Home / МАҚОЛАЛАР (page 48)

МАҚОЛАЛАР

ТАРБИЯ – ЭНГ ОЛИЙ ҚАДРИЯТ

Тарбия ҳақида гап кетганда ўтган асрнинг бошларида халқимизнинг жонкуяр маърифатпарвари Абдулла Авлонийнинг бир гапи беихтиёр ёдга тушади: “Тарбия бизлар учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”[1]. Дарҳақиқат, тарбия сабабли даврлар ва халқларнинг келажаги белгиланади, у ҳар бир жамиятнинг жон томири, …

Батафсил

АБДУЛҲАЙ ЛАКНАВИЙНИНГ ИБРАТЛИ ХУЛҚИ

Ҳар бир гўзал ахлоқ ва чиройли тарбия ўз эгасини бахт-саодатга етаклайди. Улар инсонни шараф, фазилат ва юксак мақом сари бошлайди. Бу хусусда бир қанча ҳадислар бор. Хусусан, Ҳоким Оиша онамиздан ривоят қилади: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Яхши хулқлар ўнтадир. У нарса кишида бўлиб, ўғлида бўлмаслиги, ўғилда бўлиб, отада бўлмаслиги …

Батафсил

МУМЛИЙНИНГ ОДОБЛАРИ (Абдулкарим Самъонийнинг “Адабул имло вал истимло” асари асосида)

“Адабул имло вал истимло” асарида асосан устоз-шогирдга тегишли одоблар, таълим бериш ва олиш услублари ҳақида маълумотлар келтирилган. Ушбу мақола мумлий – ҳадис ривоят қилувчи шайхнинг одобларини ёритишга бағишланган. Асарнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, ҳадис ривоят қилувчи шайхнинг амал қилиши лозим бўлган ҳар бир одоби ҳақида оят, ҳадис ёки бирор ривоят келтирилган. …

Батафсил

“АДАБУЛ ИМЛО ВАЛ ИСТИМЛО” АСАРИ МАНБАЛАРИ, УСЛУБИ ВА АҲАМИЯТИ

Шу мавзудаги аввалги мақолада айтилганидек, Абдулкарим Самъонийнинг “Адабул имло вал истимло” асари ҳадис илмидаги таълим жараёнига бағишланган муҳим манба ҳисобланади. Алломанинг ушбу китобдаги услуби қуйидагилардан иборат: Биринчидан, асар қисмларга: муқаддима, кириш ва уч фаслга тақсим қилинган. муқаддимада китобни таълиф қилиш сабаблари келтирилган; кириш қисмида толиби илм одобларининг аҳамияти баён қилинган; …

Батафсил

ЎЗБЕКИСТОНДА ТАСАВВУФ АЛЛОМАЛАРИ ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ ТАДҚИҚ ЭТИЛИШИ

Истиқлолнинг дастлабки йилларидан юртимизда тасаввуф соҳасига доир бир қатор янгиликлар ва ислоҳотлар амалга оширилди. Жумладан, мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ тасаввуф алломалари ва уларнинг меросига юксак ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди. 1993 йилда Хожа Баҳоуддин Нақшбанднинг 675 йиллик юбилейи нишонланган бўлса, Увайсий[1] устози ҳисобланган Хожа Абдуҳолиқ Ғиждувонийнинг 910 йиллиги 2003 йилда, Хожа Аҳрор …

Батафсил

КИШИЛАРНИ КОФИРГА ЧИҚАРИШ МАСАЛАСИ

Яқин Шарқда “жиҳод”, “халифалик” номи остида бўлиб ўтган ва давом этаётган воқеликка назар ташланса, мусулмон фарзандлари мусулмон оға-иниларини куфрда айблаб қатл қилмоқдалар, аёлларни эса асир олиб қул бозор ташкил этиб сотиб юбормоқдалар. Бу каби ишлар “куфр” тамғаси остида амалга оширилмоқда. Қуйида ана шу жиҳатга эътибор қаратмоқчимиз. Зеро, биз энди баён …

Батафсил

Мазҳабга эргашиш динимиз талаби

Муҳаммад Зоҳид Кавсарий: “Бемазҳаблик – динсизлик кўпригидир”. Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Бемазҳаблар жонланиб қолган бир даврда яшар эканмиз, уларга аҳли илмларимиз муносиб жавоблар ва раддиялар бериб келишяпти. Шу ўринда биз ҳам қисқача ўз фикримизни билдириб ўтсак. Aввало “мазҳаб” …

Батафсил

ИСЛОМ ДИНИ МАНБАЛАРИ ОРҚАЛИ ЁШЛАР ЭСТЕТИК МАДАНИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

Юртимизда ислом дини халқимизнинг кўп асрлик тарихий тараққиётида шахс маънавияти, айниқса ўсиб келаётган ёш авлод шаклланишига катта таъсир кўрсатган. Шу асосда ислом дини жамиятдаги мафкуравий қарашлар ва ғояларда муҳим ўрин тутган, инсонларни ахлоқий покликка ва маънавий гўзалликка даъват этган инсонпарварлик динидир. Бу дин халқимизнинг, хусусан мусулмон шахсининг моддий, маънавий, ахлоқий …

Батафсил

УСТОЗ КИМ?

Ривоят қилинишича, одамзоднинг кўнглига уч нарса ҳеч урмас, яъни инсон 3 нарсадан асло безор бўлмас, доимо ардоқлар экан. Биринчиси эр учун аёл, аёл учун эр. Чунки, аёл Одам Атонинг қовурғасидан, яъни бир вужуддан яралган. Вужудда эса ошиқча аъзо йўқ. Ҳеч ким бирон аъзосидан воз кечолмагани каби аёл жинси эрдан, эр жинси аёлдан …

Батафсил

“МАТЛАУС САЪДАЙН ВА МАЖМАУЛ БАҲРАЙН” НИНГ ҚЎЛЁЗМАСИ

Камолиддин Абдураззоқ ибн Жалолиддин Исҳоқ Самарқандий 816/1413 йили Ҳирот шаҳрида туғилган ва 887/1482 йил шу ерда вафот этган. Дастлабки таълимни отаси ва Ҳирот мадрасаларидаги мударрислардан олган. Шунингдек, ўз даврининг етук олимларидан бўлган акалари Абдуғаффор, Абдуқаҳҳор ва Абдуваҳҳобдан тафсир, ҳадис, фиқҳ, тарих ва тил-адабиёт фанлари бўйича сабоқ олган. Алломанинг Жамолиддин ва …

Батафсил