Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ГЛОБАЛЛАШУВ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР ИЖРОСИНИ ТАҚОЗО ЭТАДИ

ГЛОБАЛЛАШУВ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАЛАР ИЖРОСИНИ ТАҚОЗО ЭТАДИ

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Глобаллашув жараёнида исломни тушуниш муаммолари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди. Анжуманда юртимиздаги давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, Туркия, Буюк Британия, Покистон, Малайзия илмий муассасалари раҳбар ва илмий ходимлари билан бирга, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов иштирок этиб, “Мусулмон жамоасида конфессиялараро мулоқот ва жаҳолатга қарши маърифат ” мавзусида маъруза қилди.

Маърузачи глобаллашув шароитида мусулмон давлатлари олдида турган долзарб вазифаларга тўхталди. Аждодлар меросини асраб-авайлаш ва келажак авлодга безавол етказиш, ижтимоий ҳаётда миллий ва диний қадриятларнинг ўрнини янада мустаҳкамлаш, дунёдаги вазият жадал ўзгараётган пайтда маданий ўзига хосликни сақлаб қолиш шулар жумласидандир. Диний бағрикенгликни таъминлашнинг амалий асосларига ҳам кенг ўрин ажратилди. Нотиқ, шунингдек, сиёсий-ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларида очиқлик ва янгича ёндашувлар кўзга ташланаётган бугунги Ўзбекистонда дин ва диний қадриятларга муносабат тубдан ўзгариб бораётганини алоҳида таъкидлади. 

Қизғин муҳокамалар, баҳсларга бой ўтган анжуманда бугунги ахборот асрида ёш авлод тафаккурини кенгайтириш, диннинг моҳиятини теран англаш, ислом таълимотини тўғри тушуниш, ёшлар онгида турли бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш заруратидан келиб чиққан ҳолда, бу борада ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда илмий-амалий анжуманларни мунтазам ўтказишга келишиб олинди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказ раҳбари юксак мукофот билан тақдирланди

Мамлакатимизда ўтказилаётган “Халқаро бағрикенглик” ҳафталиги доирасидаги тадбирлар жамиятда бағрикенглик ғояларининг мустаҳкамланиши, турли миллат ва элат …