Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “XXI АСР: ФАЛСАФА ВА ФИЗИКАНИНГ КУТИЛАЁТГАН УЙҒОНИШИ (РЕНЕССАНСИ)” мавзуида халқаро илмий семинар ўтказилмоқда.
Унда мамлакатимиз ва Германия ҳамда Қирғизистон давлатлари олимларининг маърузалари тингланади.
Халқаро илмий семинарда мавзунинг атрофлича ёритилиши билан бирга жаҳон тил муаммосини ҳал қилиш концепцияси ҳамда Қуръони каримни ўрганишнинг инновацион (патентланган) усули муҳокама этилиши кўзда тутилган.
Семинар жорий йилнинг 3 март куни Тошкент вақти билан соат 10.00 да бошланади.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамкор ташкилотлар, юртимиз ҳамда хориждаги илмий доиралар вакиллари, тадқиқотчилар, жамоат ва дин арбобларини онлайн/офлайн тарзда ўтадиган семинар ишига таклиф этади.
Семинарда онлайн тарзда қуйидаги ZOOM видеоконференция платформаси орқали иштирок этиш мумкин.
👉 https://us02web.zoom.us/j/5258436902?pwd=bGJEODVUWTRJVnpIUG9Jeit1UHhpZz09
Seminar identifikatori: 525 843 6902
Parol: 12345