Хадича розияллоҳу анҳо ислом оламида муқаддас саналган ер Маккаи Мукаррамада туғилиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутаҳҳаралари бўлиб, ўша ҳудудда вафот этди. Хадича бинти Хувайлид ибн Абдулуззо ибн Қусай Қурашия Асадия “Фил воқеаси”дан ўн беш йил олдин Маккада арабларнинг асл қавми бўлмиш Қурайшнинг энг эътиборли оиласида таваллуд топган. Унинг ота …
БатафсилХОЖА МУҲАММАД ПОРСОНИНГ ШАРҚШУНОСЛИК ИНСТИТУТИДА САҚЛАНАЁТГАН АСАРЛАРИ
Тасаввуф таълимотининг XIV аср охиридаги назариётчиларидан бири, Хожагон-нақшбандия тариқатининг йирик вакили Хожа Муҳаммад Порсо номи билан машҳур бўлган Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Ҳофизий Бухорий (1349-1420) Бухорода туғилган, мадрасаларда ўқиб, Қуръон, ҳадис, калом каби турли диний илмларни чуқур ўрганиб, замонасининг забардаст олимларидан бири бўлиб етишган ва Баҳоуддин Нақшбанддан сўнг Марказий …
БатафсилИМОМ БУХОРИЙНИНГ “БИРРУЛ‑ВОЛИДАЙН” АСАРИ ҚЎЛЁЗМА НУСХАСИ
Имом Бухорий ҳаёти ва илмий мероси дунё мусулмонлари – олимлар, тадқиқотчилар ва шарқшунослар томонидан кенг ўрганиб келинмоқда. Юртимизда ҳам буюк муҳаддиснинг маънавий мероси ва ибратли ҳаёти жадаллик билан тадқиқ этилмоқда. Буюк ватандошимиз ҳадис илмининг султони Имом Бухорийнинг ҳаёти ва бой илмий-маънавий меросини ўрганар эканмиз, унинг дунё қараши, ички олами ғоятда …
БатафсилИСЛОМ ДИНИДА ИБОДАТ ВА ОТА-ОНАГА ХИЗМАТ МАСАЛАСИ
Ислом динида ёлғиз Аллоҳ таолонинг ўзига сиғиниш, шаръий аҳкомларни ижро этиш ибодат саналишини барчамиз яхши биламиз. Ибодат шу доирадаги амаллар билан чекланиб қолмайди. Шу билан бир қаторда Аллоҳнинг розилиги йўлида бажарилган ҳар қандай савоб амал ибодат даражасида деб талқин қилинади. Инсонларнинг ўзаро муамалотларида адолат ва ҳурмат, фарзанд тарбияси, атрофдаги махлуқотларга …
БатафсилИМОМ БУХОРИЙ: МАШҲУР ИМТИҲОН
Имом Бухорийнинг зеҳни ва ёдлаш қобилияти жуда кучли бўлгани учун устозлари уни ниҳоятда ҳурмат қиларди ва олдида дарс айтишдан қўрқиб турарди. Фатҳ ибн Нуҳ Нишопурий: “Мен Ибн Маданийни олдига келганимда, Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий унинг ўнг тарафида ўтирганини кўрдим. Ибн Маданий ҳадис айтганида хато қилиб қўйишдан қўрққанидан унга қараб қўярди”, …
БатафсилМАРКАЗ МАНБАЛАР ХАЗИНАСИДА САҚЛАНАЁТГАН “ҚОҲИРА МУСҲАФИ”
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази манбалар хазинасида “Усмон мусҳафи” нусхаларидан бирининг факсимилеси сақланмоқда. ИҲТнинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини ўрганиш маркази (ИРСИКА) томонидан тақдим этилган ушбу бебаҳо бойлик Қоҳира шаҳридаги Имом Ҳусайн даҳмасида сақланаётган Қуръони каримнинг қадим нусхаси асосида тайёрланган. Мазкур факсимиле туркиялик олим доктор Таййор Олти Қулочнинг “Қоҳира мусҳафи” …
БатафсилФАХРИДДИН РОЗИЙНИНГ ХОРАЗМШОҲ БИЛАН УЧРАШУВИ
Фахриддин Розий ўз илмий фаолиятида, хусусан, фалсафий рисолаларида қадимги юнон олимлари Аристотель, Гераклит, Эпикур, Демокритдан, шунингдек шарқнинг машҳур мутафаккирлари Форобий ва Ибн Сино асарларидан кенг фойдаланган ва уларга шарҳлар ёзган. Олимнинг “Мифтоҳ ал-улум”, “Ниҳоят ал-улум”, “Илм ал-ахлоқ” асарларида оламни билишнинг турли йўл ва усуллари, инсон доимо ўз билимини орттира бориши …
БатафсилИМОМ БУХОРИЙНИНГ “АТ-ТАРИХ АЛ-КАБИР” АСАРИДАГИ ЖАРҲГА ОИД ИБОРАЛАР ТАҲЛИЛИ (“МУНКАР АЛ-ҲАДИС” ИБОРАСИ МИСОЛИДА)
Имом Бухорийнинг (810-870 й.й.) ровийлар илмига бағишланган “ат-тарих” деб номланган уч асари маълум бўлиб, улар “катта”, “ўрта” ва “кичик” тарихлар сифатида номланган “ат-Тарих ал-кабир”, “ат-Тарих ал-авсат” ва “ат-Тарих ас-сағир” асарларидир. Улардан дастлабки иккитаси бизнинг кунимизгача етиб келган. “Ат-Тарих ал-кабир” асари мазкур асарлар ичида мавзу ва маълумотлар қамрови билан ажралиб туради. …
БатафсилИМОМ АБУ ҲАНИФАНИНГ ТАЪЛИМГА ОИД ҚАРАШЛАРИ
Ҳозирги кунда замонавий педагогик технологияларни ўқув жараёнига қўллаш долзарб масалалардан биридир. Аммо дарс жараёнида устоз ва талабалар орасидаги ўзаро ҳурмат ва шарқона тарбиянинг ўрни ҳам алоҳида аҳамиятга эга. Исломдаги энг мўътадил мазҳаб – ҳанафийлик таълимотини ўрганиш, ундаги соф ақидавий қарашларни тадқиқ қилиш айни пайтда ёшларни кенг дунёқарашли, илм-маърифатга интилувчан ва …
Батафсил“МАҲБУБ УЛ-ҚУЛУБ” АСАРИ ШАРҚ ПАНДНОМА АДАБИЁТИНИНГ НОЁБ ДУРДОНАСИ
Инсоннинг маънавий камолоти масаласи инсоният тарихининг барча босқичларида тафаккур аҳлининг диққат марказида бўлиб келган. Айниқса, бугун дунёда кечаётган глобализация ва ҳарбий-сиёсий рақобат жараёнида ҳамда тобора кучайиб бораётган мафкуравий кураш даврида комил инсон тарбияси масаласи ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир. Шу боис Ўзбекистонда ҳам замонавий кадрлар тайёрлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида, юксак маънавият …
Батафсил