Home / МАҚОЛАЛАР (page 91)

МАҚОЛАЛАР

“Таъвилот ал-Қуръон” асарининг энг қадимий қўлёзмаси Ўзбекистонда сақланади

Имом Мотуридийнинг “Таъвилот ал-Қуръон” асари асрлар оша мукаммал тарзда етиб келган. Мотуридийя таълимотини асословчи бу асарга Ислом уммати томонидан юксак эҳтиром кўрсатилиб, келажак авлодларга етиб боришини таъминлаш мақсадида ундан кўплаб қўлёзмалар кўчирилган. Натижада асар бугунги кунгача мукаммал тарзда етиб келган. Манбаларда ҳозирги даврда асарнинг 40та қўлёзма нусхаси мавжудлиги ҳақида маълумот …

Батафсил

“ҒОЯТУ ТАҲЗИБИЛ КАЛОМ ФИ ТАҲРИРИЛ МАНТИҚ ВАЛ КАЛОМ” АСАРИГА ЁЗИЛГАН ШАРҲ, ҲОШИЯ ВА ТАЪЛИҚЛАР

Темурийлар ҳукмронлиги даврининг етакчи олими сифатида Саъдуддин Тафтазоний (722-792/1322-1390) эътироф этилган. Алломанинг тўлиқ исми Масъуд ибн Қози Фахруддин Умар ибн Мавло Азим Бурҳонуддин Абдуллоҳ ибн Имом Раббоний Шамс Ҳаққ, Дин Қорий Самарқандий Ҳаравий Тафтазоний Хуросоний Ҳанафий бўлиб, у Хуросоннинг Насо (ҳозирги Туркманистон, Ашхабод) шаҳридаги Тафтазон қишлоғида туғилган. Саъдуддин Тафтазоний наҳв, …

Батафсил

ОДАМЛАР ОРАСИДА МАШҲУР ҲАДИСЛАР ЖАМЛАНГАН ТЎПЛАМЛАР

Муҳаддислар ўз олдиларига барча турдаги ҳадисларни ёзишни мақсад қилиб олганлар. Бир гуруҳ муҳаддислар фақат саҳиҳларини жамлаган бўлсалар, бошқалари саҳиҳ билан ҳасан ҳадисларни тўплашга эътибор қаратганлар. Шунингдек, бошқа гуруҳ олимлар Расулуллоҳ (с.а.в.) номларидан тўқиб чиқарилган сохта ҳадисларни тўплаб алоҳида китоблар ёзганлар. Маълумки, ҳадис илмида ҳадислар муҳаддисга етиб келиши бўйича икки тур …

Батафсил

АБУЛ ЮСР ПАЗДАВИЙНИНГ КАЛОМ ИЛМИНИ ЎРГАНИШ БОРАСИДАГИ ҚАРАШЛАРИ

Абу Мансур Мотуридийдан кейин мотуридия таълимотининг ривожига катта ҳисса қўшган уламолардан бири Абул Юср Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Ҳусайн ибн Абдулкарим ибн Мусо ибн Мужоҳид Паздавийдир. У зот 421/1030 йилда туғилган [3: 91]. Аллома акаси Абул Уъср Али Паздавийдан (ваф. 482/1089 й.) кейин ўз даврида ҳанафийлар шайхи бўлган. Дастлабки сабоқни …

Батафсил

29 мингдан 29 та факт ёхуд истиқлол йилларидаги ишларнинг денгиздан томчиси

Халқимизнинг улуғвор қудрати жўш урган ҳозирги замонда Ўзбекистонда янги бир уйғониш – Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилмоқда, десак, айни ҳақиқат бўлади. Чунки бугунги Ўзбекистон – кечаги Ўзбекистон эмас. Бугунги халқимиз ҳам кечаги халқ эмас.”     Ш.М. МИРЗИЁЕВ Аллоҳ таолонинг инояти ила муҳтарам Юртбошимизни доно раҳбарликлари остида ҳукуматимиз томонидан оқилона олиб …

Батафсил

ВАҚФ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

Эзгу ва хайрли ишларга шошилиш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг соф эътиқоди ва юксак ахлоқ-одоби тақозо қиладиган бир хусусиятдир. Мусулмонлар бир-бирларига меҳр-оқибатли, бир-бирларини дўст тутадиган, ўзларига раво кўрган барча яхшиликларни диндош биродарларига ҳам илинадиган зотлар бўлиши Аллоҳ таоло буюрган ишлардан ҳисобланади. Улар яшайдиган жамиятда имконияти чекланмаган инсонлар меҳнат қилиш ҳуқуқига, чекланганлари эса …

Батафсил

ҲАДИС ТЎПЛАМЛАРИНИНГ ТАСНИФ ЭТИЛИШ НАВЛАРИ

Ислом дини ер юзига тарқалиб, кўп ўлка мамлакатларга ислом қадами етиб боргандан кейин саҳобалар ҳам ўша юртларга илм тарқатиш мақсадида тарқалиб кетдилар. Шу билан бирга ҳадислар саҳобалар борган жойларга асл ҳолида, ўзгартирилмасдан тарқатилди. Ҳадислар оммавий равишда мусулмонларнинг ҳаётий эҳтиёжига айланиб, ижтимоий ҳаётнинг турли соҳаларига жадал кириб кела бошлади. Ҳадисларга таяниб …

Батафсил

Фарзандларимизнинг таълим тарбияси, одоб аҳлоқи ва келажаги учун жавобгармиз

Фарзандларимизнинг истеъдод ва қобилияти, эзгу интилишларини тўлиқ рўёбга чиқариш, ижтимоий фаоллигини ошириш, ҳаётда муносиб ўрин эгаллашлари учун барча имкониятларни яратиб бериш бундан буён ҳам бош мақсадимиз бўлиб қолади[1]. Шавкат Мирзиёев Келажак авлод ҳақида қайғуриш ва соғлом, баркамол наслни тарбиялаб етиштиришга интилиш бизнинг милий хусусиятларимиздан бири эканлиги барчамизга маълум. Бу муқаддас …

Батафсил

ЎЗБЕКИСТОН – БУЮК МУҲАДДИСЛАР ЮРТИ

Юртимиздан чиққан буюк аллома ва мутафаккирлар ҳаёти ҳамда маънавий меросини ўрганиш бўйича катта имкониятлар яратилиб, бу соҳада изчиллик билан тадқиқот ишлари амалга оширилмоқда. Ўрта асрларда Мовароуннаҳр деб аталган диёримизнинг ижтимоий, иқтисодий, маънавий ва маданий муҳити кўплаб тарихчи ва тадқиқотчилар томонидан ўрганилган. VIII асрда Мовароуннаҳрга ислом динининг кириб келиши маҳаллий халқ …

Батафсил

ТИНЧЛИК ВА ХОТИРЖАМЖИКНИ СЎРАШ – ИНСОНЛАРНИНГ ШАРАФЛИ БУРЧЛАРИДАНДИР!

Маълумки, инсоният ҳаёти давомида турли мафкура ва маслаклар ўртасидаги зиддият ва қарама-қаршиликларни бошидан кечирган. Бунинг оқибатида ўзаро келишмовчиликлар, нотинчликлар юзага келиб турган. Тарихга назар ташланса, ҳамма даврда ҳам давлатларнинг ривожланиши, тараққий топиши, жамиятнинг фаровон ва осойишта ҳаёт кечиришига тинчлик ва хотиржамликка боғлиқлиги аён бўлади. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи …

Батафсил