Home / Markaz

Markaz

Аҳамияти абадий маънавий мерос

Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида ХII-ХIII асрлар тасаввуф таълимотининг йирик намояндаси, улуғ мутафаккир Нажмиддин Кубро ҳаёти ва илмий-маънавий меросига бағишланган маърифий тадбир ташкил этилди. Анжуманда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Нажмиддин Кубронинг ҳаёт йўли, илмий фаолияти, тасаввуф таълимоти ривожига қўшган бебаҳо ҳиссаси ҳақида сўзлаб, унинг маънавий покланиш …

Батафсил

ҲЕЧ КИМ КЎРМАСА ҲАМ…

Бир куни кечқурун ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу хизматкори билан оддий кийимда шаҳар айланиб, халқ ҳолидан хабар олаётганди. Бир уй ёнидан ўтаётиб, она билан қизнинг гапини эшитиб қолди. – Қизим, сутга бир оз сув қўшиб юбор, эртага сотамиз. – Онажон, халифа Умар буни ман қилган-ку! – Қизим, халифа бу ерда турибдимики, …

Батафсил

Марказ тажрибаси – Истанбул симпозиумида

Туркия Қўлёзма асарлар бош бошқармаси ташаббуси билан Истанбул шаҳрида “I Халқаро қўлёзмалар симпозиуми” бўлиб ўтди. Қўлёзмаларни сақлаш, реставрация қилиш, илмий муомалага киритиш, рақамлаштириш ва улардан самарали фойдаланиш масалаларига бағишланган анжуманда йигирмадан зиёд давлатдан юзга яқин етук қўлёзмашунос олимлар, тарихчилар ва соҳанинг етакчи мутахассислари билан бирга, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази …

Батафсил

ҲАЛОЛ ИНСОН ЎЗГАГА ҲАМ ҲАЛОЛЛИК ТИЛАЙДИ

Бир синфдошимизнинг тоғаси ўтган асрнинг 90-йиллари бошида Туркияда таълим олиб келган. Жўрамизникига борган пайтлар у ҳам йўқлаб келиб қолган бўлса, биргалашиб гапга тутамиз. Бир гал Туркияда жамоат транспортидан фойдаланиш тартиби ўша вақтлари қандай бўлгани ҳақида сўзлаб берди: – Энди қизиқ-да. Чипта бекатларда сотилади. Уни сотиб олиб, автобусга фақат олди эшикдан …

Батафсил

Лаборатория фаолияти такомиллашмоқда

Ўтган йили Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида қўлёзма китобларни реставрация қилиш лабораторияси фаолият бошлаганини хабар қилган эдик. Бугунги кунгача ушбу йўналишда аҳоли томонидан тақдим этилган қимматли қўлёзма китоблар ҳамда Марказ фондида сақланаётган ёзма манбалар изчил ўрганилиб, жами 300 дан ортиқ қўлёзма асарда консервация – чанг ва ғубордан эҳтиёткорлик билан қуруқ …

Батафсил

Илм-фан ва маданий мерос ривожи йўлида

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Малайзия технология университети (МТУ) Ижтимоий-гуманитар фанлар факультети декани, Ислом, фан ва цивилизация бўйича илғор тадқиқотлар маркази директорининг ўринбосари Моҳд Ҳилми бин Рамли раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди. Марказ директорининг ўринбосари Отабек Муҳаммадиев меҳмонларни музейнинг экспозициялари, қўлёзмалар фонди, илмий ишланмалар ва мавжуд шароитлар билан таништирди. Делегация аъзоларига …

Батафсил

Ҳалоллик – инсониятнинг тараққиёт манбаи

Мулоҳаза Халқимиз орасида бир гап бор: “Ҳалол меҳнат қилганнинг баракасини Аллоҳ ўзи берур”. Болалигимиздан яхши биладиган бу ибора шунчаки таскин ёки тасодифан пайдо бўлган нақл эмас, балки авлодлар тажрибасида пишган, ҳаётнинг ўзи билан исботланган ҳақиқатдир. Ҳар бир оилада, ҳар бир маҳаллада, ҳар бир касб-ҳунар соҳибининг тилида айланиб юрадиган бу ғоя …

Батафсил