Россия империяси Ўрта Осиё хонликларини босиб олгач, бу ерда ўзининг бошқарув усулини жорий этди. Туркистондаги рус ҳукумати қарор ва буйруқларини халқга етказиш мақсадида ўлкада газета чоп эта бошлади. Мана шундай дастлабки газета 1870 йилда чоп этилган «Туркистанские ведомости» эди [10:8]. Газета дастлаб ҳукуматнинг қарор ва буйруқларини эълон қилиш билан шуғулланган …
БатафсилТАЪЛИМ ТИЗИМИНИНГ ИККИНЧИ РEНEССАНС ТАРАҚҚИЁТИДАГИ ЎРНИ
Амир Темур ва темурийлар даврида Мовароуннаҳр ва Хуросонда, хусусан, пойтахт Самарқандда фан ва маданиятнинг янгидан туғилиши, таълим тизимининг ривожланиши Амир Темур ва унинг набиралари Муҳаммад Султон ва Мирзо Улуғбек номи билан боғлиқ. Улар илм-фан соҳасини ҳамиша қўллаб-қувватлаган. Шарқ ўлкаларида таълим тизими ва унинг босқичлари бизгача етиб келган манбалар асосида қатор …
БатафсилКИЧИКЛАРГА РАҲМ, КАТТАЛАРГА ҲУРМАТ КЎРСАТИШ
(Бир ҳадис шарҳи) Динимиз одамларнинг ёши ва ҳолатидан қатъи назар, уларга яхшилик қилиш, ҳурмат ва эҳтиром кўрсатишга чақиради. Ҳуқуқларини ҳимоя қилишга ундайди. Албатта, бу бизнинг инсонийлик бурчимиз бўлиши зарур. Айниқса, қуввати кетиб, атрофдагиларнинг ёрдамига кўпроқ муҳтож бўлиб қолган кексаларимизга, кўмак сўрамаса-да, ёрдам беришга шошилишимиз лозим. عَنْ زَرْبِىٍّ قَالَ سَمِعْتُ أَنَسَ …
БатафсилБУХОРОДА ҚИЙМАТЛИ АСАРЛАР
1921 йилда Туркистон маориф комиссарлиги қошидаги «Билим» илмий ҳайъати ўз таркибида Шокиржон Раҳимий, Булат Солиев, Абдурауф Фитрат, Ғулом Зафарий, Абдусаттор Мўминий бўлган гуруҳ билан бирга Бухоро ҳудудида илмий текшириш ишларини олиб бориш учун ижодий сафар уюштиради. Бу сафарнинг айнан Бухоро вилояти ва шаҳрига уюштирилишида адиб Фитратнинг таъсири бор деб тахмин …
БатафсилҲИЖРАТ ЎЗИ НИМА?
“Ҳижрат” сўзи луғатда “тарк этмоқ” маъносини англатади. Шаръий истилоҳда эса, мусулмон одамнинг жони ва динини асраш учун ватанини тарк этиши тушунилади. Имом Бухорийнинг “Саҳиҳул Бухорий” асаридаги биринчи ҳадисда бу маъно очиқ ифодаланган. Умар ибн Хаттобдан ривоят қилинади: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деганларини эшитдим: “Албатта, амаллар ниятларга боғлиқдир ва …
БатафсилХIХ АСР ИККИНЧИ ЯРМИ – ХХ АСР БОШЛАРИДА САМАРҚАНДНИНГ “ЭСКИ ШАҲАР” ҲУДУДИ ВА ИЖТИМОИЙ ҲАЁТИ ТАРИХИДАН
Самарқанд шаҳри Бухоро амирлигининг асосий сиёсий, иқтисодий ва маданий марказларидан бири бўлган. Бу шаҳар ажойиб табиати, ҳосилдор ери ва гўзал боғлари билан ҳам амирликнинг бошқа ҳудудларидан ажралиб турган. ХIХ аср иккинчи ярмига оид манбаларда шаҳарнинг гўёки улкан бир боғдан иборат экани алоҳида таъкидланган. Шаҳар минг йиллар давомида шаклланган бўлиб, унда …
БатафсилЎЗБЕКЛАР МАРОСИМИЙ МАДАНИЯТИДА ДАРВЕШОНА
Ўзбекларнинг ижтимоий-маънавий ҳаётида диний, никоҳ тўйи, тақвимий маросимлар билан бирга жамоавий маросимлар, айниқса дарвешона алоҳида ўрин эгаллайди. Маълумки, “дарвеш” форсча сўз бўлиб, “фақир”, “бечора”, “мискин” маъноларини билдиради, тасаввуф тариқати вакилини англатади [6:56]. Шунингдек, дарвеш даровез сўзидан келиб чиққан бўлиб, эшиклардан ризқини териб юрувчи деган маънони ҳам ифодалаган. Дарвешлар ҳақ (Аллоҳ)га …
БатафсилРОССИЯ ИМПЕРИЯСИНИНГ ТУРКИСТОНДАГИ ДИНИЙ СИЁСАТИ (Сирдарё вилояти шаҳарлари мисолида)
Россия империяси Туркистон ўлкасини босиб олгач, рус маъмурий-бошқарув тизимини ташкил этди. Туркистон халқлари минг йиллар давомида амал қилиб келган исломий анъаналарга кучли тазйиқ ва босим ўтказди. Шунингдек, кўчирилган русийзабон аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш борасида эса барча чора-тадбирларни кўрди. Дастлаб Тошкент, Туркистон, Авлиёота, Чимкент, Казалинск, Перовск шаҳарларида турли бинолар (почта …
БатафсилСАМАРҚАНД МАТБУОТИДА ЖАДИДЛАРНИНГ ИСЛОМ ДИНИ ВА УРФ-ОДАТЛАР ЎРТАСИДАГИ ТАФОВУТ МАСАЛАСИДАГИ ҚАРАШЛАРИ
Туркистонда XIX аср охирида вужудга келган ва XX аср бошида ривожланган маърифатпарварлик ҳаракати вакиллари бўлган жадидлар фаолияти матбуот билан боғлиқ кечди. Улар матбуотда энг кўп эътибор қаратган масала ижтимоий ҳаёт билан боғлиқ мақолалар бўлди. Улар бу борада ислом дини, унинг амаллари, урф-одат масаласига кўп бора мурожаат қилди. Матбуот иши Тошкент, …
БатафсилБУХОРО ҲУКУМАТИДА НАШР ИШЛАРИНИНГ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛИШИ
Ўрта Осиё хонликларида, хусусан, Бухоро амирлигида тошбосма усулида китоб нашр этиш ишлари Европа, Осиё, Россия давлатларидан кейин, XIX аср охирида йўлга қўйилди. Араб мамлакатлари, Эрон ва Ҳиндистонда эса тошбосма китоблар нашри XIX асрнинг бошларида пайдо бўлган [4:270-285]. XIX асрнинг 80 йилларига қадар тошбосма китоблар амирликка Ҳиндистон, Араб мамлакатлари, Туркия ва …
Батафсил