Туркиянинг нуфузли “Cumhuriyet” газетасининг бугунги сонида “Ўзбек тили БМТда. Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги Ўзбекистон янги марраларга интилмоқда…” сарлавҳаси остида таҳлилий мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. Мақолага туркиялик таниқли шарҳловчи, Истанбулда чоп этиладиган ушбу нуфузли нашрнинг Анқарадаги таҳририяти раҳбари Сертач Аш муаллифлик қилган. Материалда Марказий Осиёнинг марказида жойлашган …
БатафсилҲАЁТИМНИ ЯНГИДАН БОШЛАМОҚЧИМАН…
Отам мусофир юртга кетаётганимни эшитиб, «энди мен ҳам қариб қолдим, қанча умрим қолгани ёлғиз Яратганга аён, кексайган чоғимда ёнимда бўл, ўғлим» деди. Мен эса ўғилларим улғайиб, катта бўлиб қолганини, уларни уйлантириш, уйимизни қайта таъмирлаш кераклигини айтиб, отамнинг сўзини рад этдим. Манба: “Халқ сўзи” газетаси 2020 йил 22 сентябр, № 200 …
БатафсилБирлашган Миллатлар Ташкилотининг 75-юбилей сессияси: кеча, бугун ва истиқбол
2020 йил 15 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 75-юбилей сессияси бошланди. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш сессиянинг очилиш маросимида таъкидлаганидек, «Жорий йилда биз БМТ ташкил топганининг 75 йиллиги санасини нишонлаяпмиз ва табиийки, халқаро тизим қоидаларига асосланган кўп томонлама муносабатлар ва ўзаро ҳамкорликнинг бош майдонига бутун дунё …
БатафсилШукроналик шукуҳи
Умримнинг энг гўзал, энг жўшқин палласининг беш йили озодликдан маҳрумликда ўтганидан ниҳоятда афсусдаман. Бу – диний билимимнинг йўқлиги, нотўғри йўлга кириб қолганим учун тўлаган катта бадалим. Бугина эмас, менинг ғам-андуҳимни кўтаролмай отам оламдан ўтди. Бу туганмас армон, ўкинч бўлиб қолди. Президентимиздан ниҳоятда миннатдорман. У кишига афв сўраб мурожаат …
БатафсилИМКОНИЯТ ЮКСАК МАҚСАДГА РУҲЛАНТИРДИ
Ўзимни шунчалар айбдор ҳис қиламанки, ҳатто фарзандларимнинг айни болалик чоғларини, шўхликларини «дада, дада», деб эркалашларини эшитмадим. Йиллар оқар сувдек оқиб кетди. Умримни бесамар, фойдасиз ишлар билан ўтказганимдан минг бор афсусдаман. Виждоним ҳозирда жуда қийналяпти. Юрт корига яраш, унга хизмат қилишга ярамадим… Манба: “VATANPARVAR” газетаси 2020 йил 18 сентябр, № 38 …
БатафсилЎзбекистон Республикаси Президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессияси ишида иштирок этади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси етмиш бешинчи юбилей сессиясининг юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларида иштирок этади. Бош Ассамблеянинг марказий тадбирлари жаҳонда вужудга келган эпидемиологик вазият муносабати билан БМТ тарихида илк бор видеоанжуман шаклида бўлиб ўтади. Давлатимиз раҳбари сессиянинг ялпи қисмида сўзга чиқиб, халқаро …
БатафсилУлуғбек мадрасасида биринчи дарс қачон ўтилганини биласизми?
Бухоронинг биринчи конституцияси, янги мақомга эга бўлган Ўзбек Миллий академик драма театри ва тарихимиздаги 21 сентябрь санасида содир бўлган айрим воқеалар баёни. 1420 йил (бундан 600 йил олдин) – Шарқ дунёсида машҳур бўлган Самақанддаги Улуғбек мадрасасида биринчи дарс бўлиб ўтди. Адиб Зайниддин Восифийнинг қайд этишича, мадрасага биринчи мударрис этиб Мавлоно …
БатафсилЭълон! Таянч докторантура ва докторантура учун 2021 йил қабул квоталари тасдиқланди
Ўзбекистон халқаро ислом академиясида таянч докторантура ва докторантура учун 2021 йил қабул квоталари тасдиқланди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон халқаро ислом академияси. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сонли қарорига асосан Ўзбекистон халқаро ислом академиясида …
БатафсилБОЙ ЎТМИШИМИЗ, БУЮК АЛЛОМАЛАРИМИЗ МЕРОСИ – БЕБАҲО ХАЗИНА
Ҳозирги замон рақамли технологиялари ал-Хоразмийнинг алгоритмларисиз, замонавий тиббиёт буюк Ибн Синонинг “Тиб қонунлари”сиз, арифметика, математика, астрономия, маъданшунослик Беруний даҳоси яратган асарларсиз, фазо астрономияси Фарғоний ҳамда Мирзо Улуғбекнинг машаққатли меҳнатларисиз ҳозирги даражага етмаган, ета олмаган бўларди. Манба: “Янги Ўзбекистон” газетаси 2020 йил 18 Сентябр, 179-сон
БатафсилАнқара университети профессори Мотуридия таълимотидан сабоқ бермоқда
Туркиянинг Анқара университети профессори, таниқли мотуридийшунос олим Сонмез Қутлу шу кунларда Имом Мотуридий илмий мероси ҳақида онлайн шаклда машғулотлар ўтяпти, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири. Вебинар шаклида ташкил этилган мазкур дарсларда илмий тадқиқот мавзусини танлаш, маълумотларни тўплаш ва таҳрир қилиш, адабиётлардан ҳамда манбалардан фойдаланиш, Америка, Ўзбекистон, Туркия ва бошқа …
Батафсил