Аввал хабар берилганидек, айни кунларда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан ташкил этилган “Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” номли форуми ўтказилмоқда.
Унда қатнашаётган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг бир гуруҳ олимлари Имом Бухорий инновацион музейи концепцияси юзасидан қатор таклиф ва тавсиялар тайёрлади.
Форумнинг 4 июль куни ўтказилган ялпи йиғилишида Марказ директори Шовосил Зиёдов модератор сифатида Концепция бўйича ишлаб чиқилган таклиф, тавсия ва илмий хулосалар тақдимотини ўтказди.
Таъкидлаш жоизки, форум доирасида ўтказилган ўндан ортиқ семинар бўйича муҳокамалар ва модераторларнинг шарҳлари қаторида анжуманнинг биринчи куни бўлиб ўтган илмий мунозараларда илгари сурилган энг яхши таклифлар ҳам ўқиб эшиттирилди.
Форум доирасида китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Унда анжуман иштирокчиларига Марказ нашрлари ҳам намойиш қилинди. Имом Бухорийнинг ўзбек тилига таржима қилинган асарлари қатнашчиларда айниқса катта қизиқиш уйғотди.
Форум давом этмоқда.