Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида “Қўлёзмаларни тадқиқ ва таржима қилиш борасида халқаро тажриба” мавзусида халқаро илмий семинар бўлиб ўтди. Тадбирда Марказ илмий ходимлари, Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия совриндорлари – Санкт-Петербург давлат университети шарқшунослик факультети Узоқ Шарқ мамлакатлари тарихи кафедраси доценти Ирина Каткова, “Қирғиз-Турк Манас университети” тадқиқотчиси Дерйа Идикурт ва …
БатафсилҲАМКОРЛИК УЧУН ҲУҚУҚИЙ АСОС ЯРАТИЛАДИ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Туркиянинг Дижле университети ректори маслаҳатчиси проф. др. Эзели Азаркан ва мазкур илмий муассаса Бош илмий котиби проф. др. Али Каракаш ташриф буюрди. Марказ директори Шовосил Зиёдов меҳмонларни музей ва кутубхона билан таништирди. Ўтган йилнинг март ойида Туркиядаги нуфузли олий таълим масканларидан бири бўлган мазкур университет …
БатафсилМАЛАЙЯ АРХИПЕЛАГИ ИСЛОМЛАШУВИ МОВАРОУННАҲРГА КЕЛИБ ТАҚАЛАДИ
Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия совриндори доцент Ирина Каткова ўз тадқиқотининг тақдимотини ўтказди. Россиялик олима “Жануби-Шарқий Осиёда сўфийлик ёзма мероси: Малайя архипелагида Кубровия таълимоти” мавзусини танлаган. У тақдимотни “Тасаввуфнинг ёзма мероси: Марказий Осиёдан Суматрагача бўлган нақшбандийликда “Латоиф” тушунчаси” мавзусида Марказда олиб бораётган изланишлари асосида тайёрлаган. Н.Каткова асосан бутпарастлик ҳукмрон бўлган …
БатафсилИСЛОҲОТЛАР – ЭЪТИРОФГА МОЛИК
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Жиззах вилоятида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида маърифий суҳбат ташкил этилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги раҳбарияти, масъул ходимлари, имомлар ва уларнинг ноиблари иштирокида ўтказилган тадбирда Марказ илмий ходими Баёзхон Маҳмудов мамлакатимизда қисқа давр ичида жамиятимизнинг бош мезони бўлган маънавият соҳасида, динимизнинг инсонпарварлик …
БатафсилХАЛҚАРО ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИ МАРКАЗДА МЕҲМОН БЎЛДИ
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Имом Мотуридийнинг илмий мероси бўйича мисрлик тадқиқотчилар ўртасида ўтказилган халқаро танлов ғолиблари – Ал-Азҳар университети “Усулуд дин” кафедраси мудири др. Аввод Маҳмуд Салим, мазкур кафедра ўқитувчилари Муҳаммад Абдулазиз Мишъол ва Амал Усмон ташриф буюрди. Танловда биринчи уч ўринни эгаллаган ғолиблар учун мукофот тарзида Ўзбекистонга ташкил …
БатафсилYTB вакиллари – Марказда
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Туркия Хориждаги турклар ва қардош халқлар бошқармаси (YTB) вакиллари меҳмон бўлди. Турли мамлакатлардаги турклар ва қардош жамиятлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган бу муассаса хорижлик талабаларга Туркияда таҳсил олиш учун давлат грантлари ҳам ажратади. Айни пайтда YTB грантлари асосида ушбу давлатда таълим олаётган талабалар …
БатафсилАрхеологик тадқиқотларни давом эттириш муҳимдир
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти ҳамкорлигида “Зарафшон воҳаси маданий бойликлари” туркумида навбатдаги онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Марказ илмий ходимлари, Имом Бухорий номидаги халқаро стипендиянинг туркиялик ва россиялик совриндорлари, мамлакатимиз ва хориждаги олий таълим ва илмий муассасалар тадқиқотчилари, шунингдек, Италия, Хитой, Покистон, …
БатафсилМарказда яна бир стипендиат тадқиқот бошлади
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастурининг навбатдаги совриндори – Россия Федерациясидаги Санкт-Петербург давлат университети шарқшунослик факультети Узоқ Шарқ мамлакатлари тарихи кафедраси доценти Ирина Каткова изланишлар ва илмий амалиёт ўташ учун келди. Стипендиатни директор Ш.Зиёдов қабул қилиб, Марказдаги илмий тадқиқотларида муваффақият тилади. Ирина хоним самимий қабул …
БатафсилМАРКАЗ ХАЛҚАРО ҲАМКОРЛАРИ СОНИ ОРТМОҚДА
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази билан Қозоғистон Республикаси Фанлар академияси Р.Сулейманов номидаги Шарқшунослик институти ўртасида ўзаро ҳамкорликка оид Англашув меморандуми имзоланди. Мазкур институт Марказий Осиё давлатларининг шарқшунослик соҳасидаги етакчи илмий марказларидан ҳисобланади. Қозоғистон Республикаси ҳукуматининг тегишли қарори асосида 1996 йилда ташкил этилган бу илм даргоҳининг асосий мақсад ва вазифаси шарқшунослик …
БатафсилМанбаларни ўрганишда ҳамжиҳатлик зарур
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Қозоғистон Фанлар академияси Р.Сулейманов номидаги Шарқшунослик институти билан ҳамкорликда “Марказий Осиё тарихи ва маданиятини ўрганишга оид Ўрта аср ўзбек ва қозоқ манбалари” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Марказ ходимлари, юртимиз олимлари, Самарқанд вилояти илмий жамоатчилиги вакиллари, Қозоғистон, Россия ва Туркиядан тадқиқотчилар иштирок этди. …
Батафсил