№ inv. MR 614
Муаллиф. Муаллиф номаълум.
Қисса. Асарда Имом Муҳаммад ибн Али ибн Абу Толиб ал-Ҳанафий қиссалари баён қилинган бўлиб, уч қисмдан иборат. Муаллиф унда тарихий ҳақиқатни бадиий акс эттирган. Қиссадаги ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган. Муҳаммад Ҳанафийнинг афсонавий Эрон подшоҳининг қизи Зифнун ўртасидаги жанг ҳақида воқеалар келтирилган. Қиссанинг бир неча хил нусхалари мавжуд бўлиб, айрим қисмлари бадиий тўқима образдан иборат.
Нусха тўлиқ эмас.
Асар боши (в. 1а) :
… بريشم ميوشانند رسول عليه السلام ازيجا باز كشت و بخانه رفت …
Асар сўнги (в. 155б) :
…بودن كشادند و ياران خود را حمودند جون ياران روى اميرا …
Библиография : Kat. I.R. № 850-855 ; СВР, II, № 4721-4722 , VII, № 5372-5376.
Настаълиқ. 166 варақ. (в. 1а-166б) ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 155´85 mm. ; варақ ўлчами : 200´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : муқоваси йўқ.
Қўлёзманинг ҳолати : асарнинг боши ва охири мавжуд эмас. Варақлари намдан зарарланган, айрим варақлари титилиб кетган.
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz