Home / МАҚОЛАЛАР (page 65)

МАҚОЛАЛАР

АМИР ТЕМУР ВА ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА БУХОРО ВОҲАСИДА ҲУНАРМАНДЛИК ТАРАҚҚИЁТИ ХУСУСИДА

Амир Темур ва темурийлар даврида Мовароуннаҳр сиёсий-иқтисодий, маданий жиҳатдан гуллаб-яшнади. Мамлакат ривожи ва халқ фаровонлиги учун Амир Темур ҳунармандлик ва савдо-сотиқ ишларига, айниқса, катта аҳамият қаратганди. Айнан ҳунармандлар ва савдо аҳлининг қўллаб-қувватлашлари Амир Темурнинг ҳокимият тепасига келишида муҳим омил бўлиб хизмат қилган. Соҳибқирон сиёсатини унинг авлодлари ҳам давом эттириб, Самарқанд, …

Батафсил

ҚУРЪОНИ КАРИМ ТИЛИДА ИФОДА УСЛУБЛАРИНИНГ БОЙЛИГИ (2-қисм)

(1-қисм) Қуръони каримда тамсилларни ташбеҳ усулида келтириш ҳам унинг хусусиятларидан бири бўлган ва арабларни лол қолдирган. Чунки, тамсилий ташбеҳда ҳодиса ҳам, ифода ҳам очиқ-ойдин кўриниб туради ва уни эшитган одам гап нима ҳақда кетаётганини дарров тўлалигича фаҳмлайди. Масалан: مَثَلُ الَّذِينَ يُنْفِقُونَ أَمْوَالَهُمْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ كَمَثَلِ حَبَّةٍ أَنْبَتَتْ سَبْعَ سَنَابِلَ …

Батафсил

ҚУРЪОНИ КАРИМ ТИЛИДА ИФОДА УСЛУБЛАРИНИНГ БОЙЛИГИ

Ҳижоз ўлкасида араб тили назм ва насрда жило топиб, бозорларда, кўчаларда, карвонсарой ва одам гавжум бўладиган бошқа жойларда ўзининг тароватини намойиш қилиб турган бир даврда Аллоҳ ўзининг охирги Пайғамбари (С.А.В.)га араб шоирларини беллашувга чақириб ожиз қолдирган китоби – Қуръони каримни нозил қилган. Қуръони Карим Аллоҳнинг ҳузуридан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга …

Батафсил

ДОНИЁЛБИЙ ОТАЛИҚ ВА АМИР ШОҲМУРОД ДАВРИДА  БУХОРОДА ТАЪЛИМ  ВА ИЛМИЙ МУҲИТ(2-қисм)

(1-қисм)Амир Шоҳмурод даврида мактаб ва мадрасалардаги таълим жараёни тартибга солинган ва улар устидан назорат кучайтирилган. Мактабларда барча болаларни саводини чиқариш учун қамраб олишга алоҳида эътибор қаратилган. Мадрасаларда ҳисоб, ўқиш, ёзиш, форс ва араб тиллари грамматикаси ҳамда диний билимларни чуқур ўргатиш йўлга қўйилган. Талабаларга мадраса вақфлари ҳисобидан стипендиялар жорий қилиниши ва …

Батафсил

ДОНИЁЛБИЙ ОТАЛИҚ ВА АМИР ШОҲМУРОД ДАВРИДА  БУХОРОДА ТАЪЛИМ  ВА ИЛМИЙ МУҲИТ

Дунё давлатлари иқтисодий тараққиёт, сиёсий барқарорлик ва маданий етукликка эришишнинг асосий тамойили илм-фанни ривожлантириш эканини англаган ҳолда шу соҳага алоҳида эътибор қаратади ва ҳомийлик қилади. 1756-1920 йилларда Бухоро амирлигини бошқарган манғитлар салтанатида ҳам илм-фан ва маданият давлат сиёсати даражасида қараладиган соҳалардан бири эди. Бухоро амирлигида фан ва маориф ҳамда маданий …

Батафсил

“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ”ДА ТИЛШУНОСЛИК САБОҚЛАРИ(2-қисм)

Имом Бухорий Қуръони карим қироатида аниқликни мустаҳкамлаш мақсадида ҳам кўп ҳадис жамлаган. Хусусан, «Яратишнинг ибтидоси китоби»даги Нуҳ алайҳиссаломга бағишланган бобда қуйидаги ҳадис келтирилади [4-жилд, 424]: Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамманинг қироатидек “Фа ҳал мим-муддакир” (فَهَلْ مِنْ مُدَّكِّرْ) деб ўқиганлар”. Оятдаги “муддакир” “зикр” сўзидан ясалгани учун …

Батафсил

“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ”ДА ТИЛШУНОСЛИК САБОҚЛАРИ

“Саҳиҳул Бухорий” асарига кўп таъриф берилган. Тадқиқотчи олим, умуман, ҳар қандай даҳо аввал жуда юқори илмий-ижодий мартабага эришади, барча довонлардан ошиб ўтгач эса унинг номининг ўзи мартабага айланади. Масалан, Навоийни “халқ шоири” десак, у зотни қуйига тушириб юборган бўлиб қоламиз, Эйнштейнни академик атасак ҳам шундай. Бундай инсонлар ҳеч қандай мартабага …

Батафсил

ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИ

Маълумки, Имом Бухорий қирқ йил мобайнида илмий сафарда бўлиб, ижодий фаолияти давомида йигирмадан зиёд асар ёзган. Унинг илмий мероси ҳажми, замонасининг ижтимоий-маънавий илмларини тўла-тўкис қамраб олгани билан кишини ҳайратга солади. Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий жуда ёш пайтидаёқ китоб ёзишни бошлаган. Хатиб Бағдодий унинг ўзидан ривоят қилади: “Ўн саккиз ёшга етганимда …

Батафсил

ИСЛОМ ДИНИ ВА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗДА УСТОЗЛАРГА МУНОСАБАТ

“Ҳақиқатан ҳам, ҳар бир мурғак болани ўз фарзандидек ардоқлаб, ёш авлод тарбияси учун кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар том маънода фидоий касб эгаларидир.”[1]  Шавкат Мирзиёев Дарҳақиқат, устоз-мураббийлар жамият эртанги кунининг бунёдкорларидир. Эл-юртнинг моддий ва маънавий тараққиёти устозларнинг меҳнати ва жамиятнинг уларга нисбатан нечоғлик қадрлашига  …

Батафсил

УСТОЗ ким ?

Аллоҳ  Таоло оламларни  бунёд этгандан cўнг унга сарвар қилиб Инсонни – Ҳазрати Одам Ато алайҳиссаломни яратди. Одам Ато қовурғасидан Момо Ҳавони яратиб, улардан фарзандларини кўпайтирди. Ривоят этилишича, одамзоднинг кўнглига 3 нарса урмас, яъни инсон 3 нарсадан асло безор бўлмас, доимо ардоқлар экан. Биринчиси эр учун аёл, аёл учун эр. Чунки, аёл Одам …

Батафсил