Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ФОРУМНИНГ АСОСИЙ МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАРИ БОШЛАНДИ

ФОРУМНИНГ АСОСИЙ МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАРИ БОШЛАНДИ

“Марказий Осиё – Ислом санъати ўчоғи” номли Халқаро форум доирасида Араб каллиграфияси бўйича маҳорат дарси ва ислом санъатига оид давра суҳбати бошланди.

“Боқий шаҳар” мажмуасида ўтаётган тадбирлар Туркияда ўтказилган хаттотлик мусобақасининг ғолиблари томонидан олиб борилмоқда.

Иштирокчилар амалий машқлар асосида хаттотлик санъати намуналарини яратиш кўникмалари ҳамда ислом санъати борасидаги билимларини янада мустаҳкамлаш имконига эга бўлишяпти.

Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти (OIC)нинг Ислом тарихи, маданияти ва санъатини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) Бош директори профессор Меҳмет Эрол Қилич иштирокчиларга ташкилотнинг тегишли сертификатларини топширди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Зиёрат туризми ривожига илмий ёндашув: Гидларнинг малакаси оширилмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган гид-экскурсоводларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув семинари …