Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР (page 44)

ФОТО ЛАВҲАЛАР

11 НОЯБРЬ – “ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ КУНИ”

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 11 ноябрь – “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбир аввалида Марказ бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Йўлдошхон Исаев 2020 йил 11 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясининг VIII қурултойи иштирокчиларига йўллаган …

Батафсил

НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА МАРКАЗ ЮТУҚЛАРИ КЎРСАТИЛДИ

Куни кеча Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги Жамоатчилик дипломатияси маркази, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси, Ислом ҳамкорлик маркази билан ҳамкорликда Конрад Аденауер номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий ваколатхонаси томонидан “Динлар ва маданиятларнинг ўзаро ҳамжиҳатлигида, тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлашда таълим ва диний маърифатнинг ўрни” …

Батафсил

Халқаро конференция ўз ишини якунлади

“Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштириш масалалари” мавзусидаги халқаро конференциянинг “Нодир манбаларни консервация ва реставрация қилиш, реестр тузиш ва рақамлаштириш масалалари” деб номланган II шўъба йиғилиши бўлиб ўтди. Халқаро конференциянинг Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Миср давлатларидан 50 нафарга яқин олим ва мутахассис иштирок этган бугунги йиғилишида …

Батафсил

ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯНИНГ НАВБАТДАГИ ШЎЪБА ЙИҒИЛИШИ БОШЛАНДИ

“Марказий Осиё – Ислом санъати ўчоғи» номли Форуми доирасида ўтказилаётган “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштириш масалалари” мавзусидаги халқаро конференциянинг II шўъба йиғилиши Самарқанддаги «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетида иш бошлади. “Нодир манбаларни консервация ва реставрация қилиш, реестр тузиш ва рақамлаштириш масалалари” мавзусида бошланган …

Батафсил

ЎЗБЕКИСТОН ТАЖРИБАСИ ЭЪТИРОФ ЭТИЛДИ

“Марказий Осиё – Ислом санъати ўчоғи” номли Халқаро форуми доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ташкил этилган “Қадимий ёзма манбаларни сақлаш ва тадқиқ этиш тизимини такомиллаштириш масалалари” мавзусидаги Халқаро конференциянинг I шўъба йиғилиши бўлиб ўтди. Унда маҳаллий ва хорижий ташкилотлар, университетлар, кутубхоналар, илмий-тадқиқот марказлари илмий ходимлари иштирок этди. “Қадимий ёзма …

Батафсил

ФОРУМНИНГ ИККИНЧИ ИШ КУНИ БОШЛАНДИ

“Марказий Осиё – Ислом санъати ўчоғи” номли Халқаро форумнинг иккинчи иш куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида очилди. “Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги” доирасида ўтказилаётган форумнинг асосий тадбирлари сирасидаги “Қуръони каримнинг Ўзбекистонда сақланаётган қадимий нусхалари кўргазмаси” ҳамда Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти томонидан тайёрланган “Катта Лангар …

Батафсил

МАРКАЗ ХОДИМЛАРИ ЖОНЛИ ЭФИРДА

Марказнинг Зиёрат туризмини ривожлантириш илмий бўлими бошлиғи Барот Амонов “UzReport” телеканалига, Диний-маърифий тадбирлар бўлими бошлиғи Тоҳир Эвадуллаев “Madaniyat va ma’rifat” телеканалига жонли эфирда интервью берди. Интервьюларда Форум тадбирларининг мақсад ва вазифалари ҳамда моҳияти ҳақида сўз борди. “Марказий Осиё – Ислом санъати ўчоғи” номли Халқаро форумнинг навбатдаги тадбирлари эртага, 2 ноябр …

Батафсил

ФОРУМНИНГ АСОСИЙ МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАРИ БОШЛАНДИ

“Марказий Осиё – Ислом санъати ўчоғи” номли Халқаро форум доирасида Араб каллиграфияси бўйича маҳорат дарси ва ислом санъатига оид давра суҳбати бошланди. “Боқий шаҳар” мажмуасида ўтаётган тадбирлар Туркияда ўтказилган хаттотлик мусобақасининг ғолиблари томонидан олиб борилмоқда. Иштирокчилар амалий машқлар асосида хаттотлик санъати намуналарини яратиш кўникмалари ҳамда ислом санъати борасидаги билимларини янада …

Батафсил

Форум тадбирлари давом этмоқда

“Марказий Осиё – Ислом санъати ўчоғи” номли Халқаро форумнинг расмий очилиш маросимидан сўнг, “Мовароуннаҳрда китобат маданияти” мавзусида ислом амалий санъати турлари бўйича фестивал ва савдо ярмаркаси ҳамда Халқаро ислом хаттотлик кўргазмаси очилди. Уларда Туркиядан келтирилган, шунингдек, мамлакатимизнинг Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан 30 нафарга яқин ҳунарманд …

Батафсил

“Марказий Осиё – Ислом санъати ўчоғи” номли Халқаро форум бошланди

“Халқаро зиёрат туризми ҳафталиги”нинг Самарқанддаги асосий тадбирларидан иборат “Марказий Осиё – Ислом санъати ўчоғи” номли Халқаро форумнинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов меҳмонларни қутлаб, мамлакатимизда диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар самаралари хусусида сўз олди ҳамда форумнинг мақсад ва вазифалари, унинг доирасида …

Батафсил