Мусулмон жамиятида алоҳида ҳурмат-эътиборга сазовор бўлган хонадонлар (сакрал оилалар) доимо сиёсий ва маданий-маънавий ҳаётда муҳим роль ўйнаб келган. Ўтмишда нафақат Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг тўғридан-тўғри авлодлари бўлмиш саййидлар балки чорёрлар авлодлари сифатида насаб ва ҳасабга эга хўжалар ҳам кўп имтиёзлардан фойдаланган. Айниқса, ислом оламида юксак ҳурматга сазовор бўлган Абу Бакр Сиддиқ …
БатафсилИМОМ БУХОРИЙНИНГ НАСАФЛИК ШОГИРДИ
Имом Бухорийнинг шогирдлари ниҳоятда кўп бўлган. Улар сафида машҳур муҳаддислар Муслим ибн Ҳажжож, Имом Термизий, Имом Насоий, Иброҳим ибн Маъқил Насафий, Ҳаммод ибн Шокир Насафий, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Юсуф Фирабрий, Абу Талҳа Мансур ибн Муҳаммад Паздавий, Абу Абдуллоҳ Маҳомилий ва бошқа улуғ олимлар бор. Илм аҳли ўз китобини етказишда …
БатафсилФАН ТАРАҚҚИЁТИДА МОВАРОУННАҲРЛИК УЛАМОЛАРНИНГ ЎРНИ (8-қисм)
Саккокий (XV аср). Тўлиқ исми, туғилган ва вафот этган йиллари номаълум. Самарқандда Халил Султон (1405-09) ва Улуғбек ҳукмронлиги даврида яшаб, ижод этган. Алишер Навоий Саккокий ижодига юксак баҳо берган: “Туркий алфозининг булағосиндин Мавлоно Саккокий ҳам Лутфийларким, бирининг ширин абётининг иштиҳори Туркистонда бағоят ва бирининг латиф ғазалиётининг интишори Ироқ ва Хуросонда …
БатафсилФАН ТАРАҚҚИЁТИДА МОВАРОУННАҲРЛИК УЛАМОЛАРНИНГ ЎРНИ (7-қисм)
(6-қисм)Абдураҳмон Жомий (1414-1492). Нуриддин Абдураҳмон ибн Аҳмад – форс-тожик шоири, нақшбандийлик тариқатининг йирик вакили. Жомийнинг ота-боболари асли Даштдан бўлиб, Жомда, кейинчалик Ҳиротда ҳаёт кечирган. Жомий мадраса ёшидан анча эрта Ҳиротдаги “Дилкаш” (Навоий маълумотига кўра, “Низомия”) мадрасасига кириб, ўз даврининг таниқли тил, адабиёт олимлари ва мударрислари қўлидаа таҳсил олган. Кейинроқ билимини …
БатафсилАБУ ҲОМИД ҒАЗЗОЛИЙНИНГ “БИДОЯТУЛ ҲИДОЯ” АСАРИДА ҚАЛБ ГУНОҲЛАРИ ТЎҒРИСИДА(2-қисм)
(1-қисм)Ҳасаднинг манбаи хасисликдир, чунки бахил ўзида бўлган нарсанинг бошқа одамларнинг қўлида бўлишини истамайди. Олим ўта бахилликни ифодалашда арабча шуҳҳ атамасини қўллайди. Бахил худонинг бандаларига нафақат ўзидаги неъматларни, балки Аллоҳ хазинасидан бўлганларини ҳам бергиси келмайди. Шунинг учун унинг бахиллиги энг ёмонидир. Ҳасадли киши бировга илм, давлат ва қалбга муҳаббат ёхуд бошқа …
БатафсилФАН ТАРАҚҚИЁТИДА МОВАРОУННАҲРЛИК УЛАМОЛАРНИНГ ЎРНИ (6-қисм)
(5-қисм)Ғиёсуддин ал-Коший (вафоти – 1429 йил). Жамшид ибн Масъуд ибн Маҳмуд Ғиёсуддин ал-Коший – XIV-XV асрда риёзиётчилар, табиблар ва ҳунармандлари билан шуҳрат қозонган Кошонда туғилган. У ёшлик йилларини Кошонда ўтказиб, риёзиёт ва фалакиёт илми билан шуғулланган, қадимги грек ва эрон олимларнинг асарларини таржима қилиб, уларга шарҳлар ёзган. Ал-Коший табобат, мантиқ, …
БатафсилАБУ ҲОМИД ҒАЗЗОЛИЙНИНГ “БИДОЯТУЛ ҲИДОЯ” АСАРИДА ҚАЛБ ГУНОҲЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Абу Ҳомид Муҳаммад Ғаззолий (450/1058-505/1111) ўз даврининг машҳур олим, фақиҳ, мутасаввуф ва файласуфларидан бўлиб, Ислом тамаддунининг “олтин асри”да энг кўзга кўринган, кучли закоси билан ёрқин намоён бўлган мутафаккирлардан бири эди. Ғаззолий 1058 йилда Тусда дунёга келган, ёшлигиданоқ ислом дини асослари, фиқҳ ва каломни ўрганиб, Жувайний, Розконий, Фармадий каби олимлардан таълим …
БатафсилФАН ТАРАҚҚИЁТИДА МОВАРОУННАҲРЛИК УЛАМОЛАРНИНГ ЎРНИ (5-қисм)
(4-қисм)Қозизода Румий. Мирзо Улуғбек даврида Самарқандда яшаб ижод этган бу олимнинг тўлиқ исми Мусо ибн Мавлоно Муҳаммад ибн Қози Маҳмуд бўлиб, ўз даврида ва ундан кейин ҳам Қозизода Румий номи билан шуҳрат қозонган. Олим тахминан 1360 йилда Брусса (Кичик Осиё) шаҳрида туғилган. Қозизода Румийнинг илмий фаолияти асосан Самарқандда ўтган. У …
БатафсилФАН ТАРАҚҚИЁТИДА МОВАРОУННАҲРЛИК УЛАМОЛАРНИНГ ЎРНИ (4-қисм)
(3-қисм) Нишопурдан Самарқандга келиб таълим олган мутафаккир Ғиёсиддин Абулфатҳ Умар ибн Иброҳим Хайём Нишопурий (1048-1131) қорахонийлар қурдирган олий мадрасада илм олиб, математик, астроном, файласуф, шоир ва табиб бўлиб етишган. У математика илмида кўплаб кашфиётлар қилган, ҳозир Ньютон биноми деб аталган математик ҳисоб усулини айнан у кашф қилган, астроном сифатида 1074 йилдан …
БатафсилФАН ТАРАҚҚИЁТИДА МОВАРОУННАҲРЛИК УЛАМОЛАРНИНГ ЎРНИ (3-қисм)
(2-қисм)Мовароуннаҳр алломалари ижодида Абу Аббос Маъмун ибн Маъмун (Маъмун II) даврида ташкил этилган Хоразм Маъмун академияси (980-1037) алоҳида ўрин эгаллайди. Бу илмий гуруҳ – академия ўз даврининг забардаст олимлари – Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Абу Наср Ироқ (ваф.1039), Абу Саҳл Масиҳий, Абул-Хайр Ҳаммор, Абу Маҳмуд Ҳамид ибн …
Батафсил