Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 97)

ЯНГИЛИКЛАР

«МОТУРИДИЙЛИК ВА ҲОЗИРГИ ЗАМОН» МАВЗУИДАГИ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ СЕМИНАРЛАР ҲАФТАЛИГИ

Имом Бухорий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ҳамкорлигида 2021 йил 11-18 август кунлари «Мотуридийлик ва ҳозирги замон» мавзуида туркум халқаро илмий семинарлар ўтказилиши режалаштирилган. Анжуман ва давра суҳбатларида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўқитувчиси, ИМХИТМ Бош илмий ходими, доктор Аҳмад Саъд Даманҳурий ўз маърузалари билан иштирок этади. Икки томонлама ҳамкорлик …

Батафсил

“Таъвилот ал-Қуръон” – Қуръони карим тафсирига бағишланган мўътабар манба

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташрифи давомида буюк алломаларимизнинг нодир асарлари мазмун-моҳиятини ўрганиш ва халқимизга етказиш мақсадида уларни саралаш ва босқичма-босқич таржима қилишни ташкил этиш вазифаси топширилган эди. Топширилган вазифа ижросини таъминлаш асносида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази тадқиқотчи олимлари томонидан мотуридия таълимотининг асосий манбаси …

Батафсил

ЭЪТИРОФ

▪️ САЛИМ МУҲАММАД МАЛИК – Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилоти (ISESCO) Бош директори: – Мовароуннаҳрдан кўплаб алломалар етишиб чиққан. Нафақат ислом, балки бутун башарият цивилизацияси ривожига улкан ҳисса қўшган алломалар орасида Имом Бухорийнинг ўрни беқиёс. Унинг “Саҳиҳул Бухорий” тўп­лами эса дунёда энг кўп шарҳ ёзилган асар бўлиб, …

Батафсил

Имом Бухорий мажуасида 9200 намозхонни сиғдирадиган масжид қурилади

Имом ал-Бухорий зиёратгоҳи – Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида жойлашган, ХХ аср охирига келиб маданий ва маънавий-маърифий аҳамиятга эга бўлган ёдгорлик мажмуаси. Ушбу зиёратгоҳ ислом оламида энг машҳур ва таниқли зиёратгоҳ ҳисобланади. Имом Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий дунёга машҳур исломшунос олим ва аллома бўлиб, 1997-1998 йилларда ҳижрий тақвим бўйича …

Батафсил

ЭЪТИРОФ

▪️ МУҲАММАД НАЗИР АЙЯД – Ал-Азҳар Ислом тадқиқотлари мажмуаси (Миср) Бош котиби: – Мовароуннаҳр мутафаккирлари улкан хизматининг самараси ўлароқ, бу қутлуғ замин фақат жуғрофий ном эмас, илму маърифатда етукликка эришган алоҳида бир цивилизация макони сифатида ҳам шуҳрат қозонган. Юртингиздан етишиб чиққан олимлар исломий ва дунёвий илмларни бошқача назар ва ўзгача …

Батафсил

ЭЪТИРОФ

▪️ МАҲМУД ЭРОЛ ҚИЛИЧ – ИҲТнинг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) Бош директори: – Ўзим раҳбарлик қилаётган Марказнинг бош мақсади мусулмон олимлар­нинг жаҳон цивилизацияси равнақига қўшган ҳиссасини кенг тарғиб этишдан ҳам иборат. Ислом илмлари ривожида асосий ўрин тутган алломаларни ҳақли равишда етук сиймолар сирасида кўрамиз. Умрини …

Батафсил

ХУШХАБАР: Диний идорада “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими очилди!

Аллоҳга шукрки, юртимиз аҳолисининг диний-маърифий эҳтиёжларини қондириш йўлида бир қатор хайрли ишлар амалга ошириб келинмоқда. Мана шундай ишларнинг узвий давоми сифатида Қуръони каримга мухлис халқимизнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “Қуръон тажвидини ўргатиш” бўлими очилди. Ушбу бўлим Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари, илмий мактаблар, …

Батафсил

ХУШХАБАР! Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига муносиб туҳфа!

“Ҳидоятга бошловчи имом”, “Суннат ва ҳидоят аҳли пешвоси”, “Аҳли сунна вал жамоа байроғини баланд кўтарувчи”, “Мусулмонлар ақидасини ислоҳ этувчи” каби юксак эътирофларга сазовор бўлган аллома – Буюк ватандошимиз АБУ МАНСУР МОТУРИДИЙ қаламига мансуб “ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН” асарининг 30-ЖУЗИ Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази олимлари томонидан таржима қилиниб, нашр этилди! Аллоҳ таоло ушбу …

Батафсил

Э Ъ Л О Н !

Ҳурматли Ўзбекистон Республикаси фуқаролари! Аввал xабар берганимиздек, Миср Араб Республикасининг “Ал-Азҳар” мажмуаси тасарруфидаги таълим муассасаларига қабул қилиш фақатгина Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита (Кейинги ўринларда – Дин ишлари бўйича қўмита деб юритилади) йўлланмаси асосида амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Дин ишлари бўйича қўмита йўлланмасини олиш мақсадида “Ал-Азҳар” мажмуаси тасарруфидаги таълим …

Батафсил

БМТнинг Дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Ўзбекистонга келади

Аҳмад Шаҳид Ўзбекистон ҳукуматининг унинг офиси ва бошқа халқаро тузилмалар ҳамда экспертлар ҳамжамияти билан ҳамкорлиги изчиллигига юқори баҳо бериб, мамлакат билан ўрнатилган мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини тасдиқлади. Аҳмад Шаҳид жорий йил сентябрь ойида Ўзбекистонга сафар қилиб, Нью-Йорк шаҳри университети ҳузуридаги Ральф Банч номидаги халқаро тадқиқотлар институти ва Эссекс университети ҳуқуқшунослик мактаби …

Батафсил