Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / چهار كتاب (Чаҳор китоб)

چهار كتاب (Чаҳор китоб)

№ inv. MR 612

Муаллиф. бир неча муаллифлардан йиғилган тўплам.

Ақоид. Тўплам бир неча муаллифларнинг асарларидан ташкил топган. Китобда тўрт асар жамлангани боис, унга “чаҳор китоб” номи берилган. Унда иймон, дуо, саловот, ибодат турлари, панд-насиҳатга тегишли мавзулар ҳадис ва Қуръони карим оятлари билан баён қилинган. Ушбу асар Марказий Осиё мадраса ва бошланғич мактабларида дарслик сифатида фойдаланилган. У қуйидаги қисмлардан иборат:

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

ابتدا ميكيم بنام خدا                  كز دو حرف آفريد ارض وسما …

Асар сўнги (в. 106б) :

… خواب خور هسته انعام نيست      خفته كانرا بهره انعام نيست …

Настаълиқ. 106 варақ. (в. 1б-106б) ; 13 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боблари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 190´100 mm. ; варақ ўлчами : 255´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : малла рангли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чаримдан.

Қўлёзманинг ҳолати : асарнинг охири ва орқа муқоваси йўқ. Олд муқовасининг бқори ва ён қисми синган. Айрим варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

چند بيت [نظم] بر قواعد قرا (Чанд байт [назм] бар қавоиди қурра)

№ inv. MR 484/V Муаллиф. Охунд Мулло Зоҳид Бухорий (ваф. 1101/1689-1690 й.). Тажвид қоидалари – (идғом, …