Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / НАВБАТДАГИ МАШҒУЛОТ МУҲИМ МАСАЛАГА ҚАРАТИЛДИ

НАВБАТДАГИ МАШҒУЛОТ МУҲИМ МАСАЛАГА ҚАРАТИЛДИ

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари Самарқанд вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш марказида ўқув машғулотларини давом эттирмоқда.

Самарқанд шаҳрининг ўттиздан ортиқ маҳалласи раислари қатнашган машғулотнинг навбатдагиси диний-экстремистик ғоялар таъсиридан сақланиш чораларига бағишланди. Ўқувда, шунингдек, давлатимиз раҳбари томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида жаҳон миқёсида динлараро бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик ғояларини кенг тарғиб этиш мақсадида Ўзбекистонда ЮНЕСКО шафеълигида Динлараро мулоқот ва бағрикенглик халқаро марказини ташкил этиш ҳамда 2024 йилда Ўзбекистонда “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида халқаро конференция ўтказиш юзасидан илгари сурилган ташаббусларнинг мазмун-моҳияти ҳам кенг тушунтирилди.

Интерфаол усуллар асосида ўтказилган машғулот савол-жавоблар билан давом этди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказ раҳбари юксак мукофот билан тақдирланди

Мамлакатимизда ўтказилаётган “Халқаро бағрикенглик” ҳафталиги доирасидаги тадбирлар жамиятда бағрикенглик ғояларининг мустаҳкамланиши, турли миллат ва элат …