Home / МАҚОЛАЛАР

МАҚОЛАЛАР

АҚШ ТАШҚИ СИЁСАТИДА МУСУЛМОН МАМЛАКАТЛАР БИЛАН ХАВФСИЗЛИК СОҲАСИДАГИ ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ

Мусулмон давлатлар билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик АҚШ ташқи сиёсатининг муҳим таркибий қисми бўлиб, у дипломатик муносабатлар ва минтақавий барқарорликни шакллантиради. Мазкур ҳамкорлик билан боғлиқ муаммо ва имкониятларни таҳлил қилиш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу мақолада тарихий воқеалар, минтақавий динамика ва дипломатик алоқаларни таҳлил қилиш орқали АҚШ ташқи сиёсатида хавфсизлик бўйича ҳамкорликнинг …

Батафсил

МАДАНИЯТЛАР ТЎҚНАШУВИ ГЕОСИЁСИЙ ИХТИЛОФЛАРНИНГ МАРКАЗИДИР

XXI аср дунё геосиёсий жараёнларида диний ва кибр технологияларининг мунтазам ихтилофи юзага келмоқда. Дунёда сиёсий кучлар мувозанати ўзгарган бўлса-да, уни бўлиб олишга бўлган иштиёқ ҳамон ўзгарган эмас.  Сиёсатшунос С.Хантингтоннинг “Маданиятлар тўқнашуви” асарида  халқаро зиддиятлар эндиликда давлатлар ўртасида эмас, маданиятлар ўртасида юз бериши ҳақида қуйидаги фикрини келтиради: “Менинг тахминим шундаки, янги …

Батафсил

ИСЛОМДА ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАР, ЭЛЧИЛИК МУНОСАБАТЛАРИ АСОСЛАРИ

Ташқи алоқаларда ҳукумат сиёсатини амалга татбиқ қилиш ва ўз мамлакатини хорижий давлатларда намоён қилувчи элчилар араб маданиятида узоқ тарихга эгадир [4:22]. Ислом дини пайдо бўлганидан кейин мусулмонлар элчиларга буюк эҳтиром кўрсатган. Буни Расулуллоҳ (с.а.в.) сийратларидан ҳам билиш мумкин. Аслида «Расулуллоҳ» калимаси «Аллоҳнинг элчиси» деган маънони билдиради. Ислом дипломатиясида элчилар мақоми …

Батафсил

ЭТНОАНЪАНА ВА ЭТНОҚАДРИЯТЛАРНИНГ ОИЛА ТАРБИЯСИДАГИ АЙРИМ ХУСУСИЯТЛАРИ

Бутун жаҳонда рўй бераётган глобаллашув жараёнлари ёш авлод тарбиясига ҳам ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Ҳар бир ижтимоий ҳодисанинг ижобий ва салбий томони бўлгани сингари, глобаллашув жараёни ҳам бундан мустасно эмас. Шу нуқтаи-назардан, ҳар бир фуқаронинг олдига Янги Ўзбекистонни барпо этишда ёшларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, …

Батафсил

МАЪНАВИЙ ҲАЁТ ВА СИЁСИЙ ФАОЛИЯТ

Жамият маънавий ҳаёти тушунчаси муайян давр ва жамиятга хос белгилар, давлат сиёсати билан боғлиқ хилма-хил хусусиятлар ва турлича намоён бўладиган ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий жиҳатлар, одамлар руҳияти ва кайфиятини ифода этади. Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий тараққиёти билан боғлиқ масалалар ечими давлатимиз раҳбарининг “Янги Ўзбекистон стратегияси” китобида берилган. Бу, ўз навбатида, ҳар қандай …

Батафсил

ИСЛОМДА ЭРКАК ВА АЁЛ ТEНГЛИГИ ҒОЙАСИНИНГ ГНОСEОЛОГИК ТАЛҚИНИ

Ҳар қандай давлат ва жамият тараққиёти бир қатор омиллар асосида юз беради. Бу жараёнда аёллар, уларнинг ижтимоий-сиёсий муносабатлардаги иштироки, ҳуқуқ ва эркинликлари амалда таъминлангани масаласи – давлат ривожи ва демократиянинг муҳим индекси саналади. Зотан, аёл ва унинг жамият ҳаётидаги ўрни ҳамиша муҳим мезон бўлиб келган. Ҳар қандай ижтимоий тузилма асосида …

Батафсил

ТАВБА ТУРМУШ ТАРЗИ ВА АХЛОҚНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ОМИЛИ СИФАТИДА

Бугун шиддатли ва зиддиятли тарзда кечаётган глобаллашув жараёни инсон моҳиятини чуқурроқ тадқиқ этиш орқали унинг бунёдкорлик салоҳиятидан янада унумли фойдаланишни тақозо этмоқда. Мураккаб ва сирли мавжудот саналган инсоннинг ютуқ ва имкониятларини, маънавий борлиғини мавжуд глобал муаммолар ечимига йўналтириш долзарб аҳамият касб этади. Ёзувчи Чингиз Айтматов “Одамлар ақл-идрок билан иш юрита …

Батафсил

ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИДА ТИЛ ВА ДИЛ БИРЛИГИ ЗИКР ВОСИТАСИ СИФАТИДА

Тасаввуф тарихидан маълумки, барча йирик мутасаввиф мутафаккирлар илмни тил ва дил илмига ажратиб талқин қилиши билан бирга, уларга бир –бирини тўлдирувчи ва комиллик сари етакловчи асосий воситалар сифатида қараган. Тасаввуф таълимотида ҳар бир солиҳ ва солиҳа ўз тилига подшоҳ бўлиши лозимлиги уқтирилади. Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Ким тилига подшоҳ бўлса, Аллоҳ унинг …

Батафсил

ҲАДИСЛАРНИ ТЎҒРИ АНГЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС УСУЛЛАРИ

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадислари ҳар бир мусулмон учун Қуръони карим оятлари каби муҳим аҳамиятга эга. Аммо ҳадисларни тўғри таржима қилиш, маъносини таҳлил қилиб, моҳиятини тўғри тушунишга ҳамманинг ҳам илмий салоҳияти етарли эмас. Шу сабабли ота-боболаримиз шаръий масалаларга доир ечимларни оят ва ҳадислардан мустақил равишда ўзлари олишга интилмаган. Аксинча, …

Батафсил

ХАЙРИХОҲЛИК

(Бир ҳадис шарҳи) Жарир ибн Абдуллоҳ: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга намозни тўкис адо этиш, закот бериш ва ҳар бир мусулмонга хайрихоҳ бўлишга байъат қилдим”, деди. * * * Бу ривоятда Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг гаплари келтирилган. Унда ислом арконларини бажариш билан бирга инсонларга хайрихоҳ бўлиш лозимлиги айтиб ўтилган. …

Батафсил