Home / МАҚОЛАЛАР (page 6)

МАҚОЛАЛАР

ХIХ АСР ИККИНЧИ ЯРМИ – ХХ АСР БОШЛАРИДА САМАРҚАНДНИНГ “ЭСКИ ШАҲАР” ҲУДУДИ ВА ИЖТИМОИЙ ҲАЁТИ ТАРИХИДАН

Самарқанд шаҳри Бухоро амирлигининг асосий сиёсий, иқтисодий ва маданий марказларидан бири бўлган. Бу шаҳар ажойиб табиати, ҳосилдор ери ва гўзал боғлари билан ҳам амирликнинг бошқа ҳудудларидан ажралиб турган. ХIХ аср иккинчи ярмига оид манбаларда шаҳарнинг гўёки улкан бир боғдан иборат экани алоҳида таъкидланган. Шаҳар минг йиллар давомида шаклланган бўлиб, унда …

Батафсил

ЎЗБЕКЛАР МАРОСИМИЙ МАДАНИЯТИДА ДАРВЕШОНА

Ўзбекларнинг ижтимоий-маънавий ҳаётида диний, никоҳ тўйи, тақвимий маросимлар билан бирга жамоавий маросимлар, айниқса дарвешона алоҳида ўрин эгаллайди. Маълумки, “дарвеш” форсча сўз бўлиб, “фақир”, “бечора”, “мискин” маъноларини билдиради, тасаввуф тариқати вакилини англатади [6:56]. Шунингдек, дарвеш даровез сўзидан келиб чиққан бўлиб, эшиклардан ризқини териб юрувчи деган маънони ҳам ифодалаган. Дарвешлар ҳақ (Аллоҳ)га …

Батафсил

РОССИЯ ИМПЕРИЯСИНИНГ ТУРКИСТОНДАГИ ДИНИЙ СИЁСАТИ (Сирдарё вилояти шаҳарлари мисолида)

Россия империяси Туркистон ўлкасини босиб олгач, рус маъмурий-бошқарув тизимини ташкил этди. Туркистон халқлари минг йиллар давомида амал қилиб келган исломий анъаналарга кучли тазйиқ ва босим ўтказди. Шунингдек, кўчирилган русийзабон аҳолининг ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш борасида эса барча чора-тадбирларни кўрди. Дастлаб Тошкент, Туркистон, Авлиёота,  Чимкент, Казалинск, Перовск шаҳарларида турли бинолар (почта …

Батафсил

САМАРҚАНД МАТБУОТИДА ЖАДИДЛАРНИНГ ИСЛОМ ДИНИ ВА УРФ-ОДАТЛАР ЎРТАСИДАГИ ТАФОВУТ МАСАЛАСИДАГИ ҚАРАШЛАРИ

Туркистонда XIX аср охирида вужудга келган ва XX аср бошида ривожланган маърифатпарварлик ҳаракати вакиллари бўлган жадидлар фаолияти матбуот билан боғлиқ кечди. Улар матбуотда энг кўп эътибор қаратган масала ижтимоий ҳаёт билан боғлиқ мақолалар бўлди. Улар бу борада ислом дини, унинг амаллари, урф-одат масаласига кўп бора мурожаат қилди. Матбуот иши Тошкент, …

Батафсил

БУХОРО ҲУКУМАТИДА НАШР ИШЛАРИНИНГ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛИШИ

Ўрта Осиё хонликларида, хусусан, Бухоро амирлигида тошбосма усулида китоб нашр этиш ишлари Европа, Осиё, Россия  давлатларидан кейин, XIX аср охирида йўлга қўйилди. Араб мамлакатлари, Эрон ва Ҳиндистонда эса тошбосма китоблар нашри XIX асрнинг бошларида пайдо бўлган [4:270-285]. XIX асрнинг 80 йилларига қадар тошбосма китоблар амирликка Ҳиндистон, Араб мамлакатлари, Туркия ва …

Батафсил

ҲАЗРАТ ДЕСА, ҲАЗРАТ ДЕГУЛИК

Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, Навоийни нима учун ардоқлаймиз? Олтигина ойда бутун дунё фалсафасини ўзида жам қилган “Хамса”ни ёзгани учунми?! Йўқ, Навоий шунинг учун Навоийки, ҳеч бир кас ундан ошириб ёза олмайди! Сиз билан биз Аллоҳ таолони зикр этганда, нари борса, жалла жалолуҳ, деймиз. Ҳеч бир сифатни ишлатмаймиз. Чунки ожизмиз. Ҳазрат эса, …

Батафсил

ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДЛАРИДА ДАВЛАТЧИЛИКНИНГ ШАКЛЛАНИШ ЖАРАЁНИ БЎЙИЧА МУЛОҲАЗАЛАР

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда тарих фанига муносабат давлат сиёсати даражасига кўтарилди, унинг сохталаштирилган саҳифаларини  илмий ва холисона ёритиш имконияти вужудга келди. Мустабид тузум даврида совет мафкураси асосида сохталаштирилган жиҳатлардан бири ўзбек давлатчилиги масаласидир. Олиб борилган тадқиқотлар ўзбек давлатчилигининг юзага келиши ва шаклланиши жараёни қадимги Хоразм, Бақтрия ва Суғд давлатлари пайдо бўлишидан …

Батафсил

XIX АСР БОШЛАРИ САМАРҚАНД МУМТОЗ АДАБИЁТИ ВАКИЛИ – ҚОЗИ АСРОРХОН МУФТАҚИР АДАБИЙ МЕРОСИ

Ургутлик Асрорхон ибн Муфтий Умархон – Муфтақир зуллисонайн шоир, мударрис, маърифатпарвар, муфтий бўлиб, кўп йиллар давомида Ургут беклигида қози вазифасида фаолият олиб борган. Қози Эшон Асрорхон 1875 йилда таваллуд топган. Бошланғич таълимни Чўбин мадрасасида олган. Ёшлик чоғларидаёқ Жомий, Навоий, Бедил, Мир Кашмирий, Муқимий ва бошқа йирик шоирлар асарини зўр эътибор …

Батафсил

АЛЛОМАЛАР ИЛМИЙ МЕРОСИНИ ЎРГАНИШ ВА ДИНИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗНИ ТИКЛАШ БОРАСИДА ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР ВА УЛАРНИНГ МОҲИЯТИ

Мустақиллик йилларида алломалар илмий меросини ўрганиш ва диний қадриятларимизни тиклаш борасида катта ишлар амалга оширилди. Алломалар таваллуд саналарининг нишонланиши, илмий меросининг ўрганилиши, бу борада янги илмий-тадқиқот марказлари фаолиятининг йўлга қўйилиши ва бошқалар шулар жумласидандир. Бундай тадбирларнинг амалга оширилишида бу борада қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар муҳим аҳамиятга эга бўлди. Шу сабабдан …

Батафсил

ЎТМИШ ВОҚЕАЛАРИНИ АКС ЭТТИРУВЧИ МУҲИМ МАНБА

Хива хонлигидаги сиёсий ва иқтисодий жараёнлар каби у ердаги маданий ҳаёт ҳам юртимиз тарихида ўчмас из қолдирган. Хонликдаги маданият ўзига хос йўналишларда давом этди. Маданий ҳаёт равнақи таълим-тарбия, адабиёт, тарихнавислик, меъморчилик ва амалий санъат кабиларда кузатилади. Бу даврда Нурмуҳаммад Ғариб Андалибнинг (1710-1770) “Саид Ваққос”, “Зайнул араб”, “Юсуф ва Зулайҳо”, “Лайли …

Батафсил