“Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги”нинг Самарқанддаги асосий тадбирларидан иборат “Марказий Осиё – Ислом санъати ўчоғи” номли Халқаро форумнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов меҳмонларни қутлаб, мамлакатимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самаралари хусусида сўз олди ҳамда форумнинг мақсад ва вазифалари, унинг доирасида ўтказилаётган тадбирлар моҳияти ҳақида маълумотлар берди.
Очилишдан сўнг “Ўзбекистон 24” телеканали Марказ раҳбаридан жонли эфирда интервью олди.
Форум тадбирлари расман бошланди.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати