Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Навоийда манзилли тадбирлар

Навоийда манзилли тадбирлар

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан жойларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш мақсадида ўтказилаётган навбатдаги тадбирлар Навоий шаҳрида ташкил этилди.

“Ҳаёт” МФЙда маҳалла мутасаддилари ва аҳоли вакиллари билан учрашув ўтказилиб, фарзандлар тарбияси ва маънавий-аҳлоқий камолотига жиддий эътибор қаратиш, уларнинг бўш вақтларидаги машғуллигини мазмунли ташкил этиш зарурати уқтирилди.

Маҳалланинг уюшмаган ёшлари, ижтимоий ёрдамга мухтож ва кекса ёшдаги аъзолари билан ўтказилган алоҳида суҳбатлар одамларнинг ижтимоий ҳимоя соҳасидаги билимини ошириб, ҳуқуқларини англашга кўмаклашиш, шунингдек, давлат ёрдамидан самарали фойдаланишни таъминлашга қаратилди. Одамларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди, айрим муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрсатилди.

Тарғибот тадбирлари “Зиёкор” МФЙда ҳам ташкил этилди. Маҳалла еттилиги билан мулоқотда маънавий-аҳлоқий муҳитни янада яхшилаш, айниқса, ёшлар тарбияси масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бу ердаги 23-умумтаълим мактабида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда ўқувчиларга ватанпарварлик, таълимга интилиш ва ижтимоий фаол бўлиш келажакнинг тамал тоши экани қайд этилди.

Маҳалла нуронийлари билан алоҳида учрашув ташкил этилиб, ижтимоий-маънавий масалаларга доир, жумладан, маҳалла ҳаётидаги ўзгаришлар, ёшлар билан ишлашнинг самарали усуллари ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш борасида фикр алмашилди. Ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш ҳам тарғиботнинг муҳим таркибий қисмига айланди. Улар билан ўтказилган суҳбатларда кундалик эҳтиёжлар, соғлиқ билан боғлиқ муаммолар ва ёрдамга муҳтожлик даражаси ўрганилиб, рўзғор ишларига кўмаклашиш, ижтимоий ҳимоя чораларини кўриш борасида маҳалла мутасаддиларига тавсиялар берилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Тарғиботчилар – Қоракўлда

Аввал хабар қилинганидек, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида Бухоро …