Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР

ФОТО ЛАВҲАЛАР

Марказнинг илмий салоҳияти – туркиялик олимлар эътирофида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Туркиянинг Дижла университети ҳамкорлигида «Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг фаолияти ва илмий-инновацион имкониятлари» мавзусида онлайн илмий семинар ўтказилди. Семинарни Имом Бухорий халқаро стипендия дастури совриндори, Дижла университети илоҳиёт факультети докторанти Мустафо Алагўзўғли олиб борди. Тадбирда Марказ директори ўринбосари, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), …

Батафсил

Имом Бухорий ҳаёти ва илмий меросига янгича нигоҳ

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастурининг Марказда амалиёт бошлаган совриндори, Туркиядаги Дижла университети докторанти Усома Бўзкурт ўз тадқиқотларининг тақдимотини ўтказди. Олим ислом олами ва жаҳон илм-фани хазинасига беқиёс ҳисса қўшган буюк муҳаддис Имом Бухорий ҳаёти ва у зот вафотидан кейин содир бўлган ижтимоий ҳодисаларни замонавий фанлар туташган нуқтада – “ўлим …

Батафсил

Имом Бухорий феномени – халқаро илмий муҳокамалар марказида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида маҳаллий ва хорижий бухорийшунос олимлар, тадқиқотчилар ва етакчи илмий-таълим муассасалари вакиллари иштирокида “Имом Бухорий – муҳаддислар султони” мавзусида VIII анъанавий халқаро анжуман ўтказилди. Форум аввалида иштирокчилар Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Табаррук анъанага мувофиқ, дастлаб буюк муҳаддиснинг шоҳ асари — “Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ”дан биринчи ва охирги …

Батафсил

Туркиялик докторант Имом Бухорий ҳаётининг энг сўнгги даврини ўрганмоқчи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига аллома номидаги халқаро стипендия дастури доирасида навбатдаги хорижлик тадқиқотчи – Туркиянинг Дижла университети Илоҳиёт факультети докторанти Усома Бўзкурт илмий амалиёт ўташ учун келди. Марказ директори Шовосил Зиёдов қабулида амалиётчи ўзининг илмий режалари ва изланишларидан кўзлаган асосий мақсадлари билан ўртоқлашди. Усома Бўзкурт ҳадис илми султони ҳаётининг …

Батафсил

“Мовароуннаҳр ёзги семинарлари”нинг қамрови кенгаймоқда

Туркиянинг Анқара шаҳридаги Ислом тафаккури институтида “Мовароуннаҳр бешинчи ёзги семинарлари” доирасидаги малака ошириш ўқувлари бошланди. Айтиш керакки, бу мавсумдан иштирокчи давлатлар географияси сезиларли даражада кенгайди. Илмий ўқув дастурида 10 давлатдан келган 30 тадқиқотчи иштирок этмоқда. Хусусан, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Косово, Босния ва Герцеговина, Болгария, Татаристон (Россия Федерацияси)дан вакиллар жам бўлган. Юртимиздан …

Батафсил

Сунъий интеллект ва синергетик тафаккур: Тошкентда янги жамоавий монография тақдимоти

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ўзбек фалсафаси ва замонавий илм-фани учун муҳим воқелик — “СИНЕРГЕТИКА-4: Сунъий интеллект” номли жамоавий монографиянинг тақдимоти бўлиб ўтди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Самарқанд давлат университети, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти ҳамда …

Батафсил

Имом Сарахсий меросига бағишланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида «Марказий Осиё ҳанафийлик мактаби шаклланишида Имом Сарахсийнинг ўрни» мавзусида халқаро онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда Қирғизистон-Туркия Манас университети Илоҳиёт факультети Исломшунослик кафедраси мудири, доцент доктор Айитмамат Кариев Zoom платформаси орқали маъруза қилди. Олим ислом ҳуқуқи тарихида ҳанафийлик мазҳабининг шаклланиш босқичлари, бу ҳуқуқий мактабнинг Марказий Осиёда …

Батафсил

Ироқлик олим – Марказ меҳмони

“Ислом цивилизацияси: тинчлик, бағрикенглик ва маърифат йўли” I Халқаро ислом форуми доирасида юртимизга ташриф буюрган Ироқдаги Имом Аъзам Нўъмон ибн Собит университети доктори Фаҳмий Аҳмад Абдураҳмон Қаззоз Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига келди. Марказ директори Шовосил Зиёдов меҳмонни дастлаб Имом Бухорий музейи фаолияти, олим ва тадқиқотчилар учун яратилган шарт-шароит ва …

Батафсил

Рақамли маконда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик масалалари муҳокама марказида бўлди

Пойтахтимизда “Рақамли дунёда диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик барқарорлигининг долзарб масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди. Глобаллашув ва ахборот технологияларининг жадал ривожланиши шароитида энг долзарб ҳисобланган мавзулардан бирига бағишланган мазкур нуфузли тадбир Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистондаги ШҲТ Халқ дипломатияси маркази, Конрад Аденауэр жамғармасининг Марказий Осиё бўйича …

Батафсил

Илмий ҳамкорликнинг янги босқичи

Юртимизда бўлиб ўтган “Ислом цивилизацияси: тинчлик, бағрикенглик ва маърифат йўли” I Халқаро ислом форуми доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида хорижий олимлар ва илмий муассасалар раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказилди. Анжуманнинг фахрий меҳмонларидан бири — Буюк Британиянинг “Ал-Фурқон” исломий мерос фонди (Al-Furqan Islamic Heritage Foundation) директори Сали Шоҳсуворий Марказга …

Батафсил