Home / МАҚОЛАЛАР (page 153)

МАҚОЛАЛАР

ҲАДИСИ ШАРИФЛАРДА ОДОБ-АХЛОҚ ВА ИЖТИМОИЙ МАСАЛАЛАРНИНГ ЁРИТИЛИШИ

Ислом динининг манбалари “Қуръони карим” ва Пайғамбаримизнинг муборак ҳадисларида ислом дини арконлари – фарз, вожиб, суннат амаллари билан бир қаторда ахлоқий ва ижтимоий масалаллар, инсонпарварлик тамойиллари, жамиятдаги зиддият ва низоларнинг ечими, ўзаро меҳр-оқибатга чорловчи, ахлоқий-тарбиявий фикрлар ҳамда кўрсатмалар ҳам кенг ўрин олган.

Батафсил

Дунёда илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлмагай…

“Аллоҳ сизлардан имон келтирганлар ва илм берилганларнинг даражаларини кўтарур” (Мужодала сураси, 11-оят) Юртимиз қадимдан илму маърифат маркази, тамаддун чорраҳаси бўлиб келган. Ушбу табаррук заминдан дунёга илму ирфон зиёсини таратган буюк алломалар, мутафаккирлар етишиб чиққан. Улар илм-фаннинг кўплаб жабҳаларига асос солиб, жаҳон тамаддунининг шонли маёғи бўлиб келган. Албатта, бунга аждодларимиз муқаддас динимизнинг илм …

Батафсил

Сафар ойи – яхшилик ойи

Сафар ойи – ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Ҳар доим сафар ойи яқинлашиши билан одамлар орасида турли саволлар кўпая боради. Сафар ойида сафар қилиб бўлмасмиш. Сафар ойида тўй қилиб бўлмасмиш ва ҳоказолар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам инсониятни жаҳолат ботқоғидан халос этиб, улар орасида тарқалган хурофотларни ислоҳ қилиш учун …

Батафсил

Масжид ва ибодат одоблари

Масжид – Аллоҳнинг уйи. Унинг деворлари ва устунлари, Аллоҳ номи билан қурилган. Унда ибодат қилинади, Аллоҳ улуғланади, мақталади, Унга руку ва саждалар қилинади. Бу борада, Қуръони каримда бундай баён қилинади: “Албатта, (барча) масжидлар Аллоҳникидир. Бас, (масжидларда) Аллоҳ билан қўшиб яна бирор кимсага дуо (ибодат) қилмангиз!”( Жин сураси, 18 оят).

Батафсил

Халқлар илм ва маърифат билан юксалади

Мусулмон умматини улуғлаган, уларни яхшилик билан хослаган Зотга ҳамд бўлсин. Аллоҳ таоло айтди: “Одамларга чиқарилган (маълум бўлган) умматнинг энг яхшиси бўлдингиз” (Оли Имрон, 110). Бу умматни ҳидоят уммати қилди, халқларнинг обрўсини илм, маърифат ва маънавият билан кўтарди. Бу умматга расулларнинг афзалини юборди, китобларнинг афзалини туширди. Уларни жами инсонларга гувоҳ уммат …

Батафсил

Алломаларимизга муносиб ворис бўлайлик

Мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ, юртимизда миллий қадриятларимизга, қадимий маданий обидаларимизни таъмирлашга, буюк алломаларимизнинг номларини қайта тиклашга катта эътибор қаратилди. Бу юртда буюк муҳаддислар, фақиҳлар, мутакаллимлар ўзларининг улкан мерослари билан ўчмас из қолдирган. Алломаларимиз билан нафақат фахрланишимиз, балки уларнинг бой маънавий меросини, уларнинг нодир асарларини чуқур тадқиқ этиш бугунги кунда биз ёшларнинг  …

Батафсил

Динсизлар билан тортишув

Динсизлар борлиқнинг яратувчиси мавжудлигига ишонмайдилар. Уларнинг айтишича, барча нарсалар қадимий бўлиб, модда бирламчидир. Табиатдаги барча нарсалар вақт ўтиши билан ўз-ўзидан келиб чиққандир. Шу гапларни бир ўйлаб, тафаккур қилиб кўрайлик-чи?!

Батафсил

Ўзлигимизни унутмайлик

Адибларимизнинг асарларида инсониятга панд насиҳатлар берилиб, келажакни бугундан бошлаб ўзгартириш кераклиги ҳақида маслаҳатлар берилган. Дарҳақиқат, келажак бугундан бошланади. Мустақиллигини қўлга киритган ёш давлатимиз ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларини демократлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш, янги маъно-мазмун билан бойитиш, унинг изчиллиги ва самарасини таъминлаш йўлида борар экан, маънавий ҳаётимизни тўғирлаб олиш олдимизда турган энг …

Батафсил

Мўътазилия оқими қарашларининг ўзига хос жиҳатлари

Ислом динимизни пок сақлашда, бегона ёд ақидалардан тозалашда мужтаҳид уламоларимиз кўп жонкуярлик билан умрларини ва вақтларини ушбу масалага бағишлаганлар. Шулар жумласидан, ватандошимиз Абу Мансур Мотуридий саъй ҳаракатлари билан динни, усулни, фиқҳни, ақидани тушунишга тўғри ва ишончли йўналиш юзага келди. Ушбу ишда динни нотўғри талқин қилувчилар, хилоф қиладиган одамларга тўғри, саҳиҳ …

Батафсил

Инсон илм билан юксалади

Ёшликда олинган илм тошга битилган нақш кабидир. Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳ бу ҳақда шундай деганлар: Ёшлик вақтингда илм билан шуғуллангин! Ёшликни ғанимат билиб илм, касб-ҳунар эгалла! Чунки унда қалбинг турли ғам-ташвиш, муаммолардан ҳоли бўлади. Ёшликда нимани қизиқиб ўрганилса, у қалбга ўрнашади.

Батафсил