Афсус, кунда-кунора йўлларда аянчли автоҳалокатлар содир бўлади. Барчаси йўл ҳаракати қоидаларини билмаслик ва унга риоя қилмаслик, ҳайдовчилик одоби етишмаслигидан келиб чиқади. Ҳолбуки, уловда юрган киши ўзини ва ўзгаларни хатарга қўймаслиги зарур. Жумҳур уламолар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш вожиб эканини таъкидлашади. Чунки бундан ҳамманинг фойдаси кўзланади. Шаръий қоидаларга кўра, ҳайдовчи ўзгаларнинг жони, молига етказган зарари …
БатафсилMonthly Archives: May 2026
АКАДЕМИК ДОИРАЛАР ҲАМКОРЛИГИНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИГА КЕНГ ЙЎЛ ОЧИЛДИ
Самарқандда “Имом Бухорийни қайта кашф этиш” мавзусида ўтказилаётган халқаро илмий конференсияга кўрилган тизимли тайёргарлик доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Туркиянинг Ҳадис тарихи жамияти ўртасида Англашув меморандуми имзоланди. Мазкур ҳужжат икки мамлакат илмий муассасалари ўртасида ҳадисшунослик соҳасидаги академик алоқаларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. …
Батафсилديوان بيدل (Девони Бедил)
№ inv. MR 480 Муаллиф. Мирзо Абдулқодир Бедил (ваф. 1133/1720-21 й.). Шеърият. Муаллиф – файласуф, донишманд жамиятшунос ва табиатшунос олим бўлиб, форс адабиётида мумтоз адиб сифатида танилган. Мирзо Бедил ўзининг серқирра ижоди билан Ҳиндистон, Ўрта Осиё халқлари ижтимоий-сиёсий ва бадиий тафаккури тарихида муҳим роль ўйнаган, ҳаётлигидаёқ Ҳиндистоннинг фозил ва донишмандлари, шоир …
БатафсилИлмий мерос ва маънавий яқинлик: Туркия делегацияси ташрифи
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Туркия Президенти ҳузуридаги Дин (Диёнат) ишлари бошқармаси раиси Сафий Арпагуш бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар дастлаб Марказ фаолияти, хусусан, ислом илм-фани дурдоналарини тадқиқ этиш, қўлёзма ва бошқа манбаларни ўрганиш ҳамда Имом Бухорий меросини халқаро миқёсда тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Ташриф давомида …
БатафсилМУҚАДДАС МАНБАЛАРДА МАРҲУМЛАРНИ ХОТИРЛАШ ВА ТИРИКЛАРНИ ҚАДРЛАШ ҲАҚИДА
Ислом дини инсонларни одоб-ахлоқ, яхшилик ва эзгуликка чорлайди. Шу боис, ислом динида ўтганларни хотирлаш, уларнинг ҳақига дуо қилиш ва тирикларни қадрлаш тарғиб қилинади. Қуръони каримда Аллоҳ таоло мусулмон умматини ўтганларни хотирлаб, ҳақига дуо қиладиган уммат, деб таърифлаган. Динимизда ўтганларни эслаш, ҳаққига дуо ва хайр эҳсон қилиш ибодат саналади. Шу билан …
БатафсилМАРКАЗДА «ЁШЛАР БИЛАН БИР КУН»
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ёшлар билан очиқ мулоқот, тажрибани ўртоқлашиш ва устоз-шогирд анъаналарини мустаҳкамлашга қаратилган “Ёшлар билан бир кун” акцияси ташкил этилди. Унда Марказнинг ёш ходимлари, Ҳадис илми мактаби талабалари ҳамда Марказда амалиёт ўтаётган ёшлар иштирок этди. Тадбир мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, “Янги …
Батафсилامام حسن وامام حسین قصه سى (Имом Ҳасан ва имом Ҳусайн қиссаси)
№ inv. MR 479 Муаллиф. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.) Қисса. Ўзбек адабиётида ўз қиссалари билан сермаҳсул ижод қилган, тарихий ҳақиқатни бадиий акс эттирган шоирлардан ҳисобланади. Қиссадаги ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган. Асарда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг набиралари Ҳасан ва Ҳусайн р.а.нинг кўрган азоб ва уқубатлари, ва Карбало даштида имом Ҳусайннинг Язидийлар билан …
БатафсилЗАИФ ВА ТЎҚИМА ҲАДИСЛАРГА НАЗАР
Ҳаётда ўрнини топмаган, одамлардан норози, хориждан “паноҳ тилаган” айрим шахслар “четга чиқиб билдимки, юртимизда амал қилинаётган кўплаб ҳадислар заиф ёки тўқима экан, ҳозир бизда ҳадис илми ривожланмаганми!?” деган савол билан фитнали даъволарни илгари сурмоқда. Бундай қарашлар кўпинча ҳадис илмининг тарихи ва методологиясини етарлича билмаслик натижасида пайдо бўлади. Бу саволга “дин …
БатафсилИмом Бухорий мероси — асрлар оша инсонлар қалбини ёритиб келаётган маънавий зиё
Тошкентда «Ислом цивилизациясида илмий анъана: манбалар, имкониятлар ва долзарб масалалар” мавзусида ўтаётган халқаро илмий-амалий конференцияда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, профессор Шовосил Зиёдовнинг маърузаси алоҳида эътибор марказида бўлди. Олим “Имом Бухорий мероси – бутун инсониятнинг маънавий бойлиги” мавзусида сўз юритиб, буюк муҳаддиснинг асарлари асрлар давомида инсоният маънавиятини юксалтириб келаётган …
БатафсилМарказ халқаро ҳамкорлик доирасини кенгайтирмоқда
Тошкентда “Ислом цивилизациясида илмий анъана: манбалар, имкониятлар ва долзарб масалалар” мавзусида ўтказилаётган халқаро илмий-амалий конференция доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган муҳим қадамни амалга оширди. Тадбирнинг ялпи мажлиси асносида Марказ томонидан Малайзия технология университети билан ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Мазкур ҳужжат илмий тадқиқотларни ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни …
Батафсил
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





