Ҳафталикнинг очилиш маросимида сўз Корея мусулмонлари федерацияси президенти Ким Дон Йок жанобларига берилди.
Нотиқ араб тилида сўзлаган нутқида ўзаро диний ва маданий муносабатларини янада мустаҳкамлашга имкон яратилганидан мамнунлик билдирди ва Ўзбекистоннинг исломий қадриятларнинг чуқур илдизларига эга эканини таъкидлади.
“Ҳафталик ўз моҳиятига кўра кўзлаган мақсадларига эришишига ишонаман ҳамда барчангизни кўрганимдан хурсандман”, деди нотиқ сўзининг якунида.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати