Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Ёшлар учун маърифат маскани

Ёшлар учун маърифат маскани

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига ISFT (Молиявий технологиялар ва фанлар халқаро институти)нинг ўқитувчи ва талабалари ташриф буюрди.

Марказ музейида меҳмонларга буюк муҳаддис Имом Бухорийнинг ҳаёти, бой илмий ва машҳур асарлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, ёш авлод юртимиз заминидан етишиб чиққан улуғ алломаларнинг илмий фаолияти ва жаҳон илм-фани ривожига қўшган улкан ҳиссаси билан атрофлича таништирилди.

Таъкидланганидек, Имом Бухорий мажмуаси бугунги кунда ёшлар учун нафақат маърифат ва маънавият маскани, балки комил инсонни тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга бўлган ўзига хос мактаб сифатида хизмат қилмоқда. Буюк муҳаддис номи билан аталувчи марказда амалга оширилаётган илмий ва маърифий фаолият эса ёш авлодни илмий изланишларга жалб этиш, улуғ алломалар илмий меросидан баҳраманд бўлишда муҳим ўрин тутмоқда.

Ташриф асносида талабаларда буюк аждодлар меросига қизиқиш янада ортиб, илм-маърифат йўлида изланиш олиб боришга кучли илҳом уйғонгани қайд этилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази матбуот хизмати

Check Also

АКАДЕМИК ДОИРАЛАР ҲАМКОРЛИГИНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИГА КЕНГ ЙЎЛ ОЧИЛДИ

Самарқандда “Имом Бухорийни қайта кашф этиш” мавзусида ўтказилаётган халқаро илмий конференсияга кўрилган тизимли тайёргарлик доирасида …