Home / АЛЛОМАЛАР (page 15)

АЛЛОМАЛАР

АБУ ЛАЙС САМАРҚАНДИЙ ВА МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ИЛМИЙ ТАФАККУР ТАРАҚҚИЁТИ

Илк ўрта асрлардан темурийлар даврига қадар Марказий Осиё халқлари ижтимоий-сиёсий, адабий-маданий ҳаётида ўзининг илмий-ижодий мероси ва педагогик фаолияти билан чуқур из қолдирган мутафаккирлардан бир гуруҳи  Абулайсийлар хонадонининг вакилларидир. Бой илмий мероси билан тарихда ном қолдирган бу хонадон ва унинг таниқли намояндаларининг номлари бугунга қадар турли мазмундаги илмий ишларда: энциклопедия, луғат, …

Батафсил

АҚИДАДА ИМОМ БУХОРИЙНИ ЭРГАШТИРГАН МУТАКАЛЛИМЛАР

Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий яшаган (194-256 ҳ./810-870 м.) даврда аҳли сунна ва жамоанинг икки ақидавий қаноти – ашъарийлар ва мотуридийлар шаклланиб улгурмаган эди. Абулҳасан Ашъарий (260-324 ҳ./874-936 м.) ва Абу Мансур Мотуридий (256-333 ҳ./870-944 м.) Имом Бухорийнинг вафотидан кейин туғилган. Шунинг учун ҳам Имом Бухорийнинг ақидаси саҳобалар, тобеинлар ва табъа …

Батафсил

ФАРАНГИ МАҲАЛЛИЙНИНГ ЁШ АЛЛОМАСИ

Муҳаддис, фақиҳ, усулий, мантиқий, мутакаллим, тарихчи, тадқиқотчи, танқидчи олим шайх Абулҳасанот Муҳаммад Абдулҳай Ансорий Лакнавий Ҳиндий 1848 йил октябр ойининг 23 куни Ҳиндистоннинг Бонда шаҳарчасида зиёли оиласида дунёга келган. Алломани бу исм билан отаси номлаган. У бу ҳақда бундай деган: “Исмим Абдулҳай. Отам туғилганимнинг еттинчи кунида, шу исмнинг баракасидан умри …

Батафсил

ШАЙХ ХУДОЙДОД ВАЛИЙ – ОШИҚЛАР САРДОРИ

Субҳидам ҳар кимки Ҳаққа айлар роз, Ҳақ Субҳон қутлуғ йўл айлар сарафроз. Шайх Худойдод Валий Мовароуннаҳр тасаввуф таълимотида яссавия тариқати муҳим ўрин тутади. Унинг маркази Туркистонда шаклланган бўлса, кейинчалик таълимот Тошкент, Фарғона, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Насаф, Ҳирот каби шаҳарлар бўйлаб тарқалди. Яссавия тариқатининг тараққий этишида Самарқандда фаолият олиб борган тасаввуф …

Батафсил

МАҲМУД БУХОРИЙ ВА УНИНГ “ҲАҚОИҚУ-Л-МАНЗУМА” АСАРИ

Кўҳна Бухоро ўзининг покиза заминида кўплаб буюк алломаларни етиштирган. Улар қолдирган асарлар неча асрларки ислом оламида муҳим манба сифатида эътироф этиб келинади. Алломаларнинг сермаҳсул меҳнати сабаб бу шаҳар “Қуббатул Ислом” (“Ислом дини гумбази”) деган шарафга муносиб кўрилган. Бухоро мадрасаларининг етук вакилларидан бири, ҳанафий мазҳаби давомчиси Маҳмуд Бухорийдир. Унинг тўлиқ исми …

Батафсил

“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ”НИНГ ИККИНЧИ ТАБАҚАДАГИ РОВИЙЛАРИНИ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ

 “Саҳиҳул Бухорий”ни Имом Бухорийнинг ўзидан жуда кўп одам эшитган. Бу ҳақида Имом Бухорийнинг энг машҳур шогирди Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Юсуф Фирабрий (231-320/846-932): “Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” китобини муаллифни ўзидан мен билан бирга тўқсон мингга яқин киши тинглаган. Бу китобни Имом Бухорийнинг ўзидан ривоят қиладиган мендан бошқа бирор …

Батафсил

НАҚШБАНДИЙЛИК СИЛСИЛАСИДА ХОЖА АҲРОР ВАЛИЙНИНГ ТУТГАН ЎРНИ

Кейинги пайтларда нақшбандия-мужаддидия тариқати намояндаларининг ҳаёти ва фаолияти ҳамда силсиласи тўғрисида турли фикр-мулоҳазалар билдириляпти ва бу борада ўз навбатида ҳар хил саволлар ҳам кўтарилган. Бундан нақшбандия ва унинг  турли тармоқлари  ҳали ҳам мукаммал ўрганилмаганлиги ва тадқиқот учун кўплаб муаммолар борлигини алоҳида таъкидлаш керак. Агар биз мазкур тариқатнинг силсила ва насл-насаб …

Батафсил

МУҲАДДИС БУЖАЙРИЙНИНГ ҲАДИС ИЛМИДА ТУТГАН ЎРНИ

IX-XII асрлар ислом оламида илм-фан ривожининг олтин даври деб эътироф этилган. Кўплаб манбаларда айни ўша даврда Бужайрий нисбаси билан танилиб, самарали ижод қилган алломалар ҳаёти ва илмий мероси ҳақидаги маълумотларни учратиш мумкин. Улардан бири Абу Ҳафс Бужайрий бўлиб, у зотнинг тўлиқ исми Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Бужайр ибн …

Батафсил

ИМОМ МОТУРИДИЙ ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИНИНГ ИСЛОМ ИЛМ-ФАНИДА ТУТГАН ЎРНИ

Ислом оламида катта нуфузга эга бўлган имом, фақиҳ, калом илмининг мотуридийлик ақидавий мазҳаби асосчиси Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд Ҳанафий Мотуридий Самарқандий бўлиб, у Самарқанднинг Мотурид қишлоғида таваллуд топган.   Туғилган йиллари ҳақида тарихий манбаларда қатъий маълумот йўқ, лекин тақрибий ёки тахминий саналар берилган. Масалан, унинг аббосий халифалардан …

Батафсил

АЛОУДДИН УСМАНДИЙ – МОТУРИДИЙЛИК МАКТАБИ ДАВОМЧИСИ

Мотуридийлик Имом Абу Ҳанифа қарашларининг Абу Мансур Мотуридий (ваф. 333/944 й.) томонидан ривожлантирилиб, тизимлаштирилган ва асос солинган ақидавий мазҳабдир. Бунга кўра, мотуридийлик ва ҳанафийлик ўртасида жуда яқин алоқа мавжуд. Шу билан бирга мотуридийликнинг асоси ҳанафийлик экани борасида уламолар якдил фикрдалар. VIII аср бошидан эътиборан ҳанафийлик Хуросон, айниқса, Самарқанддан тортиб Мовароуннаҳрнинг барча …

Батафсил