«Ўн бешинчи асрда Соҳиқирон Амир Темур асослаган ва унинг муносиб авлодлари давом эттирган муҳташам салтанат юртимизда иккинчи Уйғониш, яъни иккинчи Реннессанс даврини бошлаб берди». Шавкат Мирзиёев.
Ренессанс — французча-уйғониш,қайта туғилиш маъносини англатади. Ренессанс атамаси дастлаб Италияда маданий-маънавий юксалишга нисбатан қўлланилган. Биринчи Ренессанс ИХ-ХИИ асрларни ўз ичига қамраб олади. Бу давр дунё илмида «Мусулмон Ренессанси»(А.Метс), «Шарқ уйғониши»(Н.Конрат) номи билан аталиб келинмоқда.ИХ-ХИИ асрларда Шарқда илм-фан ва дин ривожланган эди. Илм-фан ва диннинг ривожланишига Ал-Хоразмий,Абу Али ибн Сино,Абу Райҳон Беруний, Ал-Бухорий, Ат-Термизий ва бошқа буюк алломаларимиз ўз ҳиссаларини қўшган. Бу каби буюк алломаларимизни ёзган асарлардан бутун дунёда асрлар давомида балки ҳозирги кунда ҳам фойдаланилмоқда.Кўп ўтмасдан иккинчи Ренессанс ҳам бошланди. Иккинчи Ренессанс Темурийлар даври билан боғлиқ бўлиб Амир Темур тахтга келиши билан бошланади. Иккинчи Ренессанс биринчи Ренессансга нисбатан кенг қамровга эга. Буни биз АмирТемурнинг олиб борган тадбирлари, сиёсатларидан билишимиз мумкин. Айнан шу даврда Европада ҳам Ренессанс(уйғониш) даври шаклланаётган эди. Амир Темурнинг тахтга келиши ҳам анча машаққат ва синовлар билан амалга ошди, шунинг учун ҳам у олиб борган сиёсат ва тадбирлар бутун дунёни титратди. Амир Темурнинг ҳар бир чақирган кенгашида дунёвий масалалар ҳал қилинган. Амир Темур жанг қилишдан олдин кенгаш чақирган, кенгашда ҳал қилинадиган масала Пайғамбаримиз ҳадислари, отаси ва устозларининг маслаҳатлари билан кўриб чиқилган. Унинг пирларидан бири Шайх Зайниддин Абу Бакр Тойбодий Амир Темурга «Куч- адолатда» сўзлари ўйиб ёзилган тилло узук, иккинчи пири ҳисобланган Мир Саййид Барака эса биринчи учрашувдаёқ салтанат тимсоли бўлган ноғора ва байроқ туҳфа қилган эдилар. Ўзининг руҳий мадади, кўмаги билан Соҳибқиронга камарбаста бўлиб келган Мир Сайид Барака то сўнгги нафасгача Амир Темур билан бирга умргузаронлик қилган. Амир Темур жаҳоннинг тўртта машҳур саркардаларидан бири, улуғ лашкарбоши худо берган салоҳиятини тўла-тўкис намоён эта олган, тенги йўқ буюк армия қўмондони эди.Бир қанча жангларда ғалаба қозониб Мовароуннаҳр ҳукмдори бўлди ва Темурийлар давлатига асос солди. Амир Темур ҳужумлари натижасида кўплаб ҳудудларни эгаллади ва ислом динини ҳам ёйди. Ислом динини кенг ёйишда катта ҳисса қўшганлар орасида саккизинчиси Амир Темур ҳисобланади. Амир Темур: «Дилимнинг машриқидан кўтарилган биринчи тузигим ҳар ерда ва ҳар қачон ислом динига ва Муҳаммад (с.а.в)нинг шариатларига ривож бериш бўлди»-деб айтиб ўтган. Амир Темур бир туғ остида катта ҳудудни бирлаштира олдики (тарихчилар Амир Темур империяси ўша пайтда 27 та давлатни бирлаштирганини қайт этади. Бугунги кунда эса бу ҳудуд 40га яқин давлатга тўғри келади),ўша йиллари кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд деярли ер юзининг бош кентига айланди.
Амир Темур ва Темурийлар даврида иқтисодиёт, илм-фан, сан,ат-маданият гуллаб-яшнаганини бугунги синчилар ҳам тасдиқлайди ва бу давр инсоният тамаддунидаги иккинчи Ренессанс деб баҳоланган. Ўша даврда санъат ва адабиётда хусусан меъморчиликда катта ютуқларга эришилди.Меъморчиликда етти юз йилдан буён етиб бўлмайдиган ютуқлар қўлга киритилган. Масалан, шу даврда фойдаланилган бўёқлар таркибида нималар борлиги шу кунгача аниқланмаган. Бу каби ютуқларни таҳлил қилган Туркия Президенти Мустафо Камол Отатурк ҳайратда қолиб шундай деди:”Мен Амир Темур замонида бўлсайдим, унинг қилган ишларини бажара олмасдим. У менинг замонимда келсайди, қилган ишларимдан-да жуда Кўп буюк ишларни адо этган бўларди”. Испан элчиси Руи Гонсалес де Клавихо ҳам ўз кундаликларида Амир Темурнинг қурдирган бинолари, суғориш иншоотлари, боғлари ҳақида ва давлат бошқаруви ҳақида ёзиб ўтади.”Амир этдимки,-деб ёзади Амир Темур” Тузукларда катта-кичик ҳар бир шаҳар,ҳар бир қишлоқда масжид, мадраса ва хонақоҳлар бино қилсунлар, фақиру мискинларга лангархона(мусофирхона) солсунлар, касаллар учун шифохона қурдирсунлар ва уларда ишлаш учун табиблар тайинлансинлар. Ҳар бир шаҳарда дорул-аморат(ҳукмдор саройи) ва дор ул-адолат(адолат саройи) қурсунлар”. Бундан кўриниб турибдики Амир Темур буюк шахс ва адолатли ҳукмдор бўлган бўйсундирган ерларда ҳам бунёдкорлик ишларини олиб борган.Бу ҳақида Европа олимларидан бири В.В. Бартолд шундай деди,- ”Амир Темур жонбоз бунёдкор эди, у ажойиб боғ-роғли муҳташам иншоотлари барпо этди, Шаҳар ва қишлоқларни тиклади.Суғориш тизимлари барпо қилинди ва таъмирланди, расмий тарих таъбирига кўра ,у экин экишга яроқли бир қарич ерни ҳам бекор қўймасди”. Мана бундай Европа олимларини лол қолдирган бунёдкорлик ишларигина эмасди, бундан ташқари Улуғбек Мирзонинг худди Амир Темур каби олиб борган ишлари ҳам бунга қўшимча бўлган эди.Улуғбек Мирзо даврида бунёд этилган мадрасалар ва кутубхоналар ҳам Европа элчиларини ҳайратга қолдирган. Ҳозирги кунгача Улуғбек Мирзонинг бунёд эттирган Расадхонаси ҳам дунё олимларини тан олишига мажбур қилди.Унинг 1018 та юлдузни қўзғалмас ўрнини аниқлаганлиги ва расадхона ҳозирги вақт билан бир соату икки секунд адашганлиги ҳам ҳайратга лойиқдир.Бу ҳақида Улуғбек Мирзонинг «Зижи жадиди Кўрагоний» асари 1018 та қўзғалмас юлдузлар ҳақида асосий маълумот беради..
Амир Темур ва унинг авлодлари даврида вужудга келган иккинчи Ренессанс дунё олимларини ҳайратга солганлиги билан ҳам машҳурдир. Ҳуддики биринчи Реннесанс каби иккинчи Ренессанс ҳам бутун ер юзини тўлқинлантирди десак хато бўлмайди албатта.Биз бундан фахрланамиз, Биринчи Президентимиз ҳам шундай деди: “Соҳибқирон Амир Темурнинг шахси унинг авлодлари бўлмиш фақат бизнинг эмас, балки минтақамиздаги барча халқларнинг, бутун маърифий инсониятнинг бойлигидир”. Демак, бу Ренессанс фақат бизда эмас бутун дунёда катта ўзгаришлар бўлишига сабаб бўлди.
-
Амир Темур Кўрагон. Темур тузуклари / Амир Темур Кўрагон. – Т.: “ИЖОД-ПРEСС» нашриёти, 2019.
-
Амир Темур солномаси /Мухаммад Али; маъсул муҳаррир А. Умаров; Халқаро Амир Темур жамғармаси. — Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2008.
-
«Янги Ўзбекистон». Т.:2021 йил 7 апрель