Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 74)

ЯНГИЛИКЛАР

Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида юртимизда миллий ва диний қадриятларимизга бўлган эътибор ва эҳтиром янада ортиб бормоқда. Жонажон диёримизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, хонадонларимиздаги файз ва қут-баракани халқимиз, аввало, Яратганнинг чексиз марҳамати сифатида шукроналик ва миннатдорлик билан қабул қилмоқда. Айниқса, аҳиллик, ўзаро бирдамлик ва маънавий поклик фазилатлари улуғланадиган қутлуғ Рамазон …

Батафсил

“Шарқ алломаларининг ислом цивилизациясига қўшган ҳиссаси” мавзуидаги халқаро илмий-амалий конференция

Сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш ҳамда кенг тарғиб қилиш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бугунги кунда юртимизда фаолият кўрсатаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий номлари билан аталган халқаро илмий-тадқиқот марказлари мазкур меросни кенг жамоатчиликка етказишга хизмат қилмоқда. Бу борада …

Батафсил

Интернет эзгуликка хизмат қилсин

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалида “Ахборот хуружлари ва уларни олдини олишнинг маънавий-маърифий, диний асослари” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда Марказ диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи Тоҳир Эвадуллаев, илмий ходим Жонибек Жумаев, олий таълим муассасаси илмий жамоаси …

Батафсил

“ЭРТАГА ҚИЁМАТ БЎЛАДИ, ДЕЙИШСА ҲАМ, КЎЧАТ ЎТҚАЗИНГ” ёхуд биз ота-боболардан миннатдормиз, фарзанд ва набираларимиз эса биздан мамнун бўлсинлар…

Президентимиз ташаббуси билан юртимизда кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини кучайтириш ва дарахтзорларни кўпайтириш мақсадида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси жорий этилди. Айни пайтда ушбу лойиҳа доирасида ҳудудларда яшил боғлар ва яшил жамоат парклари барпо этилмоқда. Мазкур ҳужжат кўчатхоналарни кўпайтириш, тупроқ унумдорлигини ҳисобга олган ҳолда ҳудудлар иқлимига мос хорижий манзарали дарахтларни маҳаллийлаштиришни …

Батафсил

БИЗ ОТА-БОБОЛАРДАН МИННАТДОРМИЗ, ФАРЗАНД ВА НАБИРАЛАР ҲАМ БИЗДАН МИННАТДОР БЎЛСИН

“РЕСПУБЛИКАДА КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ ИШЛАРИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ, ДАРАХТЛАР МУҲОФАЗАСИНИ ЯНАДА САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИГА МУВОФИҚ, МАМЛАКАТИМИЗДА ДАРАХТЗОРЛАРНИ КЎПАЙТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН “ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ЖОРИЙ ЭТИЛДИ. Бу умуммиллий лойиҳа доирасида ҳудудларда яшил боғлар ва яшил жамоат паркларини барпо этиш ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур муҳим ҳужжат кўчатхоналарни кўпайтириш, тупроқ унумдорлигини ҳисобга олган …

Батафсил

Хайрли ишлар бардавом бўлади

Айни кунларда мамлакатимизда бўлиб турган Туркиянинг Диёнат ишлари бошқармаси, Диёнат вақфи ва Анадолу ахборот агентликлари ҳамда Германиянинг Диёнат ишлари Турк-ислом бирлиги ташкилоти вакилларидан иборат делегация Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Марказга ташриф буюрди. Хорижлик меҳмонлар директор Шовосил Зиёдов бошчилигида илмий ходимлар томонидан кутиб олинди ва …

Батафсил

Самарқандлик алломалар илмий мероси хорижлик тадқиқотчи нигоҳида

Айни пайтда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказида илмий изланишлар олиб бораётган Туркиянинг Анқара университети илоҳиёт факультети докторанти Мине Демирбилек илм истагида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Туркиялик ёш тадқиқотчи “Ҳижрий IV-V асрларда Мовароуннаҳр минтақаси ҳанафийлари ўртасидаги фарқлар” мавзусидаги докторлик диссертацияси устида тадқиқотлар олиб …

Батафсил

Инсон дардига дармон бўлмоқ – олижаноблик намунаси

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Инсонларнинг соғлом турмуш кечириши ҳар қандай жамиятда муҳим масала ҳисобланади. Муқаддас динимизда ҳам жисм ва руҳ саломатлиги бандаларнинг руҳий-маънавий камолотга эришиши калити сифатида эътироф этилади. Янги Ўзбекистонда дастлабки кунлардан бошлаб аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш устувор вазифа этиб белгиланди. Сўнгги йилларда бу борада салмоқли ишлар амалга оширилди. Давлатимиз раҳбари …

Батафсил

Рамазон ойида Умра зиёратини ташкил этиш юзасидан хабарнома

Аллоҳга шукрки, “COVID-19” пандемияси сабабли тўхтаб қолган Умра зиёрати, узоқ муддатли танаффусдан сўнг, катта қувонч билан яна қайта йўлга қўйилди. Мўмин-мусулмонларимиз Каъбаи Муаззамани тавоф қилиш, Расулимиз алайҳиссаломнинг муборак равзаларида намоз ўқиш, дуо қилиш, у зоти шарифга салом бериш бахтига муяссар бўлдилар. Ҳақ таоло Қуръони каримда: “Ҳаж ва Умрани Аллоҳ учун мукаммал адо этинг”, – деб баён қилган. Шунингдек, ҳадиси шарифларда Умра …

Батафсил

Президент фармони билан 75 нафар шахс афв этилди

Инсонпарварликнинг юксак намунаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наврўз умумхалқ байрами арафасида халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади. Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон …

Батафсил