IX-XII асрлар ислом оламида илм-фан юксак даражада ривожлангани боис илм-фан ривожининг олтин даври деб эътироф этилган. Айнан шу даврда Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Насаф, Термиз, Шош, Фарғона ва Марғинон каби узоқ тарихга эга кўҳна ва навқирон шаҳарлар ҳамда улар атрофида жойлашган Дабусия, Афшона, Замахшар, Кушония, Иштихон, Соғарж, Хушуфағон, Размоз каби шаҳар, …
БатафсилҚОЗИ ҲАСАН МОТУРИДИЙ (V/XI АСР)
Қози Ҳасан Мотуридий ҳижрий бешинчи асрда Самарқандда яшаган буюк ҳанафий олимлардан биридир. Имом Мотуридий оиласига мансуб бу олим тўғрисида жуда кам маълумотга эгамиз. Унинг вафот этган санаси аниқ эмас. Алломага замондош уламолар тарихига таяниб, унинг V/XI аср иккинчи ярмида вафот этганини тахмин қилиш мумкин. Айрим манбаларда унинг 450/1059 йилда вафот …
БатафсилСАЙЙИД АБДУЛЛОҲ МУШКИН ҚАЛАМ ВАСФИЙ ТЕРМИЗИЙ ҲАЁТИ ВА АДАБИЙ МЕРОСИНИНГ ГЕРМЕНЕВТИК ТАДҚИҚИ
Ҳар бир мамлакатнинг ўз тарихи, диний ва миллий қадриятлари борлиги барчамизга маълум. Она юртимиз – Ўзбекистон замини ҳам азалдан ўзининг бебаҳо қадриятлари бўлган маънавий ва моддий бойликлари билан дунё халқлари турмуш тарзига ва маданиятига ижобий таъсир кўрсатган. Дунё олимлари ҳамон аждодларимизга, бой маданий меросимизга алоҳида ҳурмат ва эҳтиром билан қарайди. …
БатафсилХОРАЗМНИНГ ИЛК РОВИЙЛАРИ
Уйғониш даври тарихини ўрганиш жараёнида шу нарсага амин бўламизки, Хоразм ўлкаси VIII асрдан мусулмон дунёсига жуда кўплаб олимларни етиштириб бера бошлайди. Биргина “Хоразмий” тахаллуси билан ижод қилган олимларнинг ўзи жуда кўпчиликни ташкил қилган [8]. Хоразм олимларга бой, илм марказларининг буюги ва энг юксаги эди. Ушбу араб бўлмаган диёр исломий таълим …
БатафсилАБУ БАКР ЖАССОС ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИ РИВОЖИДА ТУТГАН ЎРНИ
Абу Бакр Жассос (ваф. 370/981) қолдирган илмий мерос ҳанафий мазҳабида ўзига хос аҳамиятга эга. Аллома шахсий хислати, шогирдлар тарбияси ва фиқҳга оид қимматли асарлари билан ҳанафий мазҳаби ривожига салмоқли ҳисса қўшган. Абу Бакр Жассос шахсияти, илмий сафарлари ва асарлари чуқур тадқиқ этилиши лозим. Абу Бакр Жассос ҳанафий мазҳаби бўйича фиқҳ …
БатафсилСАҲЛ ИБН АБДУЛЛОҲ ТУСТАРИЙ – БУЮК МУТАСАВВИФ ОЛИМ
Исломда тасаввуф илми Муҳаммад (а.с.) дан қабул қилиб олингани, тариқатда у кишининг «равишлари ҳужжат» [5:29] экани айтилган. Бунга бугунги кунда ҳам мавжуд тариқат силсилалари асос бўла олади. Жумладан, Нақшбандия тариқати силсиласи Абу Бакр Сиддиқ ва Али ибн Абу Толиб(р.а.)га боғланишини мисол келтириш мумкин. Бироқ Пайғамбар (а.с.) замонларида «тасаввуф», «сўфий», «тариқат» …
Батафсил“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ” РОВИЙСИ АБУ ИСҲОҚ ИБРОҲИМ ИБН МАЪҚИЛ НАСАФИЙ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ
Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” асари Қуръони каримдан кейинги манба ҳисобланади. Кўпчилик бу тўплам ва унга оид маълумотлардан хабардор бўлишга интилади. “Саҳиҳул Бухорий” ровийлари, уларнинг ҳаёти ва илмий фаолияти хорижлик олимлар томонидан мукаммал ўрганилган ва бу ҳақда китоб, рисола ва баҳслар ёзилган. Афсуски, юртимизда бу мавзу ҳануз тўлиқ ўрганилмаган. Ушбу ровийлар …
БатафсилСЎҒДЛИК МУҲАДДИСЛАР ТАРИХИ
Ҳижрий илк асрлар (милодий VII аср)дан бошлаб Мовароуннаҳр, айниқса кўҳна Самарқанд ҳудудидан кўплаб олимлар етишиб чиқиб, ўлкада ислом динининг кенг ёйилиши билан бир қаторда ҳадис, фиқҳ, тафсир ва ақида каби исломий илмлар ривожига ҳисса қўшган. Қуйида ҳудуд тарихи, ислом динининг кириб келиши ва унинг Бунжикат, Маймурғ, Варағсар, Вазор, Ёркас, Бурнамаз, …
БатафсилБУЮК ФАҚИҲ, БЕНАЗИР ОЛИМ ВА МАШҲУР МУФАССИР
Ўзбекистон қадимдан буюк мутафаккирлари билан жаҳонга машҳурдир. Юртимиздан етишиб чиққан олимлар дунё тамаддунига беназир ҳисса қўшган. Бунинг натижасида ўрта асрларда уйғониш даври, яъни Шарқ Ренессанси вужудга келган. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳам 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида: “Биз ўз олдимизга мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсадни …
БатафсилАБУЛ БАРАКОТ НАСАФИЙНИНГ “АЛ-ЭЪТИМОД ФИЛ ЭЪТИҚОД” АСАРИ ТАВСИФИ
Абул Баракот Насафий (ваф. 710/1310) тафсир, фиқҳ, ақида ва усулул фиқҳ каби соҳаларда сермаҳсул ижод қилиб, исломий илмлар ривожига катта ҳисса қўшган буюк олимлардан биридир. Аллома ақидага оид “Умдат ақидати аҳли сунна вал жамоа” (“Аҳли сунна вал жамоа ақидаси асоси”), “Баҳрул калом” (“Калом илми денгизи”), “Умдатул ақоид” (“Ақидалар асоси”), “Ал-Эътимод …
Батафсил