Баъзилар ҳозирги кунда одамларнинг ибодатларини шубҳа остига қўйиш билан уларнинг фикрларини ўзгартиришга уриниб келмоқда. Таровеҳ намози ракатларининг сони ва уламолар бу борада ихтилоф қилганини айтиб, бундай маълумотга эга бўлмаганлар кўнглига ғулғула солмоқда. Шунинг учун таровеҳ тўғрисида мазҳабларнинг фикрини эслаб ўтишга жазм этдик. Ҳанафий мазҳабида таровеҳ намози 20 ракат бўлиб, саҳобалар …
БатафсилРамазон – илм-маърифат ойидир (1-қисм)
Рамазон ойи барча яхшиликларни ўзида мужассам қилган хайру барака ойидир. Бу ойнинг улуғлигидан Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шу ой давомида жаннат эшикларини кенг очиб қўйган. Бу билан бандаларига яхши амаллар қилиш орқали жаннатга кириш имкониятини яратиб берган. Шу ойнинг баракотидан Аллоҳ таоло дўзах эшикларининг барчасини ёпиб қўяди. Мўминлар тавба қилиб, …
БатафсилТАОМЛАНИШ СИРЛАРИ (6-қисм)
ТАОМЛАНИШ СИРЛАРИ (7 қисмдан иборат)ни УЛУҒ УСТОЗ УЛАМОЛАРИМИЗ баён қилиб берганлар: ДАСТУРХОН АТРОФИДА: Олийжаноб тарбия кўрган, ўзининг ҳурматини ва ўз қадр-қимматини билган ақлли ёшлар улуғлар (ота-она, устоз, раҳбар, ўзидан ёши катта, улуғ инсон, табаррук одам)га меҳр билан, зийраклик билан, илтифот ила хизмат қиладилар; Олийжаноб тарбия кўрган, ўзининг ҳурматини ва ўз қадр-қимматини …
БатафсилҲАР ҚАНДАЙ БИДЪАТ ҲАМ ЗАЛОЛАТ БЎЛАВЕРМАЙДИ
Маълумки, “бидъат” сўзи “ўхшаши бўлмаган янги нарсани пайдо қилиш”, “диний ақидаларга киритилган ўринсиз тузатиш” маъноларини ифодалайди. Шариат истилоҳида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида бўлмаган ишни жорий қилиш ва амалга оширишдир. Динга янгилик киритиш “Аллоҳ ва Унинг Расули билмаган нарсани мен топдим”, деб даъво қилишга ўхшайди. Ваҳоланки, ислом Аллоҳ таоло тарафидан …
БатафсилБирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Ўзбекистон
БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ ВА ЎЗБЕКИСТОН (2 март 1992 йилдан бери байроғимиз БМТда) “Эй, имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта у сизларга аниқ душмандир”. Қуръони Карим (Бақара 2 сура 208 оят). Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (инглиз. United Nations) БМТ – Ер юзида тинчликни ва хавфсизликни таъминлаш, давлатларнинг ва миллатларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида 1945 йил …
БатафсилРЎЗАНИНГ ФАЗИЛАТИ ВА СИРЛАРИ
Бандаларига энг улуғ неъматларини бахш этган Аллоҳ таолога ҳамд бўлсин. Чунки Аллоҳ бандаларидан шайтоннинг ҳийлалари ва тузоқларини узоқлаштирган, барча умидларини ва гумонларини барбод қилган. Аллоҳ рўзани ҳам бандаларини ҳимоя қилиш ва қутқариш учун, дўстларини ҳимоя қилиш учун бир қалъа ва қалқон қилиб қўйган. Рўза орқали уларга жаннат эшикларини очиб берган. …
БатафсилФАЙЗГА ТЎЛА ОЙ
Диёримизга ойларнинг султони, меҳр-шафқат ва саховат рамзи, Қуръони карим нозил бўлган, фазилати жиҳатидан бошқа ойлардан афзал, раҳмат, мағфират ойи саналмиш муборак Рамазон кириб келмоқда. Муборак Рамазоннинг рўзаси исломнинг беш шартидан бири бўлиб, пайғамбар юборилган ҳар бир умматга фарз қилинган. Аллоҳ таоло ҳижратнинг иккинчи санасида бу ойни ибодатга хослаб, ушбу оятни …
БатафсилАРАБ БЎЛМАГАН САҲОБАЛАР давоми
Билол ибн Рабоҳ Ҳабаший розияллоҳу анҳу (ваф. 20/640) Саҳоба наслининг энг кўзга кўринган намояндаларидан бири асли ҳабашистонлик[1] Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳу ҳижратдан тахминан 40 йил сана олдин 580 йиллар атрофида Маккада Бани Жумаҳ қабиласига хизмат қилувчи қул оиласида дунёга келган. Отаси Рабоҳ ва онаси Ҳамомалар ҳам асли ҳабаш бўлган …
БатафсилИМОН ВА ИСЛОМ БИТТАДИР («Ал-Эътимод фил эътиқод» асари асосида)
Имон ва ислом биттадир. Лекин зоҳирийлар бунга хилоф қилган. Улар Аллоҳ таолонинг ﴿قَالَتِ الْأَعْرَابُ آَمَنَّا قُلْ لَمْ تُؤْمِنُوا وَلَكِنْ قُولُوا أَسْلَمْنَا وَلَمَّا يَدْخُلِ الْإِيمَانُ فِي قُلُوبِكُمْ﴾ “Аъробийлар: «Биз иймон келтирдик», деди. (Эй Муҳаммад!) Айтинг: “Сизлар иймон келтирмадингиз. Лекин “ислом келтирдик (бўйсундик)”, денглар. Иймон сизларнинг қалбингизга кирмаган”[1], оятини далил қилиб келтиради. …
БатафсилИСЛОМ МУТААССИБЛИККА ҚАРШИ
Ислом дини инсон ҳаётининг ҳар бир жабҳасини ўзида мужассам этган, ҳар замонга мос эзгуликка асосланган бағрикенг, мўътадил диндир.У фақат аҳкомлардан иборат эмас, балки инсон маънавияти ва маърифатини шакллантирувчи, уни камолга етказувчи, ижтимоий-сиёсий, руҳий-маънавий талабларини қондирувчи диндир. Аммо киши диний илмсизлик сабабли кўплаб муаммоларга дуч келиши табиий ҳол. Мана шу муаммолардан …
Батафсил