Home / Markaz (page 18)

Markaz

Анжуманнинг иккинчи кунида илм ва анъана уйғунлиги намоён бўлди

Марказда ўтказилаётган “Қўлёзма асарларга эгалик ва уларнинг ёйилиши: Имом Бухорий ва ҳадис қўлёзмалари” мавзусидаги халқаро симпозиумнинг иккинчи куни ҳам юқори илмий муҳит ва мазмундор маърузалар билан давом этди. Бу кунги сессияларда қўлёзма мероси янги илмий ёндашувлар асосида таҳлил қилиниб, ҳадис қўлёзмаларининг айрим нусхалари, айниқса “Саҳиҳул Бухорий”нинг турли давр ва минтақалардаги …

Батафсил

Маънавий саломатлик – мустаҳкам жамият асоси

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Самарқанд шаҳридаги “Ўзбекистон” маҳалла фуқаролар йиғинида “Жаҳолатга қарши – маърифат” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Марказ илмий ходимлари Ж.Жумаев ва Т.Эвадуллаев маҳалла аҳли вакилларига жамиятда соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, барқарорликни таъминлаш ва замонавий мафкуравий таҳдидларга қарши маърифат билан курашиш масалалари юзасидан маъруза …

Батафсил

БИДЪАТ АҲЛИНИНГ РИВОЯТЛАРИНИ БАҲОЛАШДА ИБН ҲИББОННИНГ ҚАРАШЛАРИ

Буюк имом Ибн Ҳиббоннинг бу борада тутган йўли ҳақида сўз юритишдан олдин “бидъат” сўзининг луғавий ва истилоҳий маъноларига қисқача тўхталиб ўтсак. Луғатда – бирор нарсани “биринчи бўлиб пайдо қилиш”, “бошлаб бериш”, “жорий этиш” каби маъноларни англатади. Бу сўз Аҳқоф сурасининг 9-оятида бундай тарзда келган: ﴿قُلْ مَا كُنْتُ بِدْعًا مِنَ الرُّسُلِ﴾ …

Батафсил

МЎМИН МАЪСИЯТ БИЛАН КОФИР БЎЛМАЙДИ

Ҳозирги куннинг долзарб муаммоларидан бири – бу мусулмонларни куфрда  айблашнинг кўпайганидир. Бу кейин чиққан масалалардан биридир. Унутмаслик керакки, ушбу ҳаракат аҳли сунна вал жамоадан ўзгаларнинг йўлидир. Мўмин одамни кофирга чиқараётганлар адашган фирқаларнинг издошларидир. Инсон эътиқод, сўз ва амал билан динга эришади. Эътиқод қалбга, сўз тилга, амал эса аъзоларга тегишлидир. Ҳақ …

Батафсил

Қўлёзмадаги ҳаёт: Илм, мерос ва анъаналар муҳокамаси бошланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 14 октябрь куни “Қўлёзма манбалар маданияти” III халқаро симпозиуми ва унинг доирасида “Қўлёзма асарларга эгалик ва уларнинг ёйилиши: Имом Бухорий ва ҳадис қўлёзмалари” мавзусидаги халқаро анжуман ўз ишини бошлади. Тадбир Фотиҳ Султон Меҳмет вақф университети ҳузуридаги Қўлёзмаларни ўрганиш ва тадқиқ этиш маркази томонидан ташкил этилаётган …

Батафсил

Имом Бухорий мероси – ёш авлодга ибрат ва илҳом манбаи

Ургут туманидаги 35-мактабда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Шукурилло Умаров қаламига мансуб “Буюклик сири. Имом Бухорийнинг ибратли ҳаёти” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда ўқитувчи ва ўқувчилар, маҳаллий зиёлилар иштирок этди. Ш.Умаров асарнинг …

Батафсил

Яссавийлик – мустаҳкам имон қуввати ва маънавий раҳнамолик санъати

9 октябрь куни Қозоғистон Республикаси Туркистон вилояти “Азрет Султан” (“Ҳазрати Султон”) миллий тарихий-маданий музей-қўриқхонаси ҳузуридаги Яссавийшунослик маркази ташаббуси билан “Яссавий тариқати: азизон ва иқония” мавзусида онлайн суҳбат ташкил этилди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Мехрожиддин Амонов мавзу юзасидан маъруза қилди. …

Батафсил