИЛАН УНДАГИ БИНОНИНГ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА

Аллоҳ таоло бу хусусда бундай дейдир: «Биз Каъбани одамлар учун ҳар йили тўпланадиган жой қилиб бердик ва унга тинчлик-омонлик бахш этдик, шундай экан, Иброҳим Мақомини ўзингизга намозгоҳ қилиб олинг! Биз Иброҳим ва Исмоилга «Уйимни (Байтуллоҳни) тавоф ва эътикоф этгувчилар учун ҳамда рукуъ ва сажда қилиш учун покиза қилинг!» деб топширдик. …

Батафсил

Ғафлатда қолманг! Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунлиги ва унинг фазилатлари

Зулҳижжа сўзи қандай маънони англатади? “Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради. Зулҳижжа ойи қандай ой? Бу ой Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир.

Батафсил

Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн кунлигининг фазилати

Аллоҳ таоло «Фажр» сурасида шундай марҳамат қилади:  وَالْفَجْرِ۝   وَلَيَالٍ عَشْرٍ۝   وَالشَّفْعِ وَالْوَتْرِ۝ 1. Тонга қасам. 2. (Зулҳижжа ойидаги аввалги) ўн кечага қасам. 3. Жуфт ва тоққа қасам”. “Жуфтга қасам”даги “жуфт”дан мурод, зулҳижжа ойининг ўнинчи куни, “тоқ”дан мурод эса тўққизинчи кунидир .

Батафсил

Қутлуғ риштани узганлар

Қариндошчилик алоқаларига эҳтиром қилишлик бизларга ота-боболаримиздан қонимизга сингиб кетган фазилат. Динимиз кўрсатмалари ва таълимотлари ҳам шунга далолат қилади. Бу эса нафақат инсоннинг ўзи учун, балки бутун жамият учун нечоғли зарур эканлигини бир оз тасаввур қилмоқчи бўлсангиз, бошқа элатлар турмушига назар солинг.

Батафсил

Бидъат-хурофот ва ирим-сиримлардан сақланайлик

“Бидъат” сўзи луғатдаги маъноси “янги пайдо бўлган” маъносини англатади. Шаръий истилоҳда ислом дини мукаммаллик даражасига етгандан кейин пайдо бўлган нарса “бидъат” дейилади. Аммо шу билан бир қаторда жоҳиллик асорати бўлган бидъат ва хурофотлар ҳам ҳали хануз халқимиз орасида мавжуд.

Батафсил

Одам савдоси – аср вабоси

Инсон бепарволиги, шошқалоқлиги, илмсизлиги, очкўзлиги, соддалиги туфайли муаммоли ҳолатларга тушиб қолади. Ҳозирги кунда баъзиларимиз бойлик ортидан қувиш, дабдабали тўйлар қилиш қимматбаҳо автомобилга эга бўлиш бошқалардан баландроқ, ҳашаматлироқ уйлар қуриш дардига тушиб, четга борсам бирданига қанча мол-дунё ишлаб келаман деб сўраб суриштирмай, чет давлатларга иш истаб, пул истаб жўнаб қолади.

Батафсил

Рамазон ойини муносиб кутиб олайлик!

Бу моҳи шарифни ҳар бир мусулмон яхши кутиб олиб, ҳурмат ва иззатини ўз жойига қўйган ҳолда кузатишни орзу қилади. Бунинг учун у аввало, бу муборак ойнинг хислат ва фазилатларидан хабардор бўлмоғи лозим. Чунки рўза ойи ҳар йилда бир келиб кетадиган азиз меҳмон.

Батафсил