«Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукурчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир». (Иброҳим сураси, 7-оят).
Конституция – давлатнинг асосий қонуни бўлиб, энг юқори юридик кучга эга бўлган ҳужжатдир.
Конституция давлат тузилишини, унинг бошқарув шаклини, давлат органларини тузиш тартиби, уларнинг ваколатларини, шахснинг ҳуқуқи, эркиннлиги ва бурчларини белгилаб қўяди. Конституция меъёрлари билан жамиятдаги энг муҳим ижтимоий муносабатлар мустаҳкамланади. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси Олий Кенгаш томонидан 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган
«Конституция» – атамаси лотинча сўздан олинган бўлиб, «белгилайман», «таъсис этаман» деган маънони билдиради. Конституция бу монументал асар, у барча қонунларнинг, ҳуқуқий тизимнинг ўзагидир. У халқ манфатини ифода қилади, халқ ҳокимиятчилигини таъминлайди. Республикамизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов таъбири билан айтганда, бу –«Буюк келажагимизнинг ҳуқуқий кафолатидир».
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ўзбек халқининг давлат суверенитети ғоялари ва инсон ҳуқуқларига ҳамда озодлигига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб, ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак маъсулиятни англаган ҳолда ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб қабул қилинганидир.
Бу – Ўзбекистон халқи демократия ва ижтимоий адолатга садоқатини намоён қилиб, халқаро ҳуқуқий мезонларни эътироф этиб, унинг устунлигини тан олган ҳолда Республика фуқаролари муносиб хаёт кечиришлари таъминлашга интилиб қабул қилинган Конституциядир.
Конституциянинг ҳар бир моддасида асосан, демократия, халқ ҳхокимиятчилиги, инсон ҳуқуқлари ғоялари кўзга ташланади. Конституциянинг яна бир афзал томони шундаки, унда биринчи бор Ўзбекистоннинг қиёфаси, хусусиятлари, анъаналари ўз аксини топган. Бундан ташқари, халқимизнинг маънавий, маданий мероси, миллий тафаккури, кўп асрлик ўзбек давлатчилиги тажрибаси ҳамда ҳуқуқий анъаналарига асосланган ва уларнинг бой ижобий тажрибасини ўзида акс эттирган. Маънавий, ахлоқий, илмий, диний ва ҳуқуқий қадриятлар халқимизнинг кўп асрлик турмуш тарзида, анъанавий маданиятида муҳим ўрин олган.
Марҳум Президентимизнинг: “Биз ўз миллатимизни мана шу муқаддас диндан айри ҳолатда асло тасаввур қила олмаймиз”, деган сўзлари мана шу Конститутциямизда ўз исботини топган.