Home / МАҚОЛА (page 2)

МАҚОЛА

ДИНДА ЧУҚУР КЕТИШНИНГ ЖАМИЯТ ХАВФСИЗЛИГИ ВА БАРҚАРОРЛИГИГА САЛБИЙ ТАЪСИРИ

Динингизни Аллоҳ учун холис қилинг, шунда амалларнинг ози ҳам жаннатга киришингизга кифоя қилади(Имом Ҳоким ривояти)[1]. Аллоҳ таоло бандаларига кучи етмайдиган нарсани буюриб, уларни қийнаб қўйишни асло хоҳламайди. Банданинг ўзи ҳам кучи етмайдиган нарсага ўзини мажбурлаши шариатимиз мезонларига зиддир. Аллоҳ таоло бандаларига тоқати етадиган амалларни буюрган. Аллоҳ таоло буюрган ҳамма нарса …

Батафсил

ФАҲШ ИШНИ ТАРК ҚИЛГАН КИШИНИНГ ФАЗИЛАТИ

Ҳозирги кунда дунёдаги кўплаб мамлакатлар қатори, мусулмон ўлкаларида ҳам фаҳш ишлар кучайиб, кенг ёйилиб бормоқда. Унинг олдини олиш эса долзарб муаммо бўлиб қолмоқда. Ислом дини бундай шайтоний иллатлардан қаттиқ қайтаради. Аллоҳ таоло Қуръони каримда: ﴿ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا لَا تَتَّبِعُوا خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ وَمَنْ يَتَّبِعْ خُطُوَاتِ الشَّيْطَانِ فَإِنَّهُ يَأْمُرُ بِالْفَحْشَاءِ …

Батафсил

ЯХШИЛИККА БУЮРИБ, ЁМОНЛИКДАН ҚАЙТАРИШНИНГ ШАРТЛИГИ ҲАҚИДА

Жамиятдаги иллатларни бартараф этишнинг йўлларидан бири мусулмонлар жамоаси яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш ишларида ҳамоҳанг бўлишлари лозим. Аллоҳ таоло: [وَلْتَكُنْ مِنْكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ] “Сизлардан яхшиликка даъват этадиган, амри маъруф ва наҳйи мункар ишларини олиб борадиган (бир) уммат бўлсин! Айнан улар …

Батафсил

ЗАМОНАВИЙ ХАВОРИЖЛАР ҲАҚИДА ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМ ХАБАРЛАРИ

Ислом дини жамиятни тартибга солиш ва инсониятнинг икки дунёдаги ҳаётини гўзаллаштириш учун нозил қилинган. Аммо соф исломий эътиқодни нотўғри талқин қилиш, диний ақидалардан нотўғри мақсадда фойдаланиш каби ҳолатлар мусулмонлар орасида турли фитналарнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. Аслида бундай бузғунчи фирқаларга ислом дини қандай қарайди? Асл исломий моҳият нималардан иборат? Пайғамбаримиз …

Батафсил

ИСЛОМДА МУНОСАБАТЛАРНИНГ БОШ ТАМОЙИЛИ ТИНЧЛИКДИР

Ислом дини одамларни энг юксак фазилатлар эгаси қилиб тарбиялайди, инсонпарварлик, халқпарварлик, адолат, ҳалоллик, бошқа динларга эҳтиром, олижаноб ахлоқни тарғиб этади. Исломий ақидага тўғри амал қилиб яшаган инсон мансаб, моддий манфаатни кўзлаб эмас, балки Аллоҳнинг розилиги йўлида жамият бахт-саодати учун сидқидилдан меҳнат қилади. Бундай тушунча ҳар бир эзгу ниятли кишининг олий …

Батафсил

ИЛЛАТГА ЯҚИНЛАШИШ ИЛЛАТГА ЭЛТАДИ

Ислом поклик динидир. Бузуқлик кескин таъқиқланган гуноҳлардан саналади. У инсоннинг руҳий тинчлигини йўқотадиган разолатдир. Шунингдек, унга сабаб бўладиган нарсалар ҳам ҳаромдир. Аллоҳ таоло: ﴿وَلَا تَقْرَبُوا الزِّنَا إِنَّهُ كَانَ فَاحِشَةً وَسَاءَ سَبِيلًا﴾ “Зинога яқинлашмангиз! Чунки у фаҳш ва ёмон йўлдир”[1], дейди. Шайх Шаъровий айтади: “Ҳақ субҳонаҳу ва таоло инсонни яратган Зотдир. …

Батафсил

ОДАМЛАРГА ОЗОР БЕРИШ, КАМСИТИШ ВА ШАЪНИНИ ПОЙМОЛ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ

Исломда одамларга озор бериш, обрўсини тўкиш, уларга тил ва амал билан ҳар қандай зарар етказиш ҳаромдир. Барча мусулмонларнинг бундан қайтарилгани Қуръонда очиқ-ойдин баён этилган: ﴿وَالَّذِينَ يُؤْذُونَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ بِغَيْرِ مَا اكْتَسَبُوا فَقَدِ احْتَمَلُوا بُهْتَانًا وَإِثْمًا مُبِينًا﴾ “Мўмин ва мўминаларга қилмаган гуноҳлари билан озор берадиган кимсалар бўҳтон ва аниқ гуноҳни ўзларига …

Батафсил

ТИНЧЛИК ҲУҚУҚИГА ОИД БАЪЗИ ИСЛОМИЙ ТУШУНЧАЛАР

Тинчлик – энг катта неъмат. Унинг қадрига етиш, асраб-авайлаш ҳар бир инсоннинг зиммасидаги бурчдир. Самовий қонунлар ҳам, инсон томонидан ишлаб чиқилган қонунларда ҳам барча мақсадлар орасида тинчлик мақсади устувор этиб белгиланган. Зеро, бу дин ва дунё манфаатини ҳимоялаш учун зарурки, агар у йўқолса, оёқости қилинса, бу тўғриликка эмас, балки бузғунчиликка, …

Батафсил

ТИНЧЛИК МОҲИЯТИНИ АНГЛАШНИНГ ТАЛАБЛАРИ ВА АФЗАЛЛИКЛАРИ

Дунёда ижтимоий тинчликни қарор топтириш қонун устуворлигини англашни талаб қилади. Сир эмаски, таълимнинг вазифаси одамларнинг саводини чиқариш ва ҳаётнинг кураш майдонига ижобий хислатлар билан кира оладиган авлодни тарбиялашдир. Зеро ҳар қандай жамиятда маънавий мезон моддийликдан устун қўйилган. Воқеликка таъсир ўтказиш ва унинг ҳукмронлигини мутлақ қўлга олиш учун тинчлик тушунчасини умумлаштириш …

Батафсил

ФИҚҲИЙ МАНБАЛАРДА ТИНЧЛИКНИНГ ТАРҒИБ ҚИЛИНИШИ

Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон ҳудуди қадимдан хилма-хил маданият, урф-одат ва турмуш тарзига эга бўлган, турли динларга эътиқод қилувчи, турли тилларда сўзлашувчи халқлар яшаб келаётган ўлкадир. Бу заминда тинчлик ва барқарорликни асраш, унга путур етказадиган иллатларни бартараф этиш ҳар бир даврнинг долзарб масалаларидан бири бўлиб келган. Бугунги кунда ҳам мамлакатимизда бағрикенглик …

Батафсил