Home / МАҚОЛАЛАР / Солиҳлар одоби

Солиҳлар одоби

Қўл бериб кўришиш ҳақида

Мўминлар учрашганларида қўл бериб, икки кафт билан кўришишлари керак. Қўл учида кўришилмайди. Чунончи, “мусофаҳа” сўзи луғатда кафтларни бир-бирига теккизишни англатади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шунга буюрганлар. Кўришишга биринчи киришган киши то ҳамроҳи қўлини тортмагунча ўзи ҳам қўлини тортмаслиги керак. Кўришиш вақтида очиқ юзли, табассумли бўлиш зарур.

Қучоқлашиб кўришиш ҳақида

Қучоқлашиб кўришишнинг тўрт одоби бор. Биринчиси, сафардан қайтган киши яқинлари, қавм-қариндошлари билан қучоқлашиб кўришади. Ёш болаларнинг пешонасидан ўпиб, бошини силаб қўяди. Иккинчиси, муқим кишилар ҳар куни учрашадиган кишилари билан қучоқлашиб кўришмайди. Учинчиси, олим, солиҳ ва фазилатли кишилар билан қучоқлашиб кўришганда, уларнинг қўлини ўпиш жоиз. Тўртинчиси, улуғ Солиҳ кишилар одоби Энг яхши мерос шайхларга ҳам шундай эҳтиром кўрсатилади.

Ухлашда нималарга эътибор берилади?

Ухламоқчи бўлган киши, аввало, уйининг эшикларини маҳкамлайди, идиш-товоқларнинг устини ёпади. Тўшагини уч марта силкитади, ўчоғи ва чироғини ўчиради. Буларнинг барчаси суннат амаллардир.

Ухлаш жойига юмшоқ нарсаларни қалин тўшамайди ва таҳоратли ҳолда юзини қиблага қилиб, ўнг қўлига бироз суяниб ётади. Бу ҳам суннатдир.

Яхши туш кўрса, уни яқинларига изҳор қилади ва шукр айтади. Ёмон ва паришон туш кўрса, чап тарафига уч марта пуфлаб, ёмон туш таъсиридан паноҳ беришини Аллоҳдан сўрайди. Ёмон тушини ҳеч кимга айтмайди. Ҳар икки ҳолда ҳам садақа бериш фазилатлидир.

Иброҳимжон ИНОМОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Халқаро бўлими бошлиғи ўринбосари
Манба: hidoyatuz

Check Also

ИМОМ БУХОРИЙ МАЖМУАСИ МАҲОБАТИ

Боқий мерос Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида алломалар илмий меросини ўрганиш борасидаги ишларни сифат жиҳатидан янги …