Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ БИЛАН МАШҒУЛОТ ЎТКАЗИЛДИ

МАҲАЛЛА РАИСЛАРИ БИЛАН МАШҒУЛОТ ЎТКАЗИЛДИ

Айни кунларда Самарқандда вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш бўйича ўқув курси давом этмоқда.

Унинг доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Шукрилло Умаров иштирокчилар билан “Маҳалла раисларининг ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш бўйича амалга ошираётган ишлари” мавзусида машғулот ўтказди.

Самарқанд шаҳридан 30 нафар раис қатнашган машғулотда маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлашда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар таҳлил қилиниб, бу йўналишлардаги ишларни янада такомиллаштириш юзасидан зарур илмий-амалий тавсиялар берилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказ раҳбари юксак мукофот билан тақдирланди

Мамлакатимизда ўтказилаётган “Халқаро бағрикенглик” ҳафталиги доирасидаги тадбирлар жамиятда бағрикенглик ғояларининг мустаҳкамланиши, турли миллат ва элат …