Home / МАҚОЛАЛАР / КИТОБГА БИР ҚАРАШДА КИТОБНИ ЁДЛАШ МУМКИНМИ?

КИТОБГА БИР ҚАРАШДА КИТОБНИ ЁДЛАШ МУМКИНМИ?

   Муҳаммад ибн Абу Ҳотим айтганлар: «Шошда Абдуллоҳ ибн Абу Ароба замонларида Абу Бакр Мадинийнинг: “Найсобурда Исҳоқ ибн Роҳавайҳнинг ҳузурларида эдик. Абу Абдуллоҳ ҳам ўша мажлисда бор эдилар. Исҳоқ бир ҳадисни айтдилар. Унда саҳобадан кейин Ато Кайхароний деган одам зикр қилинди. Исҳоқ: “Эй Абу Абдуллоҳ, Кайхарон нима?”   деб сўрадилар. Имом Бухорий: “Ямандаги бир қишлоқ. Абу Бакр исмли кишини Муъовия ибн Абу Суфён Кайхаронга жўнатганлар. У киши ўша ерда қолиб кетганлари учун шундай нисбат берилган. Абу Бакр Кайхаронда бўлганларида, Ато ўша кишидан иккита ҳадис эшитганлар”,   деб жавоб бердилар. Исҳоқ у кишига: “Эй Абу Абдуллоҳ, гўё ўша ерда бўлиб тургандек гапирасиз-а”,    дедилар”, – деганларини эшитдим».

   Ибн Адий айтганлар: «Менга Муҳаммад ибн Аҳмад Қумийсий айтиб бердилар. У киши Муҳаммад ибн Хамиравайҳдан эшитганлар. У киши Бухорийнинг: “Юз минг саҳиҳ, икки юз минг саҳиҳ бўлмаган ҳадисни ёддан биламан”, – деганларини эшитганлар».

   Абу Бакр Калвазоний айтганлар: “Мен Муҳаммад ибн Исмоилга тенглашадиган олимни кўрмаганман. Олимлардан китоб олардилар. Бир марта унга  қараб, ҳаммасини ёдлаб олардилар”.

Манба: “Машҳур даҳолар сийрати” (Сияру аъламин нубало) китобидан

Check Also

ЎЗИНГИЗНИ ҚАТЪИЯТЛИ БЎЛИШГА ТАЙЁРЛАНГ!

(Бир ҳадис шарҳи) Динимиз инсон шахсиятини шакллантиришда ақлга таяниш, одамларга кўр-кўрона тақлид қилмаслик, ҳар бир …