Home / МАҚОЛАЛАР (page 53)

МАҚОЛАЛАР

БОРЛИҚ ҲАҚИДАГИ КОНЦЕПЦИЯНИНГ ЎЗИГА ХОС ТАЛҚИНИ

Маълумки, фалсафа ижтимоий онг шаклларидан биридир. Бу шакл борлиқ тўғрисида, унда инсоннинг ўрни қандай экани, табиат ва жамиятнинг ривожланиш қонуниятлари ҳақида маълумот беради. У инсонларнинг дунёқарашини аниқлашга имконият яратади. Шундай экан, фалсафанинг борлиқ ҳақидаги таълимоти ўта муҳим ва долзарбдир. Файласуфларнинг ҳеч бири борлиқ тушунчасини четлаб ўтмаган. Ҳар бири ўзининг борлиқ …

Батафсил

ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИДА КАРОМАТ МАСАЛАСИ: ФАЛСАФИЙ-ИРФОНИЙ ТАЛҚИН

Ирфоний билимлар валий ва орифга қалб (кўнгил), фаросат, басират (ботиний нигоҳ), илҳом, кашф орқали тўғридан-тўғри Аллоҳнинг даргоҳидан берилган. Ориф ва валий хушхулқлиги ва гўзал ахлоқи, юзидан нур ёғилиб туриши, нафси устидан ҳоким бўлиб, бошқаларнинг озорини эътирозсиз қабул қилиши, барчага меҳр-шафқат кўрсатиши билан ажралиб турган. Кашф-каромат, ғайритабиий одатлар кўрсатиш тасаввуф шайхларининг …

Батафсил

МОТУРИДИЯ КАЛОМ МАКТАБИГА ОИД ЯНГИ МАНБАЛАР ТАҲЛИЛИ

Мовароуннаҳрда калом илмининг ривожланишида, шубҳасиз буюк мутакаллим Абу Мансур Мотуридийнинг (ваф. 333/944 й.) ўрни ниҳоятда катта бўлган. У яшаган даврга келиб (IX асрнинг охири – X асрнинг биринчи ярми) ислом динида пайдо бўла бошлаган турли гуруҳ ва фирқаларнинг сони кўпайиб кетган эди. Бу ҳол имон-эътиқод масалаларида кўплаб ихтилофларни келтириб чиқарди. Шундай …

Батафсил

БЎЛАЖАК ТАРИХ ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ КАСБИЙ МЕТОДИК ТАЙЁРГАРЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА ИМОМ БУХОРИЙ САБОҚЛАРИНИНГ ЎРНИ

Мустақиллик йилларида таълим-тарбиянинг сифати ва самарадорлигини замон талаблари даражасига кўтариш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Таълим тизими янгиланишлар, ривожланган демократик ҳуқуқий давлат қуриш жараёнлари билан ҳамоҳанг тарзда тараққий этиб бормоқда. Бўлажак тарих ўқитувчиларининг касбий методик тайёргарлигини такомиллаштиришда замонавий билимлар билан бирга, Имом Бухорийнинг ҳаёти ва фаолияти, унинг илмий меросини ўрганиш …

Батафсил

АЛИШЕР НАВОИЙ АСАРЛАРИДА АРАБЧА ОРТТИРМА СИФАТ ДАРАЖАЛАРИНИНГ ҚЎЛЛАНИШИ

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида: “Инсон қалбининг қувончи қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини Навоийдек теран ифода этган шоир жаҳон адабиёти тарихида камдан-кам топилади. Она тилига муҳаббат, унинг беқиёс бойлиги ва буюклигини англаш туйғуси ҳам бизнинг онгу шууримиз, юрагимизга аввало Навоий асарлари билан кириб келади. Биз …

Батафсил

АЖДОДЛАРИМИЗ МЕРОСИДА ЁЛҒОНЧИЛИК ИЛЛАТИНИНГ ҚОРАЛАНИШИ

“Ёлғончиликдан сақланинглар, чунки у ёмонлик билан бирга дўзахда бўлади”. Ҳадисдан. Жамият сарвари инсоннинг табиатида ижобий ва салбий хулқий сифатлар мавжуд бўлади. Одам доимо ўзидаги ижобий хулқий фазилатларни асраш, салбий хулқий одатларидан сақланишга интилади. Кишилардаги энг салбий хулқий одатлардан бири ёлғончилик ҳисобланади. Инсон ҳар қандай фикрнинг нотўғрилигини билгани ҳолда тасвирлаши ёлғон …

Батафсил

БАДИИЙ ТАФАККУР ЁҒДУСИНИ ИЗЛАБ: ҚАДИМ АРАБ НОТИҒИ ХИТОБАСИ МИСОЛИДА

Инсоният тамаддуни бу ер юзидаги турли халқлар, миллатлар, элатларнинг миллий маданий меросидан иборат яхлит бир-бутунликдир. Бунда ҳар бир миллийлик ўз ранглари, жозибаси билан бутунликни безайди, ўзининг беназир ўрнини кўз ўнгимизда тўлдириб туради. Бугунги куннинг эҳтиёжи эса инсоният тараққиётининг янги ва юксак босқичига йўқотишсиз, хатоларсиз кўтарилиш экан, бу жараён айнан мана …

Батафсил

“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ” – УСТОЗ ЎГИТИ БИЛАН ЯРАТИЛГАН АСАР

Мовароуннаҳрнинг икки йирик муҳаддиси Исҳоқ ибн Роҳавайҳ билан Имом Бухорий ўртасидаги илиқ муносабат, устоз ва шогирдлик узоқ йиллар давом этган. Имом Бухорий тиришқоқлиги, билимга чанқоқлиги ва ҳофизасининг кенглиги билан устозларини ҳайрон қолдирган. Кўплаб муҳаддислар ривоят қилган ҳадисларни ёд билиши унинг истеъдоди юксаклигидан далолат беради. Устози Исҳоқ ибн Роҳавайҳ унга саҳиҳ …

Батафсил

САҲОБАЛАР ДАВРИДА ҲАДИСЛАРНИНГ ЁЗИЛИШИ

Барчамизга яхши маълумки, саҳобалар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётлик даврида яқин кўмакдош бўлган. Вафотларидан кейин йўлларини маҳкам тутиб, ҳимоя қилган. Бу муборак авлоднинг саъй-ҳаракатлари суннатни ёзиб, асраб-авайлаш ва умматга етказишда биринчи асос бўлган. Улар динни ёйиш, эътиқодни мустаҳкамлаш ва суннатни барча нопок нарсалардан ҳимоя қилишда байроқдорлик вазифасини ўтаган. Қуйида саҳобаларнинг …

Батафсил

ЁШЛАР КАМОЛОТИДА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ ЎРНИ

Юртимизда ёшлар тарбияси давлат сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири саналади. Йигит-қизларимиз баркамол инсон бўлиб улғайиши учун маънавий тарбияга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада қабул қилинаётган турли қарор ва фармонлар, амалга оширилаётган тадбирлар, амалий ишлар натижасида фарзандларимиз барча соҳаларда муваффақиятга эришишмоқда. Фарзанд тарбиясида асосий бўғин бу албатта ота-она ҳисобланади. Фарзанд …

Батафсил