Home / МАҚОЛАЛАР (page 84)

МАҚОЛАЛАР

“ШАРҲ АТ-ТАЪАРРУФ”НИНГ ҚЎЛЁЗМА НУСХАЛАРИ

Хожа Абу Иброҳим Исмоил бин Муҳаммад бин Абдуллоҳ Мустамлий Бухорий (ваф. 1043 й.) қаламига мансуб тасаввуфга оид “Шарҳ ат-таъарруф ли-мазҳаб ат-тасаввуф” (“Тасаввуф йўлини таништириш” асарига шарҳ”)[1] асари Калободий Бухорийнинг “Ат-таъарруф ли-мазҳаб аҳл ат-тасаввуф” (“Тасаввуф аҳли йўлини таништириш”)[2] асарига шарҳ сифатида ёзилган бўлса-да, нафақат ўзининг шарҳланувчи асардан бир неча бор катта …

Батафсил

“ИСТИЛОҲ ИЛМИ” ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

Маълумки, динга оид илмлар ичида энг шарафлиси Қуръони каримга тегишли илмлар бўлса, ундан кейинги даражада ҳадис ва унга тааллуқли илмлар туради. Суннат Қуръони каримнинг муфассири ҳамда унинг мақсадларини шарҳловчи бўлганлиги боис Ислом уламолари ҳадиси шарифларни катта аҳамият билан ўрганганлар. Ҳар бир илмнинг ўз истилоҳлари бўлгани каби, ҳадис илмининг ҳам истилоҳлари …

Батафсил

УСТОЗНИ ЁД ЭТИБ…

Бутун умрини буюк алломаларимиз меросини тадқиқ этиш илмига бағишлаган замонамизнинг буюк алломаси “Меҳнат шуҳрати” ва “Фидокорона хизматлари учун” ордени соҳиби, тарих фанлари доктори, профессор Убайдулла Уватов 80 ёшида вафот этди… ХОТИРА… Муборак ҳадиси шарифларда “Ал-у’ламау варасату-л-анбиё”, яъни, “Олимлар Пайғамбарларнинг меросхўрларидир”, деб таъкидланган. Буни ғазал мулкининг султони, буюк мутафаккир бобокалонимиз Алишер …

Батафсил

АЛОУДДИН УСМАНДИЙНИНГ “БАЗЛУ-Н-НАЗАРИ ФИ УСУЛИ-Л-ФИҚҲ” АСАРИ – УСУЛУ-Л-ФИҚҲГА ДОИР МУҲИМ МАНБА

Мовароуннаҳр тарихи, маданияти ва маънавиятини юксак даражага кўтаришда самарқандлик алломаларнинг ҳам ўрни беқиёс бўлган. Бу соҳада нафақат Самарқанд шаҳри балки, унга қарашли бир қанча қишлоқларидан етишиб чиққан муҳаддис, фақиҳ, мутакаллим ва дунё илм-фани тараққиётига муносиб ҳисса қўшган алломаларни ҳам тилга олиб ўтишимиз мумкин. Самарқанд қишлоқларида яшаб илмий фаолият олиб борган …

Батафсил

МОТУРИДИЯ КАЛОМ МАКТАБИГА ОИД ЯНГИ МАНБАЛАР ТАҲЛИЛИ

Мовароуннаҳр калом илми ривожида, шубҳасиз буюк мутакаллим Абу Мансур Мотуридийнинг (ваф. 333/944 й.) ўрни ниҳоятда катта бўлган. У яшаган даврга келиб (IX асрнинг охири – X асрнинг биринчи ярми) ислом динида пайдо бўла бошлаган турли гуруҳ ва фирқаларнинг сони кўпайиб кетган эди. Бу ҳол имон-эътиқод масалаларида кўплаб ихтилофларни келтириб чиқарди. …

Батафсил

Одоб-ахлоқ инсоннинг юксак фазилатидир

Ҳар бир ота-она фарзандига тарбия-одоб берар экан, энг аввало саломлашишни ўргатади. Жаҳонда одобнинг бу жиҳатига эътибор бермайдиган бирор миллат ёки халқ йўқ. Бежизга доно халқимиз “Гапнинг боши-калом, одоб боши-салом” демаган. Бирор нотаниш киши билан кўришиб-танишмоқчи бўлсангиз, салом беришингиз билан гап-гапга қовушади, ўртадаги бегонасираш ноқулайлик барҳам топади. Ҳатто сизга қаршилик қилиб …

Батафсил

ФИҚҲИЙ ИХТИЛОФЛАР

“Ал-фиқҳу-л-муқорин” (Қиёсий ҳуқуқшунослик) ёки “Илму-л-хилоф” (Хилоф илми) ‒ бу исломий фиқҳий илмлардан биридир. Унда муайян фиқҳий масалаларнинг ҳукмлари борасидаги фақиҳларнинг далиллари, тушунишлари ва қиёслашларига кўра ихтилофлари ҳақида баҳс юритилади. Унинг истилоҳий маъноси қуйидагича келади: عِلْمٌ يَبْحَثُ فِي تَعَارُضِ الآرَاءِ الشَّرْعِيَّةِ وَكَيْفِيَّةِ الاسْتِدْلَالِ وَدَفْعِ الشُّبَهِ. Хилоф илми ‒ шаръий фикрлардаги тафовут, …

Батафсил

МАВЛИДИ ШАРИФ ТАРИХИ ВА ТАРТИБОТЛАРИ

Башариятни зулматдан нурга, залолатдан ҳидоятга олиб чиққан зот – Пайғамбаримиз Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Абдулмуттолиб (с.а.в.) Макка шаҳрида, Абдулмуттолиб хонадонида милодий 571 йилнинг тўртинчи ойининг душанба куни эрталаб таваллуд топдилар. Бу қувончли ҳодиса ҳижрий-қамарий ой ҳисобида Робиъу-л-аввал ойининг ўн иккинчи  (баъзи манбаларда эса тўққизинчи, ўн, ўн биринчи) кунига тўғри келади, …

Батафсил

СЎНГГИ ЎРТА АСРЛАРДА САМАРҚАНДДА ШАҲАР МАДАНИЯТИ

Шаҳарлар қадим даврлардан жаҳон тарихида жамият ва давлат тараққиётида асосий омил сифатида муҳим аҳамият касб этиб келган. Шу жумладан, Ўзбек давлатчилиги тарихида ҳам шаҳарлар тараққиёти ва ундаги шаҳар маданияти халқлар ҳаётида муҳим роль ўйнаган. Чунончи, Самарқанд тарихида шаҳар маданияти ривожи қадим қадимдан гуркираб ривожланганлиги тарихда етарли далиллар асосида ўз исботни …

Батафсил

АМИР ТЕМУРНИНГ ТАСАВВУФГА МУНОСАБАТИ

Соҳибқирон Амир Темур ҳақида сўз кетганда, бутун дунё тарихчилари кўпроқ Амир Темурнинг ҳукмдорлик салоҳияти, илми ҳарбий санъати, истеъдоди хусусида кўпроқ фикр юритишади. Аслида, Амир Темур ҳар жиҳатдан ўз замонасининг комил кишиси бўлиб, нафақат салтанат ва сиёсат бобида, балки инсоний муносабат, илм ва маънавият масаласида ҳам беқиёс фазилатлар соҳиби бўлган. Амир …

Батафсил