Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / بخت نامه (Бахт нома)

بخت نامه (Бахт нома)

№ inv. MR 467/I

Муаллиф. Номаълум.

Дуо. Асарда ким бу бахтномани ўқиса ёки ўзи билан олиб юрса ҳамма вақт унга бахт ҳамроҳ бўлиши, мазлум киши бўнига боғласа бахти яхши бўлиши баён қилинган. Шунингдек, юзи нурли, кўзи ўткир бўлиши ва яна сафар қилса соғ-саломат етиб келиши ҳақида маълумотлар келтирилган

Нусха тўлиқ.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

استاد بخت نامه حضرت محمد مصطفى صلى الله عليه و سلم بو تورور انداغ روايت قيلورلركيم …مظلوم كيشى بو بخت نامه نى اوقوسه يا اوزى بيرله توتسه بخت هميشه همراه بولغاى …

Асар сўнги (в. 27а) :

… و على الله استغفرالله يا بديع السموات والارض والله على كلى شيء قدير برحمتك يا ارحم الراحمين

Настаълиқ. 27 варақ. (в. 1б-27а) ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 85´45 mm. ; варақ ўлчами : 150´85 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

غزللار (Ғазаллар)

№ inv. MR 466/III Муаллиф. Залилий Муҳаммад Содиқ. Шеърият. Асарда Уйғур шоири Залилий ижод намуналаригдан ишқий ғазал …