Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Галдаги стипендиат – Қирғизистондан

Галдаги стипендиат – Қирғизистондан

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастури доирасида Марказда амалиёт ўташ учун навбатдаги хорижлик тадқиқотчи – Туркиянинг Бурса Улудағ университети тадқиқотчиси, фалсафа доктори (PhD) Мадинабону Моидинова Марказга келди.

Қирғизистонлик изланувчи Марказ раҳбари Ш.Зиёдов билан учрашиб, “Фазлуллоҳ ибн Рўзбихон Хунжийнинг “Сулук ал-мулук” асари тадқиқи” мавзусидаги илмий лойиҳаси ҳақида батафсил маълумот берди. Ушбу рисола номини “Ҳукмдорлар хулқ-атвори қоидалари” ёки “Шоҳлар одоби” деб таржима қилиш мумкин. Тадқиқот давомида эса, асарнинг илмий-назарий аҳамиятини очиб бериш ва ундаги сиёсий-ҳуқуқий қарашларни ўрганиш мўлжалланмоқда.

Мулоқот давомида хорижлик тадқиқотчилар учун яратилган шарт-шароит, кутубхона ва Марказ фондидаги нодир қўлёзмалар ҳамда манбалар билан ишлаш имкониятлари ҳақида сўз юритилди.

Тасдиқланган дастурга мувофиқ, Мадинабону Моидинова Марказ фондидаги ноёб қўлёзмалар билан танишиши, илмий изланишларини чуқурлаштириши ва ўрганаётган соҳасининг юртимиздаги мутахассислари билан тажриба алмашиши режалаштирилган.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

“Устоз – ҳаёт йўлини ёритгувчи маёқ”

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан шу …