Нақшбандия тариқати намояндаларидан бири Авлиё Хожа ХVII асрда яшаб ўтган. У ҳақда Самарқанд қозикалони Абу Тоҳир хожа “Самария” асарида бундай ёзади: “Ҳазрат Хожа Авлиё мозори. Ҳазрат Хожа Аҳрор (сирлари муқаддас бўлсин) мадрасасига бориладиган катта йўлнинг кунчиқарида, шаҳар ичида, хонақоҳ маҳалласидадир. Хожа Авлиё даҳбедлик Маҳдуми Аъзам наслидан бўлиб, Бобо Зайниддин Ҳиндийга …
БатафсилХV-ХIХ АСРЛАРДА НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИНИНГ ЗАРАФШОНДАГИ НАМОЯНДАЛАРИ (1-қисм)
Нақшбандийлар ўзи фаолият кўрсатган ҳудудлардаги ижтимоий-сиёсий ва маънавий-маданий ҳаётда муҳим ўрин тутган. Ҳукмдор ва амалдорлар тариқат муршидларига ихлос қўйгани туфайли уларнинг мавқеи мустаҳкамланиб борган. Натижада бу ҳолат ободлик ва юрт равнақи учун шогирд-у ихлосмандлар кўмаги билан масжиду мадрасалар, хонақоҳлар барпо этиб, халқнинг ижтимоий-маънавий ҳаёти яхшиланишига туртки берган. Баҳоуддин Нақшбанд 1389 …
БатафсилСЎФИ ОЛЛОҲЁР БУНЁД ЭТГАН МАДРАСА
Самарқандда сақланиб қолган мадрасалардан Улуғбек, Шердор ва Тиллакори каби меъморий обидалар шаҳар кўркига кўрк қўшиб турибди. Ушбу мадрасалардан ташқари, турли даврларда мазкур шаҳарда ўнлаб мадраса фаолият кўрсатган. XVIII-XIX асрларда Самарқандда барпо этилган ва фаолият кўрсатган мадрасалар ҳақида тўхталиб ўтсак. Сўфи Оллоҳёр томонидан ҳозирги Чўнқаймиш қишлоғи ва унинг атрофларида масжид, хонақоҳ …
БатафсилНЎҒАЙ ОТА – ЮКСАКЛИК ВА ЕТУКЛИК ТИМСОЛИ
Алломалар меросини ўрганишга бўлган қизиқиш, сўнги беш йилда олиб борилаётган тадқиқотларда намоён бўлмоқда. Бу борадаги ишларнинг давом ўлароқ Пайариқ туманида мавжуд қадимий зиёратгоҳлар тарихини ўрганиш ва уларни ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Туманда мавжуд муқаддас зиёратгоҳлардан бири “Нўғай ота” зиёратгоҳи бўлиб, Имом Бухорий зиёратгоҳининг яқинида жойлашган. Зиёратгоҳга ташриф буюраркансиз, очиқ табиат …
БатафсилЯССАВИЯ ТАРИҚАТИ: АЗИЗОН ВА ИҚОНИЯ
Мовароуннаҳр тасаввуф таълимотида яссавия тариқати муҳим ўрин тутади. У дастлаб Туркистонда шаклланган бўлса, кейинчалик Тошкент, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Насаф, Ҳирот каби шаҳарларга тарқалди. Яссавия тариқатининг тараққий этишида Самарқандда фаолият олиб борган тасаввуф алломалари алоҳида ўрин тутган. Манбаларда қайд этилишича, Самарқанд шаҳри, Кумушкент, Шероз (Жомбой) туманидаги Ғазира ва Алиобод (Пайариқ) …
БатафсилТАЪРИФИ “ҲАЙРАТУЛ АБРОР” ГА КИРГАН АЛЛОМА
Мамлакатимизда улуғ алломаларимиз ҳаёти ва фаолиятини чуқур тадқиқ этиш ва оммага кенг тарғиб қилиш учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳам ушбу имкониятдан фойдаланган ҳолда кўплаб эътиборга молик ишларни амалга оширяпди. Марказ қўлёзмалар фонди йилдан йилга ноёб асарлар билан бойиб бормоқда. Унда нафақат диний-маърифий, балки бадиий адабиётга …
БатафсилНОСУРИДДИН САМАРҚАНДИЙНИНГ САМАРҚАНД ФИҚҲ МАКТАБИДА ТУТГАН ЎРНИ
Самарқанд ва унга ёндош минтақаларда кўплаб олимлар яшаб, ижод қилган. Уларнинг аксарияти маҳаллий аҳоли орасидан етишиб чиққан. Бошқа минтақалардан илм талабида келганлар ҳам Самарқанддаги илмий муҳитнинг янада ривожланишига муносиб ҳисса қўшган. Шу боис уларнинг меросини ўрганиш ҳозирги кундаги долзарб масалалардан биридир. Самарқанд илмий мактабининг ёрқин вакилларидан бири Носируддин Самарқандийдир. Аллома …
БатафсилБуюк ҳофиз – Имом Абу Ҳанифа
Ҳеч ким шубҳа қилмайдиган бир ҳақиқат бор. У ҳам бўлса шуки, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ тобеинлардандир. Чунки у саҳобалардан баъзиларини кўрган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг яхши деб сифатлаган дастлабки уч асрнинг илк даврида яшаб ўтган. Аксар уламолар таъкидлаганидек, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳадис ровийлари, пешволари ва ҳофизларидан биридир. Лекин …
БатафсилАБУ БАКР МУҲАММАД ИБН АБУ ИСҲОҚ АЛ-ГУЛОБОДИЙ ВА ҲАДИС МОҲИЯТИ
Бухоролик олим Абу Бакр Муҳаммад ибн Абу Исҳоқ ал-Гулободий тахминан 310-320/923-933 йиллар орасида туғилган. Доримий (ваф. 255/869), Бухорий (ваф. 256/870), Ҳоким ат-Термизий (ваф. 279/892), Ҳаким ат-Термизий (ваф. 320/932), Мотуридий (ваф. 333/944), Дабусий (ваф. 430/1039), Абдулхолиқ Ғиждувоний (ваф. 575/1179 ёки 617/1220), Буҳоуддин Нақшбанд (ваф. 791/1389) каби олим ва мутасаввифларни тарбиялаган, ирфон …
БатафсилМотуридийлик мактаби издошлари: Бухорода шаклланган тафаккур
Қадимдан илм-маърифат марказларидан бири бўлган Бухоро бугунги кунда ҳам ислом оламида бебаҳо қўлёзма асарлар қолдирган буюк алломалари, гўзал ва бетакрор тарихий обидалари билан жаҳон илм аҳлининг эътирофига сазовор бўлиб келмоқда. Тарихда «Қуббатул ислом» дея номланган айнан шу табаррук заминда Абу Ҳафс Кабийр Бухорий, Имом Бухорий, Иброҳим Саффор Бухорий, Нуриддин Собуний …
Батафсил
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





