Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Эзгуликда ҳар инсоннинг ўз ўрни бор

Эзгуликда ҳар инсоннинг ўз ўрни бор

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари жойларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш мақсадида ўтказаётган тадбирларининг навбатдагисини Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманида ташкил этди.

Туман мутасаддилари ҳамкорлигида Булоқбоши ва Узунбулоқ МФЙ фаоллари билан “Жаҳолатга қарши – маърифат” ғояси асосида “Ислом – тинчлик ва эзгулик дини” мавзусида маънавий-маърифий суҳбат ўтказилиб, диний ва ахлоқий қадриятларнинг устувор аҳамияти, исломнинг инсонпарварлик ғоялари ҳақида сўз юритилди. Инсон ҳуқуқларини, таълим-тарбиянинг узвийлигини, тинчлик ва барқарорликни таъминлашда ҳар бир шахс муҳим ўрин тутиши таъкидланди.

Тарғибот тадбирлари доирасида маҳалладаги кексалар, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар ва ногиронлар ҳолидан ҳам хабар олинди.

Тумандаги 32-умумтаълим мактаби ўқувчилари билан алоҳида учрашув ташкил этилиб, ёшларга маънавий камолотга етишиш, соғлом турмуш тарзига одатланиш ва турли мафкуравий хуружлардан ҳимояланиш чоралари борасида тушунча ва кўникмалар берилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Шофирконда туркум тадбирлар

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази жойларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилаш мақсадида “Жаҳолатга қарши – маърифат” …