Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Ҳамкорлик – ўзаро манфаатли муносабатлар асоси

Ҳамкорлик – ўзаро манфаатли муносабатлар асоси

Мамлакатимизда меҳмон бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги Шўро кенгашининг “Саудия-Ўзбекистон” парламентлараро дўстлик қўмитаси раиси Муҳаммад ибн Абдулазиз Жарба бошчилигидаги делегация 2 июль куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ташриф буюрди.

Меҳмонларни Марказ директорининг ўринбосари Отабек Муҳаммадиев кутиб олиб, муассаса фаолияти, музей ва кутубхона иши билан таништирди.

Суҳбат давомида делегация аъзоларига Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, диний бағрикенглик, ижтимоий-маънавий муҳитни янада барқарорлаштириш борасидаги ишлар тўғрисида маълумот берилди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Марказ Имом Бухорий ва бошқа мутафаккирларнинг улкан илмий-маънавий меросини ўрганиш, ислом цивилизациясининг умуминсоний қадриятлар ривожида тутган ўрнини илмий-назарий ва амалий жиҳатдан тадқиқ этиш каби эзгу мақсадларга хизмат қилаётгани таъкидланди.

– Юртингиз заминидан етишиб чиққан улуғ алломаларнинг ҳадис ва калом илми, тиббиёт, математика, астрономия, фалсафа, тарих, география, тилшунослик каби фанлар ривожига қўшган ҳиссаси бизда юксак қадрланади, – деди Муҳаммад ибн Абдулазиз Жарба. – Ўзбекистонга сафаримиз давомида бу ерда барча соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар қаторида исломнинг асл моҳиятини жамоатчиликка етказиш борасида қилинаётган ишлар ҳам бизда ёрқин таассурот қолдирди. Истиқболда илмий муассасаларимизнинг ушбу Марказ билан ҳамкорлиги мамлакатларимиз ўртасидаги кўп томонлама муносабатларга ижобий таъсир кўрсатади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказда бадиий фильм суратга олинмоқда

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида индонезиялик бир гуруҳ киноижодкорлар томонидан “Ҳижрат орзуси” номли бадиий фильмнинг …