Home / ЯНГИЛИКЛАР (page 91)

ЯНГИЛИКЛАР

ЎЗБЕК ТИЛИДАГИ “ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН” АСАРИ ТАҚДИМОТИ АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА

Республикамиз вилоятларида бўлгани каби Имом Мотуридий “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан таржима қилиниб нашр этилган 30-жузи тақдимоти Андижон вилоятида ҳам ўтказилди. Мазкур вилоятда жойлашган “Саййид Муҳйиддин Махдум” ўрта-махсус ислом билим юрти ўқитувчи ва талабалари, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Андижон вилоятидаги вакили ва вилоятдаги фаол имом-хатиблар иштирок этган …

Батафсил

“ТАЪВИЛОТ АЛ-ҚУРЪОН” АСАРИНИНГ ЎЗБЕК ТИЛИДАГИ НАШРИ НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА ТАҚДИМОТ ҚИЛИНДИ

Шу кунларда республикамиз вилоятларида буюк аллома Имом Мотуридий “Таъвилот ал-Қуръон” асарининг Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ўзбек тилига таржима қилинган 30-жузи тақдимоти тадбирлари ўтказилмоқда. Шундай тадбирлардан бири Наманган вилоятида бўлиб ўтди. Унда Наманган вилояти ҳокимлиги масъул ходимлари, вилоятдаги “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти ўқитувчи ва талабалари, Ўзбекистон мусулмонлари …

Батафсил

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда ўтказилаётган “Зарафшон воҳаси тарихи ва маданияти” мавзуси доирасида қатор илмий маърузаларни ўзида мужассам этган навбатдаги онлайн семинарга таклиф этамиз. Бу галги семинарда Блумингтондаги Индиана университети (АҚШ) Марказий Евроосиё тадқиқотлари кафедраси профессори Девин Девизнинг “Нажмиддин Кубро …

Батафсил

ИМОМ БУХОРИЙ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИ МАЛАЙЗИЯЛИК ИЛМ АҲЛИ ВАКИЛЛАРИ МЕЗБОНИ БЎЛДИ

Бугун, 25 октябр куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига шу кунларда мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Малайзия Миллий университети қошидаги Ислом цивилизацияси институти директори, профессор Фариза Бинти Шам, Малайя университети ректори, профессор Моҳд Ҳамди Абд Шукор ҳамда Малайзия бола ҳуқуқлари бўйича вакили Нур Азиа Моҳд Авал ташриф буюрди. Юксак мартабали меҳмонлар …

Батафсил

БМТнинг 50 йиллик байрами

“Эй имон келтирганлар! Ёппасига итоатга киришингиз ва шайтоннинг изидан эргашмангиз! Албатта у сизларга аниқ душмандир”. Қуръони Карим Бақара сураси 208 оят Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) – Ер юзида тинчликни ва хавфсизликни таъминлаш, давлатларнинг ва миллатларнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида 1945 йил 24 октябрда фашизм устидан ғалаба қозонган мустақил давлатларнинг ихтиёрий бирлашиш асосида тузилган энг йирик халқаро …

Батафсил

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Ўмон давлатидаги йирик интернет нашрларидан бирининг нигоҳида

Жорий йилнинг 24 октябр куни Ўмон Султонлигининг “Asdaa Oman” интернет нашри расмий сайтида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти ҳақидаги лавҳа эълон қилинди. Лавҳа мазкур нашр бош муҳаррири Али бин Халфан ал-Хасаний ва нашрнинг фото мухбири Исса бин Хамис ал-Раисий томонидан араб тилида тайёрланган бўлиб, унинг умумий …

Батафсил

Европада Ислом илмига оид энг нуфузли ҳисобланган илмий муассаса раҳбари Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази меҳмони

Бугун, 24 октябр куни мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Оксфорд Ислом тадқиқотлари маркази директори Фархан Низоми Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Юқори мартабали меҳмонни Марказ директори Ш.Зиёдов ва бошқа масъул ходимлар кутиб олишди. Меҳмон даставвал музей фаолияти ва ундан ўрин олган экспонатлар билан яқиндан танишди. Бобокалонимиз …

Батафсил

ҲАМКОРЛИК АЛОҚАЛАРИ ЯНГИЛАНМОҚДА

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган АҚШ Тинчлик институтининг Марказий Осиё ва Афғонистон дастурлари директори Скотт Ворден бошчилигидаги делегация Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди. Юқори даражадаги меҳмонларни Марказ директори Ш.Зиёдов кутиб олди. Ташриф доирасида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокамасига оид икки томонлама мулоқот бўлиб ўтди. Унда меҳмонларга Марказ …

Батафсил

Муҳаммадиев Отабек Бозоровичнинг тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида

“XI-XII асрларда Мовароуннаҳр мотуридия калом мактаби ривожида Алоуддин Усмандийнинг ўрни (“Лубоб ал-калом” асари мисолида) мавзусида Муҳаммадиев Отабек Бозоровичнинг 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги ихтисослиги бўйича “XI-XII асрларда Мовароуннаҳр мотуридия калом мактаби ривожида Алоуддин Усмандийнинг ўрни (“Лубоб ал-калом” асари мисолида) мавзусидаги тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация …

Батафсил

Амонов Мехрожиддин Узбековичнинг тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси тўғрисида

“XVIII-XIX асрларда Марказий Осиёда нақшбандия-мужаддидия тариқати” мавзусида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.35/30.12.2019.Isl/Tar/F.57.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2021 йил 2 ноябрь куни соат 14:00 даги мажлисида тадқиқотчи Амонов Мехрожиддин Узбековичнинг “XVIII-XIX асрларда Марказий Осиёда нақшбандия-мужаддидия тариқати” мавзусидаги 24.00.01 – Ислом тарихи ва манбашунослиги ихтисослигидан тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) ҳимояси онлайн/оффлайн бўлиб …

Батафсил