Ўзбекистондаги “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” очилиш маросимининг якуний нутқини Самарқанд вилоят бош имом хатиби Зайниддин Эшонқулов сўзлади.
Нотиқ зиёрат амалининг фазилатларига алоҳида тўхталиб, бу ўринда туризмнинг муҳим аҳамиятини эътироф этди. Шу нуқтаи-назардан туризм соҳасига қаратилаётган эътибор ўтказилаётган ҳафталик каби йирик лойиҳалар замирида янада юксалаётганини таъкидлаб, ҳаммани Самарқанд заминининг барча муқаддас зиёратгоҳларига таклиф қилди.
Шу билан “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” очилиш маросими якунига етди.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати