Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ПОКИСТОНДА ЙИРИК ХАЛҚАРО ИЛМИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ БОШЛАНДИ

ПОКИСТОНДА ЙИРИК ХАЛҚАРО ИЛМИЙ КОНФЕРЕНЦИЯ БОШЛАНДИ

Бугун Покистоннинг Карачи шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ)нинг Илмий ва технологик ҳамкорлик бўйича доимий қўмитаси (COMSTECH), Кимё ва биология фанлари халқаро маркази (ICCBS) ҳамда Карачи университети ҳамкорлигида “ИҲТ мамлакатларида ижтимоий-иқтисодий тараққиёт йўлида фан ва технологияларни ривожлантириш муаммолари” мавзусида Ислом олами фанлар академиясининг XXIV Халқаро илмий конференцияси иш бошлади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ушбу тадбирда Ислом олами фанлар академияси директори, проф. Аднан Бадран таклифига биноан иштирок этмоқда.

Ушбу конференцияда ИҲТ мамлакатларида ижтимоий-иқтисодий ривожланишни йўлга қўйиш муаммолари муҳокама қилиниб, турли мавзулардаги дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш кўзда тутилган. Шунингдек, анжуманда аъзо давлатлар учун фан ва таълим соҳасида янги глобал тенденция ва технологиялар намойиш этилади. Натижада давлатлараро институционал салоҳиятни мустаҳкамлаш ва мақсадли дастурларни амалга ошириш учун минтақавий ва халқаро даражада алоқалар ўрнатилади.

Конференция эртага ўз ишини якунлайди. Академиянинг навбатдаги Халқаро илмий конференцияси Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказда бадиий фильм суратга олинмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида индонезиялик бир гуруҳ киноижодкорлар томонидан “Ҳижрат орзуси” номли бадиий фильмнинг …